Kegeyli.uz/Рәсмий канал
6.9K subscribers
28.5K photos
2.88K videos
57 files
4.43K links
Кегейли районы ҳәкимлиги:
Веб-сайт:kegeyli.uz
Instagram:https://instagram.com/press_kegeyli
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100092522532363
Youtube:https://www.youtube.com/@kegeylirayonhakimligimalim5947
Мүрәжат ушын:@kegeylipress
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд. Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари, а также почтил память Первого Президента Ислама Каримова.

#SCO2022Samarkand
Содиқ Сафоев: «ШҲТнинг мақсади – янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш»

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

«ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари.

#SCO2022Samarkand
«ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди», – Содиқ Сафоев

Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барқарорликни таъминловчи куч сифатида тан олинган. Кузатилаётган таҳдидлар фонида айнан Самарқанд саммитидан бутун дунё аҳолиси кўп нарса кутмоқда. Халқлар бугун рўй бераётган можаролар, қуролли тўқнашувлар, мамлакатларни зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Дарҳақиқат, дунё ўзгарди. Аммо охирги йилларда Ўзбекистон ҳам ўзгарди. Бугунги Ватанимизни беш йил олдингиси билан таққослаб бўлмайди. Мамлакатнинг мавқеи ҳам, унинг таъсир кучи ҳам ортиб боряпти.

Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб, уларнинг бошини қовуштириш юксак дипломатик маҳоратни ва мезбон давлатнинг обрўси юқориши бўлишини талаб этади.

Ҳеч шубҳасиз, ШҲТ саммити натижадор бўлади. У фақат учрашувлар, муҳокамалардан эмас, амалий ишларга эришилади», – таъкидлади Сафоев.

#SCO2022Samarkand
«Бу ниҳоятда муҳим», – Содиқ Сафоев Эроннинг ШҲТга қўшилиши ҳақида

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг айтишича, ШҲТ бу – минтақавий ривожланиш ташкилоти. Минтақанинг энг йирик давлатларнинг бу ташкилотга кириши кўзда тутилган дастурнинг амалга ошишида ижобий рол ўйнаши мумкин.

«Эрон – муҳим ва йирик давлат. Дунёда бевосита чегарадош давлатлар сони бўйича ҳам энг катта мамлакат бу – Эрон. У Марказий Осиёни Яқин шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жўғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Энг асосийси – Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чабаҳар денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим», – таъкидлади Содиқ Сафоев.

#SCO2022Samarkand
⚡️⚡️ Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга етиб келди.

___

⚡️⚡️ Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон прибыл в Узбекистан.

#SCO2022Samarkand
Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

___

Лидер Таджикистана отправился в мемориальный комплекс «Хазрати Хизр», где возложил цветы к могиле Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.

#SCO2022Samarkand
⚡️Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов Самарқандга етиб келди


_

В Самарканд прибыл президент Туркменистана Сердар Бердымухаммедов

#SCO2022Samarkand
Сердар Бердимуҳаммедов Самарқандда

#SCO2022Samarkand
⚡️⚡️ Россия федерацияси Президенти Владимир Путин Самаркандга йўл олди

___


Президент РФ Владимир Путин направился в Самарканд

#SCO2022Samarkand
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SCO2022Samarkand

🇹🇲 Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 15 сентябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.


👉 @xushnudbek 👈
Жуда муҳим ҳужжат имзоланди: Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўли қурилиши бошланади

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли қурилиши (Қирғизистон ҳудудида) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.

#SCO2022Samarkand


👉 @xushnudbek 👈