Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Солиҳлар_Гулшани
Бу диёрдан кет!
Абу Ҳабиб айтади: «Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, «Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман», деди. Ҳасан унга: «Бу диёр сенга тўғри келмаяпти экан. Бошқа диёрга бор!» деди».

Изоҳ: Ҳар бир диёрнинг ўзига хос иқлими бор. Эҳтимол, бу кишининг табиатига бу диёрнинг иқлими тўғри келмагани учун Ҳасан Басрий ортиқча бошқа сўзларга киришмасдан, бор гапни шундай айтаётган бўл-салар ажаб эмас. Балки бу жавоблари билан у кишини сергак торттириб, «Бундан бошқа сўрайдиган гапинг йўқми?» қабилида жавоб берган бўли-шлари мумкин.

©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Жаннатга муштоқлар
Исмоил ибн Наср Абдийдан ривоят қилинади: «Солиҳ Муррийнинг мажлисида бир киши нидо қилиб, шундай деди: «Жаннатга муштоқлар ва уни деб кўз ёш тўкувчилар ўрнидан турсин». Абу Жаҳс ўрнидан туриб, «Эй Солиҳ, «Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйганмиз. Жаннат аҳли эса у кунда энг яхши қароргоҳ ва энг гўзал ором-гоҳларда бўлурлар» оятларини ўқи!» деди. У ўқиди. Абу Жаҳс яна такрорлашни сўради. Солиҳ оятни иккинчи бор ўқиб тугатмасидан Абу Жаҳснинг жони узилди».

©Ҳоний ал-Ҳаж
"
Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Довуд Тоийнинг саховати
Қубайса айтади: «Дўстим менга айтиб берди: «Довуд Тоийнинг бир аёли ифторлик учун овқат пишириб, жо-риясидан бериб юборди. Жория айтади: «Мен овқатни Довуд Тоийнинг хоналарига олиб кириб қўйдим. Тоий уни энди емоқчи бўлиб турганларида бир мискин келиб, егулик сўради. Довуд Тоий мен олиб келган овқатни ун-га бердилар ва еб бўлгунича унинг ёнида ўтирдилар. Кейин ичкарига кириб, идишни ювиб қўйдилар. Сўнг олдиларидаги хурмоларни олиб, идишга солдилар. Мен у кишини хуфтон намозига тайёргарлик кўряпти деб ўй-лабман. У зот бўлсалар идишни менга узатиб, аёлларига беришимни ва салом айтиб қўйишимни тайинладилар. У зот биз олиб келган овқатни тиланчига, ўзлари ифторлик қиладиган хурмоларни эса бизга бериб юбордилар. Ўша тунни оч-наҳор ўтказдилар».
©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Офиятда бўлиб шукр қилишим яхшироқдир

Умар ибн Сакан айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир бағдодлик киши ўрнидан туриб, «Эй Абу Муҳаммад, сизга Муторрифнинг «Балога учраб, сабр қилгандан офиятда бўлиб шукр қилганим яхши» деган сўзи яхшими ёки унинг дўсти Абу Алонинг «Аллоҳим, менга нимани раво кўрсанг, шунга розиман» деган сўзи яхшими?» деб сўради. Суфён ибн Уяйна бир муддат сукут сақлади-да, сўнг: «Менга Муторрифнинг сўзи яхшироқ», деди. Ҳалиги киши: «Қандай қилиб, ахир унинг шериги Аллоҳ унга раво кўрган нарсага рози бўлиб турибди-ку?» деди. Суфён шундай деди: «Мен Қуръони Каримни ўқиб чиқиб, офиятда бўлган Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳолатини кўрдим. У ҳақда: «У (Аллоҳга) бутунлай қайтувчидир» дейилган. Бало ет-ган Айюб алайҳиссаломнинг ҳолатини ҳам кўрдим. У ҳақда: «У (Аллоҳга) бутунлай қайтувчидир» дейилган. Бири офиятда, бири балога учраган, лекин ик-ковининг ҳам аҳволи тенг экан. Шукр, сабр мақомида экан. Иккиси бир хил бўлса, мен учун балодаги сабрдан офиятдаги шукр яхшироқ».
©Ҳоний ал-Ҳаж
"
Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Аллоҳдан келадиган ҳеч нарсани тўса олмайди

Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади: «Мўминларнинг амири Ҳорун ар-Рошид Абу Исҳоқ Фазорийга: «Эй шайх, сиз араблар яшайдиган жойдансиз», деди. Абу Исҳоқ Фа-зорий: «Араб юртидан бўлишим Қиёмат куни Аллоҳдан менга келадиган бирор нарсани тўса олмайди», деди.

©Ҳоний ал-Ҳаж
"
Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Аллоҳнинг қадарига розилик

Зиёд ибн Ҳассон халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмаликнинг дафнида қатнашди. Умар ибн Абдулазиз тупроқ ташлашни бошлаб берди. Одамлар маййитни кўмишди, иккита зайтун новдасини қабрнинг икки четига – бирини бош томонига, иккинчисини оёқ томонига қўйишди. Умар қабрнинг олд томонига ўтиб, қиблага юзланди. Одамлар унинг атрофида тўпланишди. Умар: «Ўғлим! Сен отангга итоаткор фарзанд эдинг. Аллоҳ сени менга берганида шунчалик хурсанд бўлган эдимки, ундан олдин бу қадар масрур бўлмаган эдим. Сен туфайли Аллоҳ берадиган яхшиликларга умидим кучли эди. Лекин энди, сени Аллоҳ тақдир қилган ушбу жойга келтириб қўйганимдан кейин Аллоҳдан сен туфайли келадиган насибамга умидим янада кучайди. Аллоҳ сени раҳматига олсин, гуноҳларингни мағфират қилсин ва яхши амалларинг билан мукофотласин. Ҳаққингга хайрли дуо қилганларнинг ҳозирию ғойибига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳнинг ҳукмига розимиз, амрига таслиммиз. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди-да, аста қадам босиб, қабристондан чиқиб кетди.

©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Саховат
Ҳаммод ибн Довуд Тағлибийдан ривоят қилинади: «Бир куни Мисъар ибн Кидом қабристонга чиқди. Қараса, бир киши қуёшга қараб шеър айтаётган экан:
Қиш келди, аммо бир дирҳамим ҳам йўқ,
Ночор қолиб, барчадан ажралиб қолдим.
Одамлар жубба (енги узун устки кийим), телпак, этиклар кийди,
Мен гўё Маккадагидек бир эҳромда қолдим.
Буни эшитган Мисъар эгнидаги жуббасини ечиб, унга бериб юборди».
©Ҳоний ал-Ҳаж
"
Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_Гулшани
Бу диёрдан кет!
Абу Ҳабиб айтади: «Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, «Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман», деди. Ҳасан унга: «Бу диёр сенга тўғри келмаяпти экан. Бошқа диёрга бор!» деди».

Изоҳ: Ҳар бир диёрнинг ўзига хос иқлими бор. Эҳтимол, бу кишининг табиатига бу диёрнинг иқлими тўғри келмагани учун Ҳасан Басрий ортиқча бошқа сўзларга киришмасдан, бор гапни шундай айтаётган бўл-салар ажаб эмас. Балки бу жавоблари билан у кишини сергак торттириб, «Бундан бошқа сўрайдиган гапинг йўқми?» қабилида жавоб берган бўли-шлари мумкин.

©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани
Қалб кўзи очилмаган обид
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга: «Сени мағфират қилдим», деб нидо қилди. У: «Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун мағфират қиласан?» деди. Аллоҳ унинг бўйнидаги томирга буюрган эди, томири шундай қаттиқ ура бошладики, обид оғриқдан ухлолмай, намоз ўқий олмай қолди. Ниҳоят, бир оздан сўнг тинчланиб, ухлаб қолди. Тушида унинг олдига бир фаришта келди. Обид унга шикоят қилиб, «Ҳали бундай томир уришини кўрмаганман», деди. Шунда фаришта шундай деди: «Роббинг: «Сенинг эллик йил қилган ибодатинг ушбу томирингнинг урмай, жим туришига тенг келади», демоқда».

© Ҳоний Ал Ҳаж "Солиҳлар гулшани"

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани

Макҳулнинг рўзаси
Макҳул Шомий ҳақида Барад шундай дейди: «У душанба ва пайшанба куни рўза тутар ва доим шундай дер эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни туғилдилар, душанба куни Пайғамбар қилиб юборилдилар ва душанба куни вафот этдилар. Душанба ва пайшанба куни амаллар Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади».

©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz