БАНДАНИНГ АМАЛЛАРИ НЕЧА ХИЛ БЎЛАДИ?
#ибодат
❓259-CАВОЛ: Мен диний китобларни ўқиётганимда фарз, вожиб, суннат, нафл, мустаҳаб, макруҳ, деган сўзларга дуч келаман. Яна шунақа сўзлар бўлса уларни ҳам қўшиб тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саволда зикр қилинган ҳукмлар (атамалар) асосан еттига бўлинади:
1.Фарз 2.Вожиб 3.Суннат 4.Нафл 5.Мубоҳ. 6.Макруҳ 7.Ҳаром
✔️ Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амаллардир (масалан, исломнинг беш аркони каби). Фарз амаллар кўпайиш ва камайишни қабул қилмайди (масалан намозларнинг ракаатлари каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.
Фарз иккига бўлинади: фарзи кифоя ва фарзи айн.
🔹Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи қилиши лозим бўлган фарзлар, масалан, таҳорат, намоз каби.
🔹Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса бошқалардан соқит бўладиган, агар ҳеч ким қилмаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлар, масалан, жаноза намози, Қуръонни тўлиқ ёд олиш каби.
✔️ Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.
✔️ Суннат – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин (Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али разияллоҳу анҳум)ларнинг тутган йўлларидир. Унинг ҳукми – фарз ёки вожиб бўлмасада бандадан уни бажариш талаб қилинади.
Суннат иккига бўлинади: суннатул ҳуда (ҳидоят суннати) ва суннатуз-завоид (қўшимча суннатлар).
🔹“Суннатул ҳуда” – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат маъносида, Аллоҳ таолонинг розилиги учун доимий қилган амаллари. Уларнинг баъзилари бошқаларига қараганда кўпроқ таъкидланган бўлади, масалан, намозни жамоат билан ўқиш, азон ва иқомат такбирини айтиш каби. Бу суннатларнинг аксарияти исломнинг шиорлари бўлиб, бажарган савобга эришади, тарк қилган киши охиратда маломат ва итобга қолади
🔹"Суннатуз-завоид" – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийиниш, ўтириш, туриш ва таомланиш каби одатлари (бу ишлар ибодат ва қурбат сифатида қилинмаган). Уларга амал қилган киши савоб олади, тарк қилган киши гуноҳкор бўлмайди.
✔️ Нафл – қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амаллардир. Масалан, нафл намозлар каби. Нафл ибодатлар фарз ибодатлардаги нуқсонларни тўлдирувчи ҳисобланади. Баъзи уламолар "нафл" ўрнида мустаҳаб атамасини ҳам қўллашади. Мустаҳаб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амаллари. Уни “мандуб”, “адаб” ёки “фазилат” деб ҳам атайдилар. Баъзи уламолар уни суннатул ҳуда ва суннатуз-завоиддан паст даражада туради десалар, бошқа уламолар суннатуз-завоид мустаҳаб маъносидаги амалдир, деганлар. Мустаҳаб ҳам савобли амал бўлиб, уни тарк қилишни уламолар асло макруҳ деб билмайдилар.
✔️ Мубоҳ – қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Масалан, ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш каби.
✔️ Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.
🔹Макруҳи таҳримий – вожибни тарк қилишдан келиб чиқади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Масалан, Ҳайит кунлари рўза тутиш каби.
🔹Макруҳи танзиҳий – суннатни тарк қилишдан келиб чиқади. Суннат қанчалик такидланган бўлса, уни тарк қилиш шунча ҳаромга яқин бўлиб боради. Баъзи манбаларда “мустакраҳ” атамаси ҳам учрайди, у одобни тарк қилишдан келиб чиқади ва макруҳдан пастроқ даражада туради.
✔️ Ҳаром – тарк қилиш қатъий талаб қилинган амал. Ҳаромни тарк қилган савоб олади, амалга оширган гуноҳкор бўлади. Масалан, ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш каби ишлар.
Ҳаром иккига бўлинади:

Шукур саждаси
Баъзи тарихий асарларда, олим ва саркардаларнинг ҳикояларида қувончли воқеа ёки хушхабар келгани ортидан қисса қаҳрамони шукур саждаси қилгани ҳақидаги маълумотларга дуч келамиз. Бундай маълумотни ўқиган ва эшитган кишиларда намоздан ташқарида ҳам сажда қилиш борми, бунинг шаръий асоси нима ва ҳукми қандай, деган саволлар пайдо бўлади.
Шукур саждасининг ҳукми нима?
Бу борада фақиҳлар ўртасида якдил фикр йўқ. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида шукур саждаси машруъ эмас, балки макруҳдир. Унга савоб ҳам берилмайди ва тарк этиш афзал ҳисобланади. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу борада Абу Ҳанифа билан ҳамфикр бўлганлар.
БАТАФСИЛ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz

Forwarded from Muslim.uz
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🔸Умра сўзи қандай маънони англатади? “Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.
🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.
🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.
🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.
🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.
🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.
#Умра #ибодат #Зиёрат
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиmuslim.uz