Ko'kaldosh madrasasi
6.53K subscribers
18.3K photos
2.76K videos
671 files
17.1K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистондаги халқаро анжуманда қатнашадилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон республикасига ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари илк хориж сафарлари чоғида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этадилар.

🌙 Нуфузли
халқаро анжуманда Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
November 24, 2021
Forwarded from Muslim.uz
Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли
халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар. Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
November 25, 2021
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
November 25, 2021
Forwarded from Muslim.uz
November 25, 2021
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юксак медал билан тақдирландилар

2021 йил 25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки,
“Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференция юксак савияда ташкил этилгани, 200 дан зиёд иштирокчи қатнашгани, ZOOM платформаси орқали юзлаб хорижий ва маҳаллий мутахассислар кузатиб боргани, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилганлари ҳамда анжуман жараёнлари тўғридан-тўғри бутун дунёга онлайн намойиш этилгани билан яна аҳамиятли бўлди.

🔸Халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани баралла айтилгани билан унинг нуфузи янада ошди.

Нотиқлар томонидан
сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Конференцияда мана шундай ишларнинг муносиб эътирофи сифатида ҳам муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси буйруғи асосида юксак медал билан тақдирландилар.

🤲 Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
November 26, 2021
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

🔸Маъруза давомида
Али Эрбош ҳазратлари Туркияда меҳмон бўлиб турган Туркий давлатларнинг дин пешволари ҳақига ҳам дуо қилар экан, ўзаро алоқалар янада мустаҳкамланиши ва бу бирдамлик Ислом дини ривожи йўлида хизмат қилишини Аллоҳдан сўрадилар.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

🟢 Мазкур сафарга оид муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
April 15, 2022
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2022
April 16, 2022
April 16, 2022
November 10, 2022
September 18, 2024