Ko'kaldosh madrasasi
6.58K subscribers
18K photos
2.67K videos
670 files
16.8K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Умра_2018

Зиёратчиларимиз Мадинаи Мунавварада Масжидун Набавийда

Яқинларингизга ҳам улашинг!!!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIPFpsAKVdzMSrzyA
🕋 Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига
хизмат сафари якунлари тўғрисида

🔸Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида
Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Умра
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 УМРА – 2022”:
НАРХЛАР, НАВБАТЛАР, УЧИШ ВАҚТЛАРИ ВА ВАКЦИНАЛАР

🔸Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати билан “
Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузганлари ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг,
ҳудудларда пандемиядан олдин навбатда турган фуқаролар рўйхатларини шакллантириш, авиақатнов жадвалларини ишлаб чиқиш, қўшимча тўловларни амалга ошириш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

Айни кунларда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ОАВ вакиллари ва мўмин-мусулмонлардан умра зиёрати бўйича жуда кўп саволлар бўлмоқда. Ушбу саволларга қуйидаги жавобларни тақдим этамиз:

Умра сафари қачондан бошланади?

– Аллоҳ насиб этса, 2022 йил 22 январь куни
биринчи рейсни Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида муборак сафарга рейсларни сезиларли даражада ошириб борилади, инша Аллоҳ.

Бошланаётган умра сафарига қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади?

– Жорий умра мавсумида биринчи навбатда пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойи охирига қадар умра зиёрати учун тўловларни амалга ошириб, сафарга бора олмаган фуқаролар юборилади.

Умра тўлови қанча этиб белгиланди?

Қайд этганимиздек, пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4.770.000 сўм маблағ тўлайдилар. Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларимизга хизмат қилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#УМРА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#ФОТОЛАВҲА: 🕋 ЮЗДА ҚУВОНЧ, ҚАЛБДА СЕВИНЧ ИЛА МУБОРАК ЗАМИНГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР

🤲 Орзиқиб кутилган онлар келди.
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🟢 ВИДЕОЛАВҲА

#Умра_2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умра-2022": Мадина меҳмонхонасидаги шароитлар ва зиёратчиларимиз таассуротлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Умра_2022
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔸
Умра сўзи қандай маънони англатади?Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

#Умра #ибодат #Зиёрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ҲАЖ #УМРА
🕋 #ХУШХАБАР: ҲАМЮРТЛАРИМИЗНИНГ ИЛК ГУРУҲИ УМРА ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Орзиқиб кутилган онлар яна келди. Бугун, 22 сентябрь куни эрта тонгда “
Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Мана шундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафарга отланган юртдошларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик сўзлари сира аримаганига гувоҳ бўлдик. Кузатиш жараёнида хайрли дуолар қилинди.

🔸 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, эндиликда ҳар куни битта авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

#УМРА
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Умра

▪️ Умра тадбирлари янги тартибда ташкил этилади

▫️ Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади…- Gazeta.uz

Давоми

@kukaldoshuz — диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram