KOMMUNAL
Photo
БИРДАМЛИКДА ҲИКМАТ КЎП
Ўзбек халқининг минг йиллардан буён сақланиб келаётган гўзал урф-одатлари, анъаналари дунё миқёсида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Ҳашар ҳам миллий қадриятларимизнинг ёрқин намунаси сифатида одамларда бирдамлик, ҳамжиҳатлик туйғуларини мустаҳкамлаб келади.
Қутлуғ Рамазон ҳайити арафасида республика миқёсида бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, хусусан, Уй-жой фонди инспекцияси, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК, "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУКдаги ходимларини бир ерда жамлади.
Бугунги “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари доирасида вазирлик ишчи ходимлари томонидан гул ва дарахт кўчатларини экиш ҳамда тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Атроф-ҳудуд шох-шаббалар, чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар оқланаяпти. Ерлар юмшатилиб, 1 000 тупдан ортиқ гул кўчатлари экилмоқда.
Хуш кайфиятда давом этаётган мазкур тадбир миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг муқаддас байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилиши шубҳасиз.
👉https://t.iss.one/kommunaluzb