Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ҲИКМАТ

Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.

Ҳасан Басрий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Илм олинглар. Илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва ҳилмни (мулойимликни) ҳам олинглар. Сизга таълим бераётган кишига тавозеъли бўлинглар. Сиздан таълим олаётган кишилар ҳам тавозеъли бўлишсин. Жабр қилувчи олимлардан бўлманглар. Илмингиз жоҳиллигингиз устига қойим бўлмасин.

Али ибн Абу Толиб

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#Ҳикмат
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар

Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини ҳис қилганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.

Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳидан «Нега инсонларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига муносабат билдирмайсиз?» деб сўрашди.
Шунда Ҳасан Басрий: «Мен туғилганимда ҳам якка бир ўзим туғилдим. Ўлаётганимда ҳам ёлғиз ўзим вафот қиламан. Қабрга қўйилганимда ҳам бир ўзим қўйиламан. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китобда ҳам якка ўзим бўламан. Агар дўзахга кирадиган бўлсам ўзим кираман. Магар жаннатий бўлсам ҳам ўзим жаннатга кираман. Энди менга инсонлар фикрининг нима қизиғи бор?! Уларни рози қилиш мени мажбуриятим эмас. Менга Раббимнинг розилиги кифоя".

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Дунёда ҳеч бир нарса йўқки, сендан илгари унинг эгаси бўлмаган бўлсин. Яна ҳеч бир нарса йўқки, сендан кейин эгаси бўлмасин.

Фузайл ибн Иёз

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

Луқмони Ҳаким

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Баъзан Аллоҳ таоло биз учун бошқа яхшироқ, хайрлироқ эшикларни очиш учун қаршимиздагисини ёпиб қўяди...

Биз эса умид сари кенг очилган эшиклардан кўра, ёпилган эшикка кўпроқ диққатимизни қаратамиз; асаб, куч, вақтимизни сарфлаймиз...

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ким мусулмон бўлиб, бадани ҳам соғлом бўлса, унда дунё ва охират неъматларининг каттаси жамланибди. Чунки дунё неъматларининг саййиди – саломатлик, охират неъматларининг саййиди – Исломдир.

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ёш бола йўлда онасини йўқотиб қўйса, атрофида сочилиб турган ўйинчоқларга ҳам, атрофидаги болаларга ҳам қиё боқмай қўяди. Чунки у онасини йўқотиб қўйди.У йиғлашни бошлайди, онасинигина истайди, энди унга онасидан бошқа ҳеч ким керак эмас.
Бу ҳолатдаги Аллоҳнинг ҳикмати шулки, бунда Аллоҳ азза ва жалла Ўзига яқин бўлиш неъматининг қадри қанчалик улкан эканини бандасига билдириб қўймоқда.
Шунинг учун банда Аллоҳдан алоқани узган пайтда унга ҳеч нарса ёқмайди, қалби ҳеч нарсадан таскин топмайди, бирор нарса унга завқ улашмайди, чунки у дўстини йўқотган бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube
#ҲИКМАТ

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон;
Ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар.
Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи.
Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир;
Сўзнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йўқдир.

АЛИШЕР НАВОИЙ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Дунёда ғариб, йўловчидек бўлинг!
Тайинланган намозларни адо этинг!
Узур сўрайдиган сўзларни сўзламанг!
Эсингизда бўлсин:
«Аллоҳ бизга етарли, У энг яхши вакилдир». У ёнувчини сўндиради. У билан чўкаётган нажот топади. У сабаб йўллар топилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҳикмат

Ривоят қилинади: "Бани Исроил пайғамбарларидан бири гуноҳ содир этди. Аллоҳ таоло унга ваҳий қилди:

"...Улуғлигим ҳаққи, агар яна такрорласанг, албатга сени азоблайман". Шунда у: "Эй Раббим, Сен Сенсан, мен менман. Улуғлигингга қасамки, агар ўзинг мени асрамасанг, шаксиз яна гуноҳга ботаман". Кейин Аллоҳ таоло уни гуноҳдан сақлади".

Тавба китоби. Имом Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ


Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир.


Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#Ҳикмат

Она дуоси

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

ЭЙ ЎҒИЛ!!!
Сиз ўйламанг, «мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб. Сизни хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

Насоимул ҳикмат

Kanalimizga obuna bo‘ling!
t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲИКМАТ

Изн сўраш одоблари

1. Муносиб вақтни танлаш.
2. Эшикни уч марта тақиллатиш.
3. Эшикни мулойимлик билан тақиллатиш.
4. Эшикни уч марта таққилатишда уларнинг орасини ажратиш.
5. Эшикнинг қаршисида туриб олмаслик.
6. Киришдан олдин салом бериш.
7. Изн сўровчи киши ўзини танитиши.
8. Кўзни тийиш.
9. Изн берилмаса, қайтиб кетиш.
10. Хонадон эгасининг узрини қабул қилиш.
11. Хонадон аҳлининг изнини кутиш.
12. Чақиришга юборилган вакил билан бирга киравериш.
13. Намоз ўқиётган кишининг изн сўровчига тасбеҳ айтиши.
14. Ўз маҳрамларининг олдига ҳам изн сўраб кириш.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲИКМАТ

Дунёда ғариб, йўловчидек бўлинг!
Тайинланган намозларни адо этинг!
Узур сўрайдиган сўзларни сўзламанг!
Эсингизда бўлсин:
«Аллоҳ бизга етарли, У энг яхши вакилдир». У ёнувчини сўндиради. У билан чўкаётган нажот топади. У сабаб йўллар топилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Ҳикмат

Олим кишининг тойилиши денгизда кеманинг ҳалокатига ўхшайди, у кўплаб халойиқни ўзи билан бирга сувга ғарқ қилади.

Ибнул Муътаз

📝 Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM