Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
7.19K subscribers
71.1K photos
8.78K videos
68 files
22.6K links
Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.iss.one/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi

👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

👨🏻‍🦽 Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

🧮
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

🖥 Масалан, Қонуннинг 17- моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#биласизми

Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Масалан, Қонуннинг 17 моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz
#Биласизми

Қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр минг сўмдан сотиб олинади


✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатт⋅соати учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.
#Биласизми

🔰 Қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр минг сўмдан сотиб олинади


✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатт⋅соати учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#биласизми

🔰 Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🟣 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;

🟣 ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 минг сўм;

🟣 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 минг сўмдан) 920 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – 920 минг сўм;

🟣 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 минг сўм;

🟣 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига – 745 минг сўм этиб белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

☀️Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмас.

Бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно.

⚠️ Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.

📁 Бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#Биласизми

💧Барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

📁 Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#Биласизми?

🔰 Косонсой туманида энг кўп ўқувчи таҳсил оладиган мактаблар қайси?

▫️Бугунги кунда Косонсой туманида 55та мактаб бўлиб, унда жами 40 993 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келишмоқда.

📌 Ўқувчилари энг кўп мактаблар учлиги қуйидагилар:
1️⃣ 5-мактаб - 2415 нафар ўқувчи;
2️⃣ 2-мактаб - 1909 нафар ўқувчи;
3️⃣ 8-мактаб - 1906 нафар ўқувчи.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🚘 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?

1747 йилда биринчи будилник ихтиро қилинди, у фақат эрталаб соат 4 да жиринглади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

🔹аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

🔹давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

🔹коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔥 ИС ГАЗИ ҳақида етарлича маълумотга эгасизми? ИС ГАЗИ нима, у қандай ва қаерларда пайдо бўлади?

❗️Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигига эътиборсиз бўлманг!

Косонсой тумани ФВБ

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube