Ko'kaldosh madrasasi
6.56K subscribers
18.1K photos
2.7K videos
670 files
16.9K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СОФ_ЭЪТИҚОД

Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ "Жория ҳадиси"га берган шарҳлари

"Жория ҳадиси" номи билан машхур бўлган ҳадис аслида музтариб* ҳадислардан ҳисобланади, шунинг учун ҳам ақида борасида салаф уламоларимиздан ҳеч ким бу ҳадисни ҳужжат қилиб келтирмаган, магарам мужассима, ҳашавий фирқалар бу ишни қилишган.
Бу ҳадис ҳақида Шайхул ислом имом ҳофиз Нававий Саҳиҳул Муслимга ёзган шарҳларининг 5-жузъи, "Масжидлар ва намоз ўринлари китоби", "Намозда гапириш ҳаром экани ҳақидаги боби"да айтадилар...
ДАВОМИ 👇
🌐https://kukaldosh.uz/29/08/2022/8880
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ақоид фани мударриси А.Абдуллаев

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube
#Долзарб_мавзу
#СОФ_ЭЪТИҚОД
МАҚОЛА

Кайфиятни инкор қилиш ва уни тафвиз қилиш орасидаги фарқ

Олдинги
мақоламизда “Кайфият” ва “Тафвиз” нималиги ҳақида етарлича тушунча олган эдик. Энди кайфиятни инкор қилиш ва тафвиз қилиш ҳақида сўз юритсак..
Кайфиятни нафий, яъни инкор қилиш деганда биз ҳар қандай кафиятни йўқ деб билишга нисбатан айтамиз. Кайфиятни тафвиз эса қандайдир кайфиятни собит қилиб, аммо уни қандай кайфият экани ва маъносини бошқага ҳавола қилиш ҳисобланади. Демак, Аллоҳ таолонинг сифатларида кайфиятни нафий қилувчилар ва кайфиятни бор деб, уни қандай экани борасидаги илмнигина Аллоҳга ҳавола қилувчилар орасида катта фарқ бор экан.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇
https://kukaldosh.uz/06/10/2022/9287

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА МУДИР ЎРИНБОСАРИ НОДИР ЖАЛОЛОВ

🌐 «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Долзарб_мавзу
#СОФ_ЭЪТИҚОД
МАҚОЛА

СИФАТНИ ИНКОР ҚИЛИШ ВА МАЪНОНИ ТАФВИЗ ҚИЛИШ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Энди Аллоҳ таоло сифатларини инкор қилувчи муаттила фирқаси ва ҳақиқий салаф мазҳаби ўртасидаги фарқни кўриб чиқамиз.
Салаф уламоларимиз тутган йўл Аллоҳ таолони махлуқотларга ўхшатиб қўйиш ваҳмини келтириб чиқарадиган сифатларнинг ҳақиқати борасидаги илмни тавфиз қилишдан иборат. Улар сифатни собит қилиб, яъни бор деб, у борасидаги ҳақиқат илмини Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилишган.
БАТАФСИЛ👇
https://kukaldosh.uz/06/10/2022/9290

✍️«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси А.Абдуллаев

🌐 «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Соф_эътиқод #Долзарб_мавзу

АЛБОНИЙНИ АҚИДАДАГИ ОҒИШИШЛАРИДАН

Албоний баъзи мушаббиҳаларни қўллаб-қувватлаб, Аллоҳ таоло ҳақида : “У Зот кўринади лекин бир тарафда эмас,” деб айтган кишининг ақлини қайта кўриб чиқиш керак”, деган гапларини нақл қилади ва у шу ҳақда : “Агарда тарафдан йўқлик иши ирода қилинаётган бўлса, ваҳоланки Аллоҳ оламнинг юқорисида экан, демак у ерда фақат ва фақат ёлғиз Аллоҳ бор”, деб айтади.

Раддия: Имом Абу Жаъфар Таҳовий ўзларининг “Ақидату Таҳовийя” асарларида (Аллоҳ таолони бошқа махлуқотлар каби олти жиҳат ўраб олмайди) яъни Аллоҳ таоло жиҳатда бўлишдан пок Зотдир, чунки бундай дейиш Аллоҳ таолога макон, чегара ва уларнинг келтириб чиқарадиган нарсалар ҳаракат ва сукун ва махлуқотларнинг сифатларига ўхшаш сифатларни нисбат бериш бўлади.

✍️ Рустам Охунжонов таржимаси
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби

Давоми: https://kukaldosh.uz/25/10/2022/9388

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Долзарб_мавзу
#СОФ_ЭЪТИҚОД
МАҚОЛА

Суннатни инкор қилувчиларга раддия.

Ислом
динига илк чақириқлар бошланганида кофир миллатлари исломга қарши турли йўллар билан унга қарши чиқишди. Уларнинг ниятлари кўзларда аниқ кўриниб турар ва душманликлари очиқ-равшан эди. Асрларнинг мобайнида мақсадлари билиниб турар эди. Шу йўсинда 19-асрнинг охирида исломга қарши бир тоифа чиқишни бошлади. Улар ислом дини либосини кийиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига таъна етказиб, мусулмонларни ўз дини борасида гумонга туширишарди. Суннатларни набий соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишини инкор қилиб, бошқалар фикрларини чалкаштира бошлашди. Ҳатто ўз фикрларини китоб шаклига келтириб, бу китоблар орқали эргашувчиларини ҳақдан тўсишди. Улар ўзларини “Қуръонийлар” деб номлашди. Ўзларини ҳақда даъво қилиб одамларни йўлдан оздирардиллар.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇🏻
https://kukaldosh.uz/27/10/2022/9410

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА МУДИР ЎРИНБОСАРИ НОДИР ЖАЛОЛОВ

🌐 «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#ОЯТ_ТАФСИРИ
#СОФ_ЭЪТИҚОД

Аллоҳ таоло айтади:
Болдир шимарилган кунда...
(Қалам сураси 42)
----
Жамийки нуқсонлардан пок ва олий бўлган Зот, ҳолат ўта шиддатли эканини "Болдирни шимариш" билан таъбир қилди.
Чунки жиддий ва шиддатли вазиятларда болдирлар шимарилади. Албатта, шиддатли вазиятга тушган киши болдирини шимаради. Аллоҳ таолони шиддатли ҳолатга тушиши эса муҳолдир.
"Аллоҳ таоло болдирини шимаради"-
"Аллоҳ таолони ҳақиқий болдири бор"-
дейдиган мушаббиха ва мужассималарнинг сўзлари ботилдир. Аллоҳ таоло уларнинг сўзларидан олий ва покдир.
Агар бирор инсон шиддатли ҳолатга тушса,
"Енгини шимарди" ва
"Болдирини шимарди" дейилади.

Аллома Низол Иброхим ҳафизахуллох.

Демак, бу калима мажоз ва кинояга бой бўлган араб тилининг бир хусусияти холос.
Бу оятда Ҳақ таолога исбот қилинадиган бирор сифат йўқ!

Ахунджанов Рустам таржимаси

📢
Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴Youtube
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СОФ_ЭЪТИҚОД

Ҳофиз Ибну АбдулБарр Аллоҳ таолонинг дунё осмонига нозил бўлиши ҳақидаги ҳадисга берган таъвиллари.

Муҳаммад Ибн Алий Ал-Бажлийдан ривоят қилинди (бу зот Қирвонда мусулмонларнинг энг ишончлиларидан эдилар) у зот Мисрда Жомеъ Ибн Саводадан бу зот эса Муторрифдан, Муторриф эса Анас Ибн Моликдан, Анас Ибн Молик “Албатта Аллоҳ таоло кечаси дунё осмонига “нозил” бўлади,” деган ҳадис ҳақида сўралганларида : “Унинг амри нозил бўлади,” деб айтганлар.
Бу гап Молик роҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек : “Унинг раҳмати ва гуноҳларни авф этишга ҳамда дуоларни ижобат қилишга бўлган ҳукми нозил бўлади,” деган маънога эҳтимоли бор.

Имом Ибн АбдулБарр Моликий
Аттамҳид китоби 5/155

Рустам Ахунджанов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СОФ_ЭЪТИҚОД
МАҚОЛА

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
(1 - ҚИСМ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллома Абу Маҳасин Жамолиддин Юсуф ибн Аҳмад Дижвий Моликий Ал-Азҳарий роҳимаҳуллоҳ (1365 йилда вафот этган) айтадилар: Бизга кўплаб хатлар етиб келди унда хат жўнатувчилар улуҳият ва рубубият тавҳиди ҳақида ва уларнинг маъноси нима экани тўғрисида савол беришган?
У икки тавҳидга бoлишнинг устига тартиб топадиган нарса нима?
Уларнинг орасини ким ажратган?

✍🏻Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

ДАВОМИ
➡️ https://kukaldosh.uz/15/11/2022/9521

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ #СОФ_ЭЪТИҚОД #МАҚОЛА

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
(2 - ҚИСМ)

“Мен эса: «У – Аллоҳ Парвардигоримдир», (дейман) ва Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмайман.” деган оятида ҳам Аллоҳ таолонинг рубубиятини инкор қилаётган одамга хитоб қилиб айтилмоқда.

Қиёмат кунида уларнинг айтадиган сўзларига бир назар солинг!

«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар очиқ залолатда бўлган эканмиз. Сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда.” (Шуаро 97-98 оятлар) яъни сиз Парвардигорлар деб қилган бут–санамларингиз дейилиши бу сўздан очиқ кўриниб турган нарса .

✍🏻Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

ДАВОМИ ➡️
https://kukaldosh.uz/26/11/2022/9654

БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ УЧУН

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ #СОФ_ЭЪТИҚОД #МАҚОЛА

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
(3 - ҚИСМ)

و
َلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ
Энди “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ», дерлар.” Зумар 38-оятига келадиган бўлсак улар қатъий ҳужжатлар ва очиқ-равшан оятлар олдида безовта бўлиб шу иқрорга мажбур бўлишди, қалбларида бўлмаган нарсани тиллари билан айтиб, ўша вақтнинг тақозосига яраша жавоб беришди.

✍🏻 Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

ДАВОМИ ➡️
https://kukaldosh.uz/06/12/2022/9762

ИККИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ УЧУН

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

Бир ҳадис шарҳи

Икки “Саҳиҳ”да ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, қиёмат куни Аллоҳ таоло бандасини Ўзига яқинлаштириб, уни ўз гуноҳларига иқрор қилдиради. Сўнгра банда гуноҳларига иқрор бўлиб, ҳалок бўлишини ҳис қилганида, Аллоҳ таоло унга қилган гуноҳларини кечиришини ва уни халойиқ ҳузурида шарманда қилмаслигини айтади.
Имом, Ҳофиз Байҳақий [384-458] раҳимаҳуллоҳ “Ал-Асмо ва ас-Сифат”, 1/302 асарларида айтадилар: “Ҳадисдаги: “бандасини Ўзига яқинлаштириб” деган сўзлар бандани Ўз раҳмати ва иззатига яқинлаштиришини билдиради (яъни бирор гуноҳи бўлса ҳам, уни жазоламайди) деган маънодадир”,  баъзи эътиқоди тажсим ва ташбиҳ бўлган ботил тоифалар тушунадиган жисмоний яқинлик маъносида эмас.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади.

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СОФ_ЭЪТИҚОД

Ҳофиз Ибну АбдулБарр Аллоҳ таолонинг дунё осмонига нозил бўлиши ҳақидаги ҳадисга берган таъвиллари.

Муҳаммад Ибн Алий Ал-Бажлийдан ривоят қилинди (бу зот Қирвонда мусулмонларнинг энг ишончлиларидан эдилар) у зот Мисрда Жомеъ Ибн Саводадан бу зот эса Муторрифдан, Муторриф эса Анас Ибн Моликдан, Анас Ибн Молик “Албатта Аллоҳ таоло кечаси дунё осмонига “нозил” бўлади,” деган ҳадис ҳақида сўралганларида : “Унинг амри нозил бўлади,” деб айтганлар.
Бу гап Молик роҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек : “Унинг раҳмати ва гуноҳларни авф этишга ҳамда дуоларни ижобат қилишга бўлган ҳукми нозил бўлади,” деган маънога эҳтимоли бор.

Имом Ибн АбдулБарр Моликий
Аттамҳид китоби 5/155

Кўкалдош ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ Рустам Охунжонов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Соф_эътиқод
#Раддия

Тобеъийнлар муташобиҳ оятлар ҳақида

Машҳур тобеъийн Абу Амр Шаъбий роҳимаҳуллоҳ (103 ҳ.й. вафот этган) (Аллоҳ таолонинг Ўз Аршига) "истиво" қилиш масаласида қуйидаги гапни айтганлар: "Бу Қуръонинг муташобиҳ (оятлари)дан ҳисобланади ва биз унга имон келтирганмиз ва унинг маъносига киришмаймиз."

"Рисола шарҳи" асари105-бет

Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

Билишингиз керак бўлган ҳақиқат

Ашъарий ва мотуридийликдан иборат бўлган Аҳли сунна валжамоа ҳашавийлик эътиқоди билан ҳаргиз бирлашмайди, чунки иккиси бир-бирига зид эътиқодлардир. Зеро, танзиҳ - Аллоҳни махлуқотларнинг сифатидан поклаш (Ашъарий ва мотуридийликдан иборат бўлган Аҳли сунна валжамоа эътиқоди) ва тажсим - Аллоҳ таолога жисм исбот қилиш (ҳашавия эътиқоди) жамланмайди.

РУСТАМ ОХУНЖОНОВ
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ
ТАРЖИМАСИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

⚡️
Агар Аллоҳ таоло бир тарафда бўлганида эди, бандаларга нигоҳларини махлуқотларнинг асли бўлмиш Каъбага эмас, Ўзига қаратишни буюрган бўларди.

✍️ Аллома Шайх Низол Ҳанафий

РУСТАМ ОХУНЖОНОВ
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ
ТАРЖИМАСИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Соф_эътиқод
#Раддия

Аллоҳ таолонинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига "нузули"ни қандай тушунамиз?

