Ko'kaldosh madrasasi
6.56K subscribers
18K photos
2.65K videos
670 files
16.8K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
ҚУРЪОННИ ОСОН ЁДЛАШИМ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР БЕРСАНГИЗ
#Қуръони карим

280-CАВОЛ: Мен Қуръон ёд олмоқчиман. Аммо ёд олишга жуда қийналяпман. Менга Қуръонни осон ёдлашим учун маслаҳатлар берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони карим башариятнинг ҳидояти учун нозил қилинган. Ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг Каломини ёдлаш ва амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан:
"خيركم من تعلم القرآن وعلمه" (رواه الامام البخاري عن عثمان رضي الله عنه)
яъни: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, деганлар (Имом Бухорий Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
🔹 Аввало, Қуръони каримни ёдлашдек муҳим ишга киришишдан олдин “Зеҳнимни ўткир, хотирамни кучли, тилимни бурро қилгин”, – деб, Аллоҳ таолога дуо қилинг. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бирор муҳим ишга киришишдан олдин Аллоҳ таолодан ўша ишни осон ва хайрли қилишини сўраб дуо қилар эдилар;
🔹 Қуръонни ёдлашдан мақсадингиз ва ниятингиз тўғри бўлсин. Одамларни олдида обрў орттириш, мол-дунёга эришиш учун эмас, балки, фақат Аллоҳ таолони розилигига эришиш учунгина Қуръон ёдлашни мақсад қилинг. Чунки, Аллоҳ таоло холис Ўзи учун бажарилган амални қабул қилади ва ўша ишга барака ато этади.
🔹 Ёдлаш қобилиятингиз ва кун тартибингиз (бир кунда қанча вақтни Қуръон ёдлашга ажрата олишингиз)га қараб, ўзингизга қулай режа тузиб олинг ва унга қатъий амал қилинг.
🔹 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилишга одатланинг. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши зеҳнингизга ўрнашиб, ёдга келиши осон бўлади.
🔹 Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
🔹 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказинг. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
🔹 Ухлаш вақтини ҳамда овқатланиш тартибини меъёрида бўлишини назорат қилинг. Чунки, кўп оқат ейиш уйқуни келтиради. Кам овқат ейиш эса қувватни кетказади.
🔹 Кечалари Қуръонга қараб тиловат қилинг. Зеро, кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
🔹 Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйинг. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔹 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
- Араб тили наҳв қоидаларини билиш Қуръон ўқувчини кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
🔹 Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🔹 Қуръон ёдлаш учун муносиб вақтни танланг. Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли вақтлар саналади. Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
#Янги_нашр #Қуръони_карим #Ҳадя

Марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таржима қилинган "Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси" китоби Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳомийлигида нашр этилди.

Маънавий ва маърифий ишлар бўйича мудир ўринбасари Абдулвосе домла Ганиев марҳум муфтий Усмонхон Алимов томонидан таржима қилинган китобни Кўкалдош билим юрти мударрис, ходим ва талабаларига ҳадя сифатида тарқатдилар.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқув_курслари #Қуръони_карим

Тошкент ислом институти қошидаги Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Жиззах шаҳар филиали 2021 йил сентябрь ойида очилиб, 45 нафар эркак ва 15 нафар аёл-қизларни қабул қилган эди.

🔹Орадан 3 ой ўтиб, Жиззах вилоятидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсини тамомлаган илк тингловчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров ҳамда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ_ВА_ТАЖВИД_КУРСЛАРИ

ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИ
Телефон
: 📞 +99899 249-30-90
шанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача мурожат қилишингиз мумкин
🐚: [email protected]
БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ БУ ЕРДА👇
https://kukaldosh.uz/14/09/2022/9102

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🔗t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
🌐KUKALDOSH.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ_ВА_ТАЖВИД_КУРСЛАРИ

ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИ
Телефон
: 📞 +99899 249-30-90
шанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача мурожат қилишингиз мумкин
e-mail: [email protected]
БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ БУ ЕРДА👇
https://kukaldosh.uz/14/09/2022/9102

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
🌐KUKALDOSH.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръони_Карим_ва_Тажвид_курслари

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” бўйича ўқув курслари фаолият олиб бормоқда.

📆 Ҳар шанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача мурожаат қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
☎️ +99899 249-30-90
📧 [email protected]

Батафсил: https://kukaldosh.uz/14/09/2022/9102

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИДОРА ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЕТТИТА НОЁБ НУСХАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда.

🔸Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.

🔹Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хабари кўра, форум доирасида “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

#ХАЛҚАРО_ФОРУМ #ҚУРЪОНИ_КАРИМ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Қуръони_карим_хатми
#Ибрат

Улуғларимиздан Қуръон хатми намунаси

Вакиъ ибн Жарроҳ қуйидагича сўзлаб берадилар: «Солиҳнинг икки ўғли Ҳасан, Али ва уларнинг онаси кечани уч қисмга тақсимлаб уйда ҳар куни Қуръонни хатм қилардилар. Ҳар бирлари бир қисмдан бўлишиб олиб Қуръон ўқирдилар. Оналари вафот этганидан сўнг икки ўғил тенг яримдан қилиб хатм қила бошлашди. Сўнг Али дунёдан кўз юмгач Ҳасан ибн Солиҳ бир ўзи ҳар кеча Қуръон хатм қиларди».

Ҳофиз Ибн Ҳажар, "Таҳзибут таҳзиб" китобидан.

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
#Янгиликлар #Қуръони_карим_ва_тажвид

Билим юрти мудири “
Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD Маъмуржон домла Эркаев ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси услубчиси Нуриддин домла Шарипов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ўқув курсига ташриф буюришди.

"Кўкалдош" ЎМИБЮ Матбуот хизмати


Батафсил: https://kukaldosh.uz/30/10/2024/13810

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz
| YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat