KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢
9.02K subscribers
23K photos
4.52K videos
63 files
7.74K links
Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali.
Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy
Murojaat: @Pressatumanbot
Veb-sayt:payshanba.uz
E-mail:[email protected]
@Jahongir_Safarov
https://youtube.com/channel/UCfkdoOcD1dXXaVc-Dpu-9cw
Download Telegram
#tahrirsiz
Kattaqoʻrgʻon tumani Alijon MFY hududida Samarqand yoʻl koʻkalam u/k hamda Kattaqoʻrgʻon tumani Ekalogiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimi hodimlari bilan birgalikda M37 yoʻl chetlariga ekilgan manzarali daraxt 🌲🌲🌲 koʻchatlari sugʻorish ishlari olib borilmoqda
🔴 #Live
#Ayni_vaqtda

Kattaqo‘rg‘on tuman xalq ta'limi bo‘limi tasarrufidagi umumta'lim maktablarning 9-11- sinf o‘quvchilari o‘rtasida Respublika fan olimpiadasining tuman bosqichi boshlanmoqda.
Fan olimpiadasining tuman bosqichini ochilish marosimida Kattaqo‘rg‘on tuman xalq ta'limi bo‘limi mudiri o‘quvchilarga omad tiladi.
Tuman  bosqichida ona-tili, matematika va o‘zbek tili fanlaridan g‘oliblik uchun kurashadilar.

@kattakurgon_txtb
#Маҳалла_раиси_хабар_қилмоқда

Каттақўрғон туман Янгиқиёт маҳалласи ҳудудидан ўтувчи зовур қазилмоқда. Ҳозир қилинган ҳаракат, эртанги қишлоқ хўжалиги учун барокат.
Каттақўрғон тумани бандликка кўмаклашиш маркази ходими Латиф Узоқов томонидан 1-сектор ҳудудидаги Карим Қодиров фермер хўжалигида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни олдини олиш мақсида тарғибот -ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу каби ишлар бошқа жойларда ҳам олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўқсон ёшли Толли ота томорқасида тотли мевалар етиштиряпти

Каттақўрғонлик 86 ёшли Толли ота Боборажабов томорқасидаги 13 туп анжирдан бу йил 1 тоннага яқин ҳосил олди. У етиштирган анорларнинг икки донаси 1 килограммдан зиёд тош босяпти.

👉 https://zarnews.uz/6dv

📹 Youtobe'да кўриш

https://t.iss.one/kattakurgon_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Каттақўрғон туманида сайёр кабул ўтказилди

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
Audio
Тўқсон ёшли Толли ота томорқасида тотли мевалар етиштиряпти
13 ОКТЯБРЬ-ХАЛҚАРО ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ КУНИ

Дунёда илмий-техник тараққиёти қанчалик ривожланмасин, табиат ва инсон ўртасидаги айрим муамолар, жумладан табиий офатлар хавфи йилдан-йилга ортиб, жиддий талафотларга сабаб бўлмоқда.
Кейинги вақтларда ер куррасида содир бўлган воқеалар:  Америка, Осиё қитъаларидаги кучли зилзила ва цунамилар, Европадаги сув тошқинлари, Исландиядаги вулқон ва Россия ва Туркиядаги ёнғинлар айрим табиат ҳодисалари олдида инсоният бирмунча ожизлиги, етарли даражада тайёр эмаслигини кўрсатди. 
Маълумотларга кўра, ҳар куни дунёда ўртача 200 га яқин киши табиий офат қурбони бўлар экан. Лекин табиий офатларни тизгинлаш, уларнинг олдини олишнинг аниқ кўрсатмаларини  ишлаб чиқиш ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда. Асосий мақсад, сайёрамизда табиий офатларнинг хавфини камайтириш соҳасидаги глобал маданиятни шаклантириш, табиий офатлар хавфини бартараф қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва офатларга тайёргарликни оширишдир.
БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш Халқаро Стратегияси, Халқаро Фуқаро муҳофазаси ташкилоти ва Осиё табиий офатлар хавфини камайтириш маркази   (АDRC)  бу масала билан бевосита шуғулланди. АDRC Осиё қитъасида табиий офатлар хавфини камайтириш мақсадидаги асосий халқаро ҳамкорлик ташкилоти сифатида 1998 йил тузилган, унга 25 та мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам аъзо.
Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида иш олиб боради. Шу йиллар мобайнида табиий офатларга бағишланган бир нечта халқаро анжуманлар бўлиб ўтди, уларда қабул қилинган ҳужжатларда мамлакатлар барқарор ривожланишидаги давлат стратегиясининг асосий бўғини сифатида турли офатларнинг олдини олиш ва улардан келадиган зарарни камайтириш чора-тадбирларини аниқ белгилаб қўйиш тавсия этилди.
Бугунги кунда кўпчилик мамлакатларда фаолият кўрсатаётган содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш стратегиясидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар юз берган тақдирда ҳам вақтида жиловлаб, салбий таъсирини камайтириш стратегиясига ўтилмоқда.
Ҳозирда дунё мамлакатлари олимлари олдига хавфли табиий ва техноген жараёнларни кузатиш, уларни прогноз қилиш ва олдини олишнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
2005 йил Японияда ўтказилган 1-Осиё мамлакатлари анжуманида қабул қилинган “Минтақада табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Хёго декларацияси”га биноан Осиё давлатлари 2005-2015 йиллар оралиғида аҳоли учун табиий офатлар оқибатларини камайтириш йўналишида   ибратли ишларни амалга оширди. 
2007 йил Деҳлида ўтказилган табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган 2-Осиё мамлакатлари анжуманида “Деҳли декларацияси” қабул қилиниб, 2015 йилгача мўлжалланган ҳаракат дастурини бажариш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилди.
2001 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Асамблеяси томонидан 56/195-сонли Қарорига асосан ҳар йили 13 октябрь куни “Ҳалқаро табиий офатлар таҳликасини камайтириш куни” деб эълон қилинган. Республикамизда ва Самарқанд вилоятида мазкур кун вилоятимиз аҳоли ва ҳудудларни, маданий бойликлар ҳамда тарихий бойликларни табиий офатлардан асраш бўйича қатор ижобий ютуқларга эришилиб келинмоқда. Бугунги кунда 13-октябрь “Ҳалқаро табиий офатлар таҳликасини камайтириш куни”ни нишонлаш вилоятимизда ажойиб анъаналардан бирига айланган.
Табиий офатларни бартараф этишда муҳим омиллардан саналган фуқаро муҳофазасини таъминлаш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш, айниқса, аёллар ва болаларни тайёрлаш аҳамиятлидир. Шундай экан, фавқулодда вазиятларнинг юз беришига, хусусан табиий офатларга тайёр туриш, улардан муҳофазаланиш қоидаларини болажонларнинг ёшликдан бошлаб ргатиш жоиздир.
Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги умумжаҳон компаниясининг амалдаги шиори “Офатлар хавфини камайтириш фаолияти мактабдан бошланади”, деб бежиз номланмаган.
 
 
У.Туропов
Каттақўрғон туман фавқулодда вазиятлар бўлими 
ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш 
хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи капитан.
Болага « ёлғон гапирма...» деманг, «тўғрисини айт...» деб сўранг. Биринчисида айблаган, иккинчисида эса йўл кўрсатган бўласиз.

© Виктор Гюго
Каттақўрғон туман сектор рахбарлари Халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчилари билан ўтказиладиган сайёр қабул графиги
Америкалик инглиз тили мутахассиси Amy Rose энди Каттақўрғондаги "Kids Camp" НМТТ тарбияланувчиларига таълим беради

Каттақўрғон туманидаги "Kids Camp" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари эндиликда Америка қўшма штатларидан туманимизга келган инглиз тили бўйича тажрибали мутахассис Amy Roseдан таълим олишади.

Бундан кўзланган асосий мақсад жаҳон ва халқаро тажриба асосида болаларимизга инглиз тилини янада мукаммал ўргатишдир.

"Kids Camp" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг келгусидаги фаолиятига албатта ўз таъсирини кўрсатишига ишонамиз.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🌐
Web sayt 🎞YouTube📗Facebook ▶️Telegram ▶️Telegram