Моликий мазҳабининг буюк уламоларидан Шайх Зарқоний Моликий ўзининг «Шарҳуз-Зарқоний» асарида Аллоҳнинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига "нузули" ҳақида қуйидаги ривоятни келтиради:

"وكذا حكى عن مالك أنه أوله بنزول رحمته وأمره أو ملائكته كما يقال فعل الملك كذا أي أتباعه بأمره"


«Ва шу каби Имом Моликдан, у зот "нузул ҳадиси"ни қуйидагича таъвил қилгани ҳикоя қилинади:
«Унинг раҳмати ва Унинг амри ёки Унинг фаришталари нозил бўлади, бу гўё "Подшох фалон ишни қилди" сўзидан унинг буйруғи билан хизматкорлари қилдилар деган маъно тушунилганидек бўлади».


Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси


🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

🗣Буюк муфассирдан бир оят таъвили

Буюк муфассир, имом Ибн Жарир Табарий (224–310 ҳ/839–923 м) Қалам сураси 42-оятини тафсир қилиб шундай дейдилар:

يَقُول تَعَالَى ذِكْره ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ جَمَاعَة مِنْ الصَّحَابَة وَالتَّابِعِينَ مِنْ أَهْل التَّأْوِيل : يَبْدُو عَنْ أَمْر شَدِيد . ذِكْر مَنْ قَالَ ذَلِكَ : حَدَّثَنِي مُحَمَّد بْن عُبَيْد الْمُحَارِبِيّ , قَالَ : ثنا عَبْد اللَّه بْن الْمُبَارَك , عَنْ أُسَامَة بْن زَيْد , عَنْ عِكْرِمَة , عَنِ ابْن عَبَّاس ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ : هُوَ يَوْم حَرْب وَشِدَّة .

Аллоҳ таоло: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» деб марҳамат қилди. Аҳли таъвил бўлган саҳоба ва тобеъийнлардан бир жамоа: "Ўша Куни оғир-шиддатли (яъни, оғир ҳисоб-китоб бўлалиган Кун) воқеъалар содир бўлади", деб айтишган.
Муҳаммад ибн Убайд Муҳарибий (245 ҳ/859 м.й вафот этган), у киши Ибн Муборакдан (181 ҳ/797 м.й. вафот этган), у Усома ибн Зайддан (153ҳ/770 м.й. вафот этган), у Икримадан (104 ҳ/723 м.й. вафот этган), у Ибн Аббосдан (68 ҳ/687 м.й. вафот этган) ривоят қилади: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» оятидаги "Болдир"дан "ҳарб (уруш) ва шиддат (қўрқув)" тушунилади".

📚Имом Табарий, «Жомеул баён фий таъвилил Қуръон» (68:42)

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов

📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Раддия
#Соф_эътиқод

Сохта салафийлар ва карромийлар
🔊 Аудиолавҳа

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz
| YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

Сохта салафийлар ва карромийлар

Имом Шаҳристоний (548 ҳ.й. вафот этган) ўзларининг “Алмилал ван-ниҳал” номли китобларида: “Карромийлар - Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карромнинг асҳобларидир. Биз уларни сифатия (яъни Аллоҳ таолога оят ва ҳадисларда келган сифатларнинг зоҳирий маъносини нисбат берадиганлар) гуруҳи деб санадик, чунки уларнинг Аллоҳ таоло сифатлари борасидаги эътиқодлари мужассималик ва мушаббиҳалик даражасигача етиб борди. Бу оқимнинг пайдо бўлиш ва уларнинг аҳли суннага нисбат берилиши ҳақидаги гапларни юқорида келтирдик”.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карром очиқчасига “Аллоҳ аршнинг устига қарор топган ва У ўз зоти билан унинг уст тарафида” деб ҳужжат келтирган. Ундан ташқари у Аллоҳга нисбатан “жавҳар” сўзини ишлатган. Абу Абдуллоҳ (Ибн Карром) ўзининг “Қабр азоби” номли китобида “Аллоҳнинг зоти ва “жавҳар” иккиси бир нарса ва Аллоҳ Ўз зоти билан юқори тарафдан аршга тегинади”, деб айтган. Ундан ташқари ибн Карром Аллоҳ таоло ҳаракатланади, ўзгаради ва (юқоридан пастга) тушади, деб эътиқод қилган.
Шу жиҳатдан уларнинг эътиқодлари “Аллоҳни зоти билан осмонда, аршни устида” дейдиган сохта салафийларнинг эътиқодига монанддир.
Аллоҳ барчамизни карромий ва сохта салафийларнинг ботил эътиқодида бўлишдан Ўзи сақласин!

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM