#РАСМАН
🔰 Эндиликда талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади — Президент Фармони
▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.
☑️ Бунда:
📌 таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
📌 таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади.
👉 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👍4
#РАСМАН
🔰 Ўзбекистонда депутатлик сайлови 27 октябрда ўтказилади — Марказий сайлов комиссияси
▫️Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Комиссия сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини маълум қилди, шунингдек, календарь режа тасдиқланди.
Сайловлар биринчи марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилади. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🔰 Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади
▫️Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
✅ Бунда:
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга, бюджет ташкилотлари бошқа ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади;
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

👍1
#Расман
✅ Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланади
✅ Бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларидаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, теримчиларга тарқатилади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#РАСМАН
🔰 48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади
▫️Президент имзолаган Қонунга (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кичик электр двигателли транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари транспорт воситалари билан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қоғозбозликни камайтириш тартиби жорий этилди.
Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги назарда тутилди.
Батафсил: https://lex.uz/uz/pdfs/7175153

🔰 Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
▫️Президент қарорига кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш билан боғлиқ ўзгаришлар қонунчиликка киритилди.
✅ Улар қуйидагилардан иборат:
▫️— хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш тартиби ўзгартирилди;
▫️— хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш йўлга қўйилади;
▫️— вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш берилади.

🔰 Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди
▫️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДП дан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.

🔰 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
▫️Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Маълум қилинишича, бунда my.gov.uzʼда ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Қарор иловасига кўра, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида қуйидаги ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади:
▪️Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
▪️Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;
▪️Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
▪️Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳ қайд этилгани ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
▪️Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
▪️Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси)
▪️Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
▪️Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
▪️Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
▪️Талабалик гувоҳномаси;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
▪️Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
▪️Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
▪️Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.

🔰 «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансферини эълон қилди
▫️АПЛ чемпиони ўзбекистонлик ҳимоячи билан 2029 йилгача шартнома тузди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.
Аввалроқ Манчестер клуби 20 ёшли футболчи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлаши хабар қилинганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига яна ортиши мумкин.
Шу тариқа Ҳусанов Англия Премер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди.
Шунингдек, Абдуқодир ўзбек ўйинчилари орасида энг қиммат трансфер бўлди. Аввалги рекордчи 2021 йил «Женоа»дан «Рома»га 18 млн еврога ўтган Элдор Шомуродов эди.
Шунингдек, ҳимоячи «Ланс» тарихида ҳам энг қиммат трансферга айланди. Эътиборлиси, Франция клуби Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.

🔥3👍2
#РАСМАН
🔰 Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим қарорни имзолади
▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўлида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.
2025 йилда аҳолини иш билан таъминлаш дастури доирасида 5,2 миллион аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш режалаштирилган. Бу мақсадда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилади.
Жумладан, Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда замонавий паррандачилик кластерлари ташкил қилиниб, ушбу кластерлар доирасида сўйиш корхоналари, музлаткичли омборхоналар ва наслли жўжалар етиштириш қувватлари яратилади.

👍5❤4
#РАСМАН
🔰 Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади
▫️«Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида:
▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;
▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;
▪️1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

👍2
#РАСМАН
🔰 Бу йилги байрам «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида нишонланади
▫️Президент қарорига кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.
Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.
Байрам тантаналари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ва бошқа турли хил тадбирлар ташкил этилади.

🔰 Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади — Президент қарори
▫️«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

👍5🔥1👏1
#РАСМАН
🔰 Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилди
▫️«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун (ЎРҚ-1048-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, ушбу унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Шунингдек, унвон экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик маданиятни ошириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашда фидокорона меҳнат қилган мутахассислар ва экофаолларга ҳам тақдим этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔥1
#РАСМАН
🔰 Ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисоблаш 1 июндан бошланади
▫️«Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори 1 июндан кучга киради.
Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималар асосида, автоматлаштирилган тартибда инсон омилисиз E-jarima модули орқали ҳисоблаб борилади.
Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзилмайди.
Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади.
Қонунга кўра, суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этади.

🔰 Йўл чизиғини босганлик учун автоматик равишда жарима ёзилмайди — Ҳукумат қарори
▫️Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.
Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

🔰 Ҳайдовчилар учун енгилликлар берувчи ҳужжат имзоланди
▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан, ҳайдовчиларга енгиллик яратишга қаратилган ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра:
▪️Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди;
▪️Шаҳарларда 07:00 дан 21:00 гача йўл таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланмоқда;
▪️Радар бор жойда "Радар" йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлади;
▪️Кечаси жамоат транспорти йўлагида юришга рухсат берилди;
▪️Мактаб ва боғчалар олдида тезлик режими юмшатилди;
▪️Тўхташни тақиқловчи йўл белгилари қайта кўриб чиқилади;
▪️Темирйўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи светофорларга алмаштирилади;
▪️Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади;
▪️Биринчи марта содир этилган енгил қоидабузарлик учун огоҳлантириш берилади.

2026 йилдан давлат хизматига илк марта қабул қилинганлар билан фақат бир йиллик меҳнат шартномаси тузилади
«Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Шунингдек, давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

❤1
#РАСМАН
🔰 Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида нишонланади
▫️«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.
Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.
«Она диёр – ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

❤2👍1
#РАСМАН
🔰 Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди
▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.

❤4