Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Мақола
#Ҳажарул_асвад

Ҳажарул асваднинг соқчилари нега 24 нафар эканини биласизми!?

Ҳар йили Маккаи мукаррамага миллионлаб мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатини адо этиш учун йўл оладилар. Албатта уларинг ҳар бирида Ҳажарул асвад – қора тошни ўпиш истаги бўлади.
Ҳаммага маълум ва машҳур Қора тошнинг олдида доимо тошнинг қўриқчиси ва зиёратчиларга уни ўпиш учун ўз ёрдамини берадиган бир соқчи туради. Ҳажарул-асваднинг ушбу қўриқчилари бир бирларини ҳар соат алмаштириб туришади, шунинг учун ҳам уларнинг сони 24 нафар.
Хавфсизлик хизмати ходимларининг айтишича бу шарафли вазифага номзод бўлганлар мукаммал текширувдан ўтказилади, масалан, номзод жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши, ҳар қандай машаққатларни кўтара оладиган ва яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлиши шарт.
Масжидул Ҳарамнинг тозалаш ва таъминотига жавобгар департамент ходимлари ҳар бир намоздан кейин Каъбани дезинфекция қилишади. Бунинг учун атир гули суви, махсус тозаловчи воситалар ҳамда хушбўй дарахтнинг ёғи аралашган Зам-зам суви ишлатилади. Шунингдек, Масжидул ҳаром махсус тизимлар воситасида 24 соат давомида тозаланиб турилади.
Аксарият одамлар Ҳажарул асвад яхлит тош деб, тасаввур қилишади. Аслида эса у катта бўлмаган саккиз бўлаклардан иборат. Ҳажарул асвад Каъбанинг бурчагида, ердан бир ярим метр баландликда жойлашган. Муқаддас тошнинг атрофи кумушдан ишланган ҳалқа билан ўралган. Шу ердан тавоф бошланади ва тугайди. Шунинг учун зиёратчилар уни ҳар бир айланишда ўпишга ҳаракат қилишади ёки истилом қилишади.

Кўкалдош ислом билим юрти матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади.

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM