𝙺𝚑𝚞𝚜𝚎𝚗𝚘𝚟 | 𝚋𝚕𝚘𝚐
378 subscribers
424 photos
123 videos
2 files
65 links
Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, мен ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимни ёдингизга келтиришингизни сўраб қолардим.)

Канал шахсий. Шунга монанд фикрлар ҳам. Балки фойдаси тегар.
Download Telegram
Инсоф бор жойда, ихлос бор

Бир пациент клиника ҳақида отзыв қолдирди: "Клиника хизматларидан оилавий фойдаланамиз. Шунақа хизмат кўрсатишдан чарчаманглар. Врачлар анча тажрибали. Ходимларнинг ҳаммаси инсофли, кўз тегмасин."

Киши дардига давони аввало Аллоҳ беради. Сабабиятини эса бошқа бир бандаси елкасига юклаб қўяди. Дардманднинг дарди эса айнан шу сабабиятни қилувчига ихлосидан енгил бўлади. Бу ўринда ихлосни орттирадиган нарса инсофдир. Ҳалол-покликдан келган ҳар қандай неъмат, орқасидан ўзига ўхшаган неъматни чақиради)

Инсоф–иймоннинг мевасидир.

©Имом Ғаззолий
❤‍🔥21💊3🔥2💯21
Ўзимга берган ваъдаларим билан йилнинг ярмини ҳам изимда қолдирдим. Бу изларим ўчмас, тугал бўлиши учун яна нечта душанба, нечта ойнинг боши керак?

Инсоният софт скиллари орасида энг кучли ривожлангани бу–ўзини алдашдир🪃
💔20😢5💯3🔥21
Замоннинг ривожланиши шахсият ривожланишига тескари пропорционал..
47💯42🔥11
Кунига 0.2 мг озуқа талабида бўладиган чумолидан тортиб, 4 тонна озуқа талабида бўладиган гигант кит ризқини бераётган Аллоҳ яратиқлари орасида ўзига энг суюкли бўлган Муҳаммад Мустафо (с.а.в) умматлари ризқини бермай қўядими?

Ризқ миқдор, барака эса сифатдир🧣


Ёзиб қўйилган ризқинга йо барака олиб кирасан, йо борини ҳам баракасиз қолдирасан. Сабабият ўзингсан!
392❤‍🔥1
Success is addicted to repetition
212❤‍🔥1
Анор доналарини жой-жойига жойлаган Зот, сени қайси қалбга жойлашни сендан яхши билади🫆
552❤‍🔥1
Бу дунёга келдингми? Энди яша!
Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Чидаб-чидаб яша. Яшашни чидаганга чиқарган!

Бу дунёга келдингми? Энди чида!
Дунё—чидаганники! Охиригача чида, Худо берган кунгача чида!

©Тоғай Мурод
323❤‍🔥1
Маслаҳатни ҳаммага бериш мумкин, лекин маслаҳат ҳаммадан олинмайди🧩
312❤‍🔥1
Онанинг дуосида барака бор.
Отанинг дуосида эса баракадан бошқа нарсалар ҳам бор)
1313
Ер сайёрасининг турли нуқтасида тайм зонаси турлича. Яъни, қуёш ва ой ўз вақти билан порлайди.

Худди шундай инсоният ҳам ўз хоҳлаган ўрнига ёзилган вақти келгандагина эришади.

Ой ва қуёшингиз ўрин алмашиши учун 5 дақиқа қолгандир. Тоқатли ва тоатли бўлинг)
1262❤‍🔥1
Тармоқлар одоби

Ижтимоий тармоқларнинг ҳам ўзига яраша одоби бор. Фақат фарқли равишда одобни сақлашингиз ўзингизга манфаат беради, атрофдагиларга эмас.

Тармоқлардаги одоб сиз одобли деб билганларни кузатишда. Сиз ўрнак ола билганларни кузатишда. Сизни ҳаракатга келтира олганларни кузатишда.

Телеграмда ҳеч кимни мажбурият юзасидан кузатманг. Сизни кузатадиган ҳамма каналли шахсларнинг каналида бўлишингиз ҳам шарт эмас. Сиз ёзадиган постлар уни одамчасига таъсир қиляптики, кузатяпти. Сиз эса уни ҳар кунлик борган жойи, обед қилган макони ёки янги сотиб олган китобининг эстетик расмларидан манфаат ололмай фокусингизни уч бўлак қиляпсиз. Янгиликлар бериладиган каналларни эса охирги марта қачон кузатганингизни эслолмайдиган даражага етмагунча, кузатманг. Дунёни ҳамма янгилигини билиш сизга наф бермайди. Дунё билан ишингиз бўлмасин, чунки, дунёни ҳам сиз билан иши йўқ.

"Друзья"лашган янги шахсларнинг ҳар кунлик детальный ҳаёти ёки ғирт бегона биттасининг туғилган куни эканлигини билишингиз фокусингиз олти бўлак қилади. Ўзингиз учун энг яқин деб билганингиз ва ривожланишингиз учун тепки бўладиганлардан ташқари актив "сторисчи"лар сторисини скрыть қилиб қўйишингиз инста ишлатишдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, одобни одобсиздан ўрган деган нақл бекорга айтилмаган.

@khusenov_blog
232❤‍🔥1
Мен бу кунни 23 йил, 1 ой-у 2 кун кутдим. Сўзларим ожиз. Бунга қадар бўлган жамики ҳикматга тўла воқеаларни албатта достон қилиб тўкиб сочаман)

#Алҳамдулиллаҳ
884❤‍🔥11
Ёзни иссиғида муздек пепси-колани қултуллатиб ичиш вообще мазза. Худди энергия бергандай мияни уйғотиб беради. Ёнига Сафиядан бир бўлак чизкейк қўшилса қорин ҳам тўяди ҳисоб.

Аммо, бу "ширинтой"ларнинг асоратини бобо-буви бўлганда сезасиз. Келажакни қариб, набираларни эркалатиб вақт ўтказиш ўрнига шакар қолдирган асоратлар билан курашишга сарфламаслик учун шу ёшингизда сизни бироз қўрқитиб қўйиш керак. Қўрқув инсониятнинг энг ишончли ҳимоячиси.

Ичимлик суви қуврлари йиллар мобайнида ўзида занг тўплайди. Занг эса сувнинг реология ва оқим тезлигини ўзгартиради. Натижада аҳолига сув келиши камайиб, сувга бўлган эҳтиёж ортади.

Қон таркиби эса мураккаб тузилган. Шу сабаб ундаги шакарнинг ошиши ёпишқоқликни ошириб юборади. Ёпишқоқ қон эса қон томир ички девори бўлган эндотелий қаватида тромб/липид/кальций тузлари йиғилиб, уни торайтириб қўяди. Томирннинг торайган қисмидан паст/тепада жойлашган органларда қонга эҳтиёж ортади. Эҳтиёж қондирилмаса шу жойда ҳужайралар оптом ўлишни бошлайди.

Мисол ўрнида:
Шакарли сувга бармоқларни ботириб, бир-бирига ёпиштириб кўринг. Сув қанча ширин бўлса қўл шунчалик қаттиқ ёпишади. Ширали бармоқлар ҳар қандай бегона заррани ўзига ёпиштириб олишга мойил бўлади.


Халқ орасида сахар номи билан танилган қандли диабет деган касаллик борки, узоқ йиллар давомида касаллик назоратсиз қолиши айнан шу асорат билан тугайди.

Манда диабет йўқ, наслий мойиллигим ҳам йўқ дейдиганлар учун:

Энг сўнги тадқиқотларга кўра бир кунда шакарга бой газли ичимликлардан 1.5 стакан ичиш қандли диабетга чалиниш эҳтимолини 25% га оширади. Бу дегани ҳар 4та шундай ичимлик ичадигандарнинг 1таси чалинувчан бўлади дегани.


Энг оғир асоратлар юракни қон билан таминлайдиган коронар томирлар битиб қолиши (инфаркт билан тугайди) ёки периферик томирлар битиб қолиши (гангрена сабаб оёқ кесиб ташланиши билан тугайди) кўринишида бўлади.

Оилавий анамнезида (ота-бобоси оғриганлар) диабет касаллиги борлар еб-ичаётган шакарига икки карра эҳтиёт бўлаверсин. Бу гапларим билан шакар еманг демоқчи эмасман. Асал енг. Зеро, асал шакар эмасдур)
146❤‍🔥1
Медицинага алоқадор постлар кўпайсин деганлар битта "⚡️"
958❤‍🔥4
European reality vs Uzbek perception
188❤‍🔥3🔥1
Ҳозирги кунда тилимиздан чиқаётган кўп сўзлар асл моҳиятини йўқотгандек гўё. Чунки уларнинг аксарини кунлик ҳаётимизда шунчалик кўп ишлатганимиздан ҳаёт тарзимизга айланиб қолган. Шулардан бири РАҲМАТ.

Бу сўз кишига нисбатан қилинган яхшилик ўрнига билдириладиган шунчаки бир ташаккур эмас. Дуо бу. Аллоҳнинг раҳматини сўраб қилинган энг қисқа, гўзал дуо.

Қилган ҳайрли ишингиз ўлчамидан қатъи назар, дуо қилиб/олиб яшанг)
2814🔥2
Аллоҳ барчангизга мени дўстимдек дўст ато этсин..

آمين
❤‍🔥4110🔥75😁2👀2
Бизни уйғотадиган ҳамма ақлли гаплар айтиб бўлинди. Аввалига ўша мотивацион гаплар яхши таъсир қилди. Ҳамма бензин бўлиб ёнди-ю ўчди. Аммо, ўша вақтда бензинга ўтин ташлаб қўйганлар ҳали ҳамон ёняпти.

Ҳозир эса бунақа гапларни шунчалар кўп эшитдикки, уларни сезадиган рецепторлар ҳам таъсирланмай қўйди. Энди бизни деярли ҳеч бир мотиватор уйғотолмайди. Бундан буёғига ўзимизни ўзимиз уйғотамиз ёки кун келиб ҳаёт бизни мажбурлаб уйғотади. Лекин, у кунда ҳозиргидек эркинликка, етарли вақтга ва энергияга эга бўлмаймиз.

Сизни ҳаёт уйғотмасин. Ўзингиз турган жойда ҳаётни оввора қилманг)
🔥20126😁3❤‍🔥1
Don't marry vibes. Marry values.

®Ousama Alshurafa
19❤‍🔥15💯4💔3👀2🔥1
You can't be sinless, but
You can sin less..

"The one who repents from sin is as though he/she has no sin."
🔥16❤‍🔥4💯321