#ЖАРАЁН
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда текширувлар ўтказилди. Натижада, ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланган 110 та ҳолат аниқланди.
Жумладан, Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекциясининг Чироқчи туманида ўтказган текширувларда 81 та ноқонуний ҳолат аниқланди.
Мазкур ҳуқуқбузарликларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима расмийлаштирилиб, истеъмолчиларга ичимлик сувидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ҚОНУНЧИЛИК

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинмоқда. Хабар берганимиздек, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинган ва Сенатга юборилган эди.
Ушбу Қонун билан ичимлик суви таъминоти хизматларига доир кафолатлар, ичимлик суви таъминоти ташкилотлари, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ҚОНУНЧИЛИК

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.
Мазкур Қонун билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб, вазирлик ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари соҳада давлат назоратини амалга оширувчи орган эканлиги ҳамда уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.
Қонунда ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга ичимлик суви бериш, қувурлардаги ва конструкциялардаги авариялар чоғида ҳамда ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда, шунингдек фавқулодда вазиятларда ичимлик сувини транспортда етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ЖАРАЁН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Star Kommunal Servis" бошқарув компаниясида бўлишди. Мутасаддилар компаниянинг токзорлар ҳамда гул кўчатлари экиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлишди. Аҳолининг турмуши, кундалик рўзғорини обод қилишга қаратилган эътибор алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, бошқарув компанияси учун янги барпо этилаётган бино кўздан кечирилди. Аҳолига кўрсатиладиган сервис хизматлар сифатини ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ўзаро муҳокама қилинди.
Мутасаддилар томонидан масъулларга иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида соҳага доир иккта:
- “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги;
- “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлар маъқулланди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
БСКлар учун кўпфункцияли автомобиллар

Вазирлик ташаббуси билан бошқарувчи ташкилотлар учун махсус жиҳозланган автомобиллар имтиёзли кредит асосида берилмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева 50 дан ортиқ зарур техникаларни ўзида жамлаган мазкур автомобилларнинг хусусиятлари ва имкониятлари билан танишди.
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган бундай автомобиллар бошқарувчи ташкилотлар оғирини енгил қилиши шубҳасиз. Мазкур автомобиллар БСК ихтиёрида иш бошлади. Яна 200 дона махсус автомобиллар буюртма қилинган бўлиб, тез кунларда шаҳардаги бошқарув ташкилотларида мана шундай кўп функцияли автомобилларни кўриш мумкин бўлади.

https://t.iss.one/kommunaluzb
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.

Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.

Facebook|Instagram|Twitter