"ҲУМО-ЗИЛОЛА БАРҲАЁТ" БСКНИНГ ФАОЛИЯТ ДОИРАСИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

Навоий шаҳридаги "Ҳумо-Зилола барҳаёт" бошқарув сервис компанияси нафақат вилоят, балки республикадаги энг илғор компаниялардан бири ҳисобланади. Компаниянинг аҳолига кўрсатилаётган сифатли хизмати ўлароқ, ҳозирда яна 5 та кўп қаватли уй аҳолиси ўз хоҳиши билан бошқарув ташкилотига бириктирилди.
Айни кунларда бошқарув компаниясига янги бириктирилган уйларнинг фасад қисми таъмирланиб, граффити санъати усулида безатилмоқда. Шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кириш йўлакларига домофонлар ўрнатилмоқда. Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, болалар ўйингоҳлари ва ўриндиқлар ўрнатиш каби ишлар ҳам шулар жумласидан.
Қисқа вақт ичида амалга оширилаётган бундай ишлардан аҳоли миннатдор. Компания томонидан аҳолига кўрсатилаётган қўшимча хизматлар ҳам уларнинг оғирини енгил қилмоқда.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
💥 1 майдан пенсиялар миқдори 1,12 баробарга оширилади.

Президент фармони билан 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 1,12 баробарга оширилади. Шунингдек, зарур иш стажига эга бўлмаган ҳамда боқувчисини йўқотганлар учун ойлик нафақа миқдори 500 минг сўм этиб белгиланди.
2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 1,12 баробарга оширилиши белгиланди.
Президентнинг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида бу ҳақда сўз боради.
Фармонга кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 324 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 633 000 сўм;
- ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 698 000 сўм;
- меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 698 000 сўм этиб белгиланиши кўрсатилган.
Шунингдек, 1 майдан бошлаб:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚАРЗДОР

Ҳоким ўринбосари, МИБ ходими…

Ичимлик сувига пул тўламаганлар орасида мансабдорлар ҳам кўп.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb