Ko'kaldosh madrasasi
6.24K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Танлов
Бугун соат 19:30 да "Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми" танловининг 1-куни бошланади.

@islaminstitutuz
#Танлов
“Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” танловининг 2-кун саволлари

1.Макка даври уч босқичга бўлинади. Айтингчи, 2-босқичнинг номи нима ва у қайси йилларни ўз ичига олади?
2.Мадина даври уч босқичга бўлинади. Айтингчи, 3-босқичнинг номи нима ва у қайси йилларни ўз ичига олади?
3.Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг жами набиралари нечта бўлган? Исми шарифларини тартиб ила айтинг!
4.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга молу дунё, раҳбарлик ва подшоҳликни таклиф қилган Қурайш зодагони ким?
5.Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этганлар. Савол: қайси куни дафн қилинганлар?
6.Исро ва Меърож ҳодисаси қачон рўй берган?
7.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлган саналарини айтинг!
8.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жами нечта мўъжиза содир бўлган?
9.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларидан нечтаси Ислом келган даврда яшаган?
10.Макка даври уч босқичга бўлинади. Айтингчи, 3-босқичнинг номи нима ва у қайси йилларни ўз ичига олади?


⚠️Саволларга жавобларни битта 📩 хабар билан соат 🕘 20:30 гача @islaminstitutbot манзилига йўлланг!
📌 @islaminstitutuz
#ТАНЛОВ
"КЎКАЛДОШ" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида 9 апрель Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва темурийлар сулоласи даврида маънавият” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди. Танловда қуйидаги йўналишдаги мавзулар тавсия этилди:
 Амир Темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар;
 Темурийлар сулоласи даврида ислом дини ривожи;
 Амир Темур ва темурийлар сулоласи даврида яратилган маънавий меросининг ўзбек халқининг маънавий тикланишида тутган ўрни;
 “Темур тузуклари” асаридан ҳикматли ўгитлар;
Танловда талабалар фаоллик билан иштирок этишди. Иштирокчилар томонидан бир-бирини такрорламайдиган, бир-биридан қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Энг яхши деб топилган “Амир Темур ҳақида олимлар билдирган фикрлар”, “Амир Темур саводсиз бўлганми?”, “Амир Темурнинг кўчма масжиди”, “Амир Темур ва Ибн Халдун ўртасидаги суҳбат”, “Темурийлар даврига оид тарихий атамалар” каби мавзулардаги йигирмага яқин қизиқарли маълумотлар сараланиб олиниб билим юртининг kukaldosh.uz сайти ва телеграм каналида эълон қилиб борилди. Ҳаттоки, иштирокчилар томонидан инглиз тилида ҳам ижодий ишлар тақдим этилди. Танловга тақдим этилган ижодий ишлар ва қизиқарли маълумотлардан талабалар Амир Темур бобомиз ва темурийлар тарихи маънавияти ҳақидаги ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.
ТАНЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН БАРЧА ТАЛАБАЛАРГА ЎЗ МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ БИЛДИРАМИЗ.

"КЎКАЛДОШ" ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ РАҲБАРИЯТИ

@kukaldoshuz
🌙 ТАНЛОВ: ОЙЛАР СУЛТОНИ – РАМАЗОН!

Халқимизнинг илму маърифатини ошириш йўлида
Рамазон ойининг фазилатларини кенг тараннум этиш, раҳмат ва мағфират ойи эканини етказиш ҳамда карантин шаротида мухлисларимизни уйда ижод қилишга рағбатлантириш мақсадида, Muslim.uz сайтида “Ойлар султони – Рамазон!” номли мақолалар танлови эълон қилинди.

❗️Танлов 2020 йил 29 апрелдан 23 майгача давом этади.

Танловга юбориладиган мақолалар [email protected] электрон почтаси ёки телеграм мессенжерида очилган @Ramazon_2020_bot орқали жўнатилади.

❗️ Юборилаётган мақолаларга қуйидаги шартлар қўйилади:

🔸 рўзанинг фойдалари, унинг руҳий тарбияга оид жиҳатлари, ҳаётий ҳикматлари ва меҳр-оқибат ҳамда саховатли бўлишга рағбат уйғотиш;

🔸 муборак ойни ҳозирги эпидемия шароитида уйда ўтказиш, илм-маърифатни бойитиш билан шуғулланиш ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга хайру эҳсон қилишнинг фазилатлари кенг тарғиб этиш;

🔸 ҳадислар ва ривоятлар саҳиҳлигига эътибор қаратиш, уйдирма маълумотлардан сақланаш;

🔸 интернет нашрларида кўп эълон қилинган мақолаларга ўхшаш бўлмаслиги, янгича ёндашувга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратиш;

🔸 услубий ва имло хатоларсиз ҳамда юқори савияда таҳрир қилинган бўлиши;

🔸 интернет ёки бошқа нашрларда эълон қилинган мақолалардан кўчирилган материаллар танловда иштирок этмайди;

🔸 Юқоридаги шартларга жавоб берган мақолалар Muslim.uz порталида "Танловга!" деган ёзув остида эълон қилинади.

Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:
3-ўринга – Смартфон.
2-ўринга – Планшет.
1-ўринга – Ноутбук.

Шунингдек, 7 нафар юқори балл олган иштирокчиларга рағбатлантирувчи мукофот – китоблар жамланмаси тақдим этилади.

📃 Барча қалами ўткир ижодкорларни карантин даврида танловда фаол иштирок этиб, уйдаги вақтларини мазмунли ўтказиш ва мукофотларга сазовор бўлишга чорлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ТАНЛОВ #РАМАЗОН
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгиликлар
#Танлов

Иншолар танловида иштирок этувчи “Кўкалдош” талабалари учун Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шукурова Зилола эссе ёзиш бўйича консултация машғулоти ўтди. Талабаларга эссе ёзиш қоидалари ва талаблари ҳамда мазкур танлов мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Иштирокчилар томонидан ёзиладиган эсселар (иншолар)нинг ҳажми камида 8-10 варақдан кам бўлмаслигини тушунтирилди, шунингдек, эсселарнинг мазмунига, мавзунинг тўлиқ очиб берилишига, имловий саводхонлиги, сўз бойлиги ва услубий маҳоратларига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги таъкидланди.

“Кўкалдош” таълим муассасаси матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Танлов

Тошкент ислом институти талабалари ўртасида Робиъул аввал ойи муносабати билан ўтказилган “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат” номли танловда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2021-2022 ўқув йили битирувчиси, институтнинг 1-курс талабаси Aбдумавлонов Aбдуллох Ҳасан ўғли юқори натижа тўплаб 1-ўринни олди.

«Кўкалдош» ЎМИТМ Матбуот хизмати

Манба: https://oliymahad.uz/33722

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Янгиликлар #Танлов

КИТОБ ЎҚИНГ ВА НОУТБУК СОҲИБИ БЎЛИНГ!

2022-2023 ўқув йили октябр ойидан мадрасамизда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан китобхонлар клуби фаолиятини бошлади.

Ушбу клуб мадраса талабалар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг нутқини равон қилиш, дунёқарашини кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Клубда иштирок этиш сизларга китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, уларни адабий муҳитда қизғин муҳокама қилиш билан биргаликда қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлиш имконини ҳам беради.

"Кўкалдош" ЎМИТМ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Батафсил: https://kukaldosh.uz/12/11/2022/9512

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи #Ижодий_иш #Танлов

🎤 Муҳаммаддиёр Муҳаммадов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи! #Ижодий_иш #Танлов

🎤 Билолхўжа Ҳикматжонов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи #Ижодий_иш #Танлов

МИЛЛАТ ВА МАМЛАКАТ РАЗМИ

1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилгандан сўнг 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги тарихий қонун қабул қилинди.

✍️ Акбаршоҳ Иноятов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси

Давоми: https://kukaldosh.uz/18/11/2022/9565

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи #Ижодий_иш #Танлов

БАЙРОҚ – ОЗОДЛИК РАМЗИДИР

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

✍️ Абдусаломов Абдулбосит
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

Давоми: https://kukaldosh.uz/18/11/2022/9568

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи #Ижодий_иш #Танлов

МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ТИМСОЛИ

Бундан ўттиз бир йил олдин, яъни 1991 йил 18 ноябрь куни Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари еттинчи сессиясида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тасдиқланган эди. Том маънода, бу ўз мустақиллиги ва тараққиёт йўлини танлаган мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб жой олгани нишонаси эди. Миллий мустақиллигимиз рамзи саналган байроғимиз бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳи ва жаҳоннинг нуфузли халқаро ташкилотлари олдида ҳилпираб турибди.

✍️ Илҳомий Икромбек
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

Давоми: https://kukaldosh.uz/18/11/2022/9572

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Муқаддасдир_Ватан_байроғи #Ижодий_иш #Танлов #Инфографика

ДУНЁДАГИ ҒАЙРИОДДИЙ БАЙРОҚЛАР

✍️ Нурмуҳаммад Абдулазизов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-курс талабаси

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz