🇺🇿🇸🇬 Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

🔰 Вилоят ҳокими Косонсой тиббиёт бирлашмасида бўлди
▫️Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб аномал об-ҳаво кузатилмоқда. Ушбу совуқ кунларда коммунал соҳалар таъминотига талаб бир мунча ортади. Изғирин ҳаво бўлишига қарамай аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида таъминотни узлуксиз етказилиши назорат қилинмоқда.
Наманган вилояти ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан туманларда иссиқлик тизими билан боғлиқ вазият ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, ҳолат барқарорлиги таъминланмоқда.
Хусусан, бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Косонсой тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморларга яратилган шароитлар, иссиқлик тизимини ҳозирги ҳолатини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга иссиқлик ҳамда электр энергиясини узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича кўрсатма ва вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, вилоят ҳокими тиббиёт бирлашмаси қозонхонаси ҳамда кўмир захиралари кӯздан кечириб, келгусида иситиш тизимини бир меъёрда ишлаши кераклигини таъкидлаб ўтди.

🔰 Тошкент шаҳрида ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди
▫️Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди.
Бу ерда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф қилинмоқда. Шунингдек, китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.

#Биласизми
☑️ Шахсни оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
❗️Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 150 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

🔰 Нархлар барқарорлигини таъминлаш - муҳим масала
▫️Юртимизда давом этаётган аномал совуқ кунларда Косонсой деҳқон бозорида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари билан деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш, нарх-навони тартибга солиш, барча ҳудудларда аҳолини қиш ва баҳор мавсумида асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, бозорларнинг тоза ва озодалигига алоҳида эътибор қаратиш, аҳолининг кунлик истеъмолидаги гўшт, ўсимлик ёғи, гурунч, пиёз, сабзи, картошка каби маҳсулотларнинг нархи ошиб кетмаслиги бўйича сотувчиларга тушунтиришлар берилди.