МУЛКИДА БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо_сотиқ
❓245-САВОЛ: Бир одам салонга Дамас олиш учун навбатга ёзилган ва 85% тўловни тўлаган. Машина чиқмасдан олдин бошқа шахсга сотиб пулини бошқа машинага тўлов қилиб қўйибди. Шу савдо дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу савдо дуруст эмас, чунки бу ерда киши ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотмоқда.
Динимизда, пулни нақд бериб, маҳсулотни кейин етказиб бериш савдосини "салам" савдоси дейилади (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.iss.one/diniysavollar/398.). Агар машинани 100% тўлови қилинганда салам савдосига тўғри келарди, лекин шунда ҳам салам маҳсулот (товар)ини қўлга олмасдан ўзгага сота олмайди. Бундан ташқари барча савдоларга тегишли қуйидаги умумий қоида бор:
لا يجوز بيع المنقول قبل القبض، ويجوز بيع العقار قبل القبض
яъни: “Кўчадиган маҳсулотларни (сотувчи ва харидор савдо битимини тузган бўлсада) қўлга киритишдан аввал сотиш жоиз эмас. Кўчмас мулкларни эса қўлга олмасдан ҳам сотиш жоиз”.
Салам савдосида пулнинг ҳаммасини сотувчи ва харидор ажралиб кетишларидан аввал тўланиши керак. Агар пулнинг бир қисми тўланса, бўлинадиган нарсаларда (масалан арпа, буғдой), маҳсулотнинг пули тўланган қисмида салам дуруст бўлади ва пули тўланмаган қисмида эса ботил бўлади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари).
Саволдаги каби бўлинмайдиган маҳсулот, яъни автомашинага тўлиқ эмас 85% тўлов қилгани учун салам савдоси фосид бўлиб, токи машина салонга келиб, харидор қолган 15% ни тўлагунча бу фақат бир ваъдалашув бўлиб туради. Ваъдалашувнинг ўзи билан машина харидорнинг мулкига кирмайди. Мулкида бўлмаган нарсани эса сотиш дуруст эмас.
Демак, харидор ҳали мулкига кирмаган ёки қўлига олмаган машинани бошқа шахсга сотиши ботил (бекор) савдо бўлиб, бу савдода сотувчининг пулга, харидорнинг машинага эга бўлиши каби ҳукмлар юзага чиқмайди. Сотувчининг қўлидаги машинанинг пули омонат бўлиб туради ва уни эгасига қайтариш керак бўлади.
Бу масалага ечим сифатида шуни таклиф қилиш мумкинки, биринчи шахс ё машина чиқишини кутиб, уни қўлга киритгандан кейин ўзгага сотсин, ёки бошқа шахсдан кераклича қарз олиб уни яна бошқа машинага тўлайди. Биринчи машинаси чиққанда қарз берган кишига, ўзаро келишув ва розилик билан, қарзини машина билан ўтайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#савдо_сотиқ
❓224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ…

Forwarded from Muslim.uz
КЕШБЕК ОЛИШ ҲАЛОЛМИ
#ҳалол_ҳаром #савдо
#ҳадя
❓1098-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп учрайдиган кешбек фоиз, фоиз олиш дурустми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кешбек фоиз, фоиз шариатимизда ҳаром деган гап нотўғри. Чунки фоиз сўзи молия соҳасига оид атама бўлиб, улуш, ҳисса, қисм деган маъноларни англатади. Фоиз атамасини жуда кўп ўринларда ишлатамиз. Масалан, “закотга қодир инсон қўлидаги молининг 2,5 фоизини фақирларга беради”, деймиз. Бу дегани қўлидаги молини қирқдан бир улушини ёки қисмини беради, дегани бўлади. Ёки икки киши савдо қиламиз, деб пул тикишди. Фойдани масалан, 50 фоиздан, яъни 50/50 оламиз, деб келишади. Бу келишув мумкин эмас, дейилмайди. Яна бир мисол: мерос тақсимлашда ҳам маййитдан қолган мол мулкни тақсимлашда кимдир 20 фоизини, яна кимдир 40 фоизини олади.
Демак, юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган масалаларда фоиз сўзини ишлатишда ҳеч қандай муаммо ёки шаръий таъқиқ йўқ.
Чунки бу ишда ғарар(алдов) ҳам, рибо ҳам топилмайди. Масалан, Аҳмад исмли киши кийим сотиб олиш учун супермаркетга борди. Супермаркетга кирса, сотувчи “Ким биздан битта кийим сотиб олса, яна битта қўшиб берамиз ёки қилган тўловидан шунчасини қайтиб берамиз”, деб эълон қилди. Бу нарса ҳалол ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги ислом молияси бўйича кўзга кўринган олим Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюъ” китобида буни ҳадя деб атаган:
“Айрим савдогарлар маълум миқдорда маҳсулотларини сотиб олган харидорларга мукофот, бонус бериш одати жорий бўлган. Бу мукофотларни гоҳида қуръа ташлаш йўли орқали беради. Савдогар бу ишни қилишдан мақсади одамлар унинг маҳсулотни кўпроқ сотиб олишлари учун қизиқтириш мақсадида қилади. Бу савдогар томонидан ваъда қилинган инъом, ҳадя ҳисобланади”.
Кешбек ҳақида Ҳиндистон Дорул улум фатво марказида қуйидагича савол-жавоб келтирилган:
Савол: “Масалан, бирор нарсани онлайн сотиб олинганда кешбек берилади. Бу жоизми?”.
Жавоб: “Бу пуллар рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, олиш жоиз”.
Хулоса қиладиган бўлсак, турли иловалар орқали бериладиган ғарар (алдов) ва рибо аралашмаган кешбекни мукофот ёки бонус, деб тушунса бўлади ва буни олиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram