Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
ҚУЛОҒИ БЕЛГИ УЧУН КЕСИЛГАН ҚЎЙНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

462-CАВОЛ: Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилиш ибодат бўлиб қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг барча аъзолари соғ ва бутун бўлиши афзал. Лекин одатда ҳайвонлар озгина нуқсондан, камчиликдан холи бўлмайди. Худди шунингдек одатда чўпонлар қўйларнинг қулоғига белги қилиш мақсадида турли тамғалар қўяди ёки кесиб қўяди. Мўтабар фатово китобларимизда шундай дейилади:

وَلَوْ ذَهَبَ بَعْضُ هَذِهِ الْأَعْضَاءِ دُونَ بَعْضٍ مِنْ الْأُذُنِ وَالْأَلْيَةِ وَالذَّنَبِ وَالْعَيْنِ ذَكَرَ فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ إنْ كَانَ الذَّاهِبُ كَثِيرًا يَمْنَعُ جَوَازَ التَّضْحِيَةِ، وَإِنْ كَانَ يَسِيرًا لَا يَمْنَعُ، وَاخْتَلَفَ أَصْحَابُنَا بَيْنَ الْقَلِيلِ وَالْكَثِيرِ فَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَرْبَعُ رِوَايَاتٍ، وَرَوَى مُحَمَّدٌ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - عَنْهُ فِي الْأَصْلِ وَفِي الْجَامِعِ أَنَّهُ إذَا كَانَ ذَهَبَ الثُّلُثُ أَوْ أَقَلُّ جَازَ، وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ لَا يَجُوزُ، وَالصَّحِيحُ أَنَّ الثُّلُثَ وَمَا دُونَهُ قَلِيلٌ وَمَا زَادَ عَلَيْهِ كَثِيرٌ، وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.

“Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Жомиъ ас-Сағир” китобида: “Агар ҳайвон қулоғи, думи ёки думбасининг аксар қисми (узилиб ё кесилиб) кетган бўлса, қурбонликка ярамайди, лекин озроқ қисми кесилган бўлса, қурбонлик қилса бўлади”, - деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ўртасида ози билан кўпини ажратиб турадиган қисм қанча экани борасида ихтилоф бор. Бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан тўрт хил ривот келган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан (қурбонлик ҳайвонининг қулоғи, думи ёки думбасини) учдан бири ёки учдан биридан озроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз, учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз эмаслигини ривоят қилган ва шу гапга фатво берилган. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Демак, қурбонлик қилинаётган қўйнинг қулоғига қаралади, агар қўйнинг қулоғини учдан бир ёки учдан биридан озроқ қисми кесилган бўлса ёки қулоғи тешиб қўйилган бўлса, бу қўйни қурбонлик ёки ақиқа учун сўйса бўлади. Агар қўйнинг қулоғини учдан биридан кўп қисми кесилган бўлса, қурбонлик ва ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#Қурбон_ҳайит
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлинг
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! 👇
Telegram | Facebook | Instagram
Азиз диндошим, "Қурбон ҳайити" ва "Жума" айёмингиз муборак бўлсин!

#Қурбон_ҳайит
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлинг. Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! 👇
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Азиз диндошим, "Қурбон ҳайити" ва "Жума" айёмингиз муборак бўлсин!
#Қурбон_ҳайит
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлинг. Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! 👇
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
#Мақолалар #Қурбон_хайити #Қурбонлик

Вақф фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг улуғ икки байрамдан бири ҳисобланади. Бу кунда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибат ила бир-бирларига эҳсонлар қилишади ва яхшиликлар улашади.

Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилгандан буён ҳар йили Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий кўмакка муҳтож, етим, боқувчисини йўқотган, ночор ва ҳақдор ҳамюртларимизга Қурбонлик гўштларини шаффофлик асосида етказиб бермоқда.

Жорий йилда ҳам Вақф фонди мамлакатимиз бўйлаб, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ҳақдорлар учун жами, 10 000 кг гўшт, 5000 та хонадонга тарқатилиши режалаштирилган бўлиб ниятимиз янада кўпроқ оилага тарқатиш.

Мазкур хайрли ишда биз билан ҳамкорлик қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигини олишни истаган саховатпеша ҳамюртларимизни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

Зеро, Михнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен У зотнинг: «Эй, одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир. атийра нималигини биласизларми? У сизлар, ражабия, деб атайдиган нарсадир»-деганларини эшитдим». Сунан эгалари ривоят қилган.

Аллоҳ таоло қилган қурбонликларингизни ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин!

Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ҲАР ЙИЛИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИГАН ОДАМ ҲАЖ САФАРИГА КЕТСА
#қурбонлик

932-CАВОЛ: Мен ҳар йили қурбонлик қилар эдим, бу йил ҳам қурбонлик қилишни ният қилган эдим. Аммо бу йил муборак ҳаж ибодатини адо қилиш насиб қилиб ҳаж қилиш учун кетаяпман. Шу ҳолатда қурбонлигимни қандай адо қиламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло сафарингизни Ўзи осон қилсин. Қурбонлик вожиб бўлиши учун киши муқим бўлиши керак, сафарда юрган мусофирларга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

Мусофир киши қурбонлик қилинадиган кунлар ўтиб кетишидан аввал муқим бўлиб қолса, бу ҳолатда унга қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлган бой киши қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олиб қурбонлик қилинадиган кунлар келишидан аввал сафарга чиқиб кетса, унинг зиммасидан қурбонлик соқит бўлади. Аммо бойлиги нисобга етмаган ва шу сабабли унга қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган киши қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олса, қурбонлик қилиш учун қўй сотиб олиш билан қурбонлик қилишни назр қилган ҳисобланади ва бундай киши қурбонлик қилинадиган кунлари сафарга чиқса ҳам унинг зиммасидан қурбонлик соқит бўлмайди. Номидан қурбонлигини сўйиш учун бирор кишини вакил қилиб тайинлайди (Фатавои Ҳиндия).

Демак, агар сизни нисоб миқдорида молингиз бўлиб сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлган бўлса ва ҳох қурбонлик қилиш учун қўй сотиб олган бўлсангиз ҳам ёки сотиб олмаган бўлсангиз ҳам бу кунларда сафарда бўлганингиз сабаб сиздан қурбонлик соқит бўлади.

Агар сизни нисобга етган молингиз бўлмаса ва сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган бўлса, қурбонлик қилиш учун қўй ҳам сотиб олмаган бўлсангиз сизга қурбонлик вожиб эмас. Лекин қурбонлик қилиш учун қўй сотиб олган бўлсангиз номингиздан қурбонлигингизни сўйиш учун бирор кишини вакил қиласиз.

Бу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратишингиз лозим. Агар ҳаж сафарида муқимлик ҳолатини топсангиз яъни Маккада унга борганингиздан бошлаб Минога чиқадиган кунингизгача ёки Минодан қайтганингиздан кейин 15 кун турсангиз қурбонлик вожиб бўлади. Уни ўша ерда ёки вакил орқали ўз уйингизда сўйдиришингиз вожиб бўлади.

Яна шуни таъкидлаймизки, мазкур қурбонлик ва ҳаждаги жонлиқ сўйиш масалалари бошқа-бошқа масалалардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Audio
🎼
#Зулҳижжа
#Қурбонлик_фазилати

Ғариб киши учун қурбонлик

🎙"Кўкалдош" ўрта махсус таълим муассасаси
Рустам Ахунджанов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг
t.iss.one/ahnafuz
Audio
🎼
#Зулҳижжа
#Қурбонлик

Қурбонлик қилиш жоиз бўлмаган инсонлар

🎙"Кўкалдош" ўрта махсус таълим муассасаси
Рустам Ахунджанов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг
t.iss.one/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик
#Зулҳижжа #Арафа

Муҳокама давраси

"
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ" (2-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/zpIW_K48lEg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar