#ЖАРАЁН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева ва қатор мутасаддилар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида бўлишди. Вазир ўринбосари тумандаги оғир тоифага мансуб ширкатлар ва ҳудуддаги бошқарув компаниялари мутасаддилари билан учрашди.
Учрашув давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тезкор бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, бошқарув ташкилотларининг фаолиятида кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига оид фикр- мулоҳазалар ўртага ташланди.
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бу борада яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш бўйича масъулларга зарурий тавсиялар берилди.
Шунингдек, Озода Жўраева Яшнобод туманида янги қурилаётган бошқарув компанияси биносини ҳам бориб кўрди. Бинонинг аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятлари кўриб чиқилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ЖАРАЁН
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда текширувлар ўтказилди. Натижада, ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланган 110 та ҳолат аниқланди.
Жумладан, Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекциясининг Чироқчи туманида ўтказган текширувларда 81 та ноқонуний ҳолат аниқланди.
Мазкур ҳуқуқбузарликларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима расмийлаштирилиб, истеъмолчиларга ичимлик сувидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ЖАРАЁН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Star Kommunal Servis" бошқарув компаниясида бўлишди. Мутасаддилар компаниянинг токзорлар ҳамда гул кўчатлари экиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлишди. Аҳолининг турмуши, кундалик рўзғорини обод қилишга қаратилган эътибор алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, бошқарув компанияси учун янги барпо этилаётган бино кўздан кечирилди. Аҳолига кўрсатиладиган сервис хизматлар сифатини ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ўзаро муҳокама қилинди.
Мутасаддилар томонидан масъулларга иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ЖАРАЁН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, 19 мавзе 24 а уйнинг ён қисмидан ертўлага дарча учун жой қазилган. Худди шундай ҳолат тумандаги 3 мавзе 4 уйда ҳам кузатилган.
Мазкур ноқонуний ҳолатлар бўйича мулкдорларга Инспекция томонидан тегишли кўрсатмалар берилиб, уйлар аввалги ҳолатига қайтарилди.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#Жараён

⚡️ Кўп квартирали уй-жойларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Навоий шаҳар 6 кичик туманида фаолият юритиб келаётган "Ниҳол 2020 коммуналчи" УЖМШ бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларда иш қизғин суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳудудидаги болалар уйингоҳларини таъмирлаш, сариқ қум қопламаси билан қоплаш ишлари уйларнинг олд қисмида жойлашган ўриндиқларни янгисига алмаштириш ва буёқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#Жараён

“Тараққиёт”
нодавлат- нотижорат ташкилоти томонидан олис ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани “Ҳалфатўпи” МФЙ даги ишлар ўз ниҳоясига етмоқда.
Мазкур маҳаллада 486 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда жами 2 700 нафар аҳоли истиқомат қилади.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#ЖАРАЁН

Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах шаҳри "Кимёгар" МФЙ ҳудудидаги 52 та кўп квартирали уйга хизмат кўрсатаётган “Ҳаёт коммунал махсус” бошқарув ташкилоти фаолияти таҳлил қилинди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора - тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
“Ҳаёт коммунал махсус” бошқарув компаниясининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни электрон шаклда қабул қилишни ташкил этиш ҳамда қўшимча хизмат турларини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, компаниянинг аҳолига 24/7 режимида хизмат кўрсатаётган диспетчерлик хизмати, кўп қаватли уй атрофини ободонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Вилоят бошқарма бошлиғи Мирзасултон Бобобеков кўп қаватли уйлар аҳолиси билан суҳбатлашиб, уларнинг соҳага оид муаммо ва таклифларини тинглади.

https://t.iss.one/kommunaluzb
#Жараён
Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги 350 кўп қаватли уйнинг иссиқлик тармоғини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК раҳбари Лазиз Шарапов ва бир гуруҳ мутасаддилар Давлатобод туманида жойлашган РК 1, РК 2 қозонхонасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларни кўздан кечириб, кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмларига ўрнатилган ИТП лар, ташқи иссиқлик трассаларда жойлашган камералар ҳолатини ўрганишди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича бош пудратчи "Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ маъсул ходимларига кўрсатмалар берилди.
Ҳозирда мазкур қозонхонада манзилли дастур асосида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этаяпти.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
#Жараён

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида фаолият юритувчи бошқарув компаниялари мутасаддилари билан учрашди.
Учрашув давомида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш тизимини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Аҳолининг мажбурий бадал тўловлари ҳисоботини юргизилиш, хусусан, “Менинг уйим” биллинг тизимини тўлиқ жорий этиш лозимлиги таъкидланди.
- Соҳада шаффофлик ва очиқликни таъминлашда сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди. Аҳоли нимага қанча сарфлаётганини билиб туриши лозим-деди Озода Жўраева.
Шунингдек, бошқарув ташкилотлари раҳбарлари савол ва таклифлари бўйича мутахассислардан зарур маълумотларни олишди.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
#Жараён

Андижон вилояти Уй - жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг Асака туман бўлими ходимлари "Ниёзботир", "Барака", "Бобур", "Бирдамлик" ва "Камолот" МФЙ лари ҳудудларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги мулкдорлар билан учрашиб, уларнинг соҳага оид таклиф ва мурожаатларини қабул қилдилар. Шунингдек, аҳолига жойларда ташкил қилиниши режалаштирилаётган бошқарув ташкилотлари ва уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Бошқарув компаниялари таркибига кириш истагида бўлган аҳоли вакиллари билан келишув шартномалари тузилмоқда.

👉https://t.iss.one/kommunaluz