KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢
8.57K subscribers
23.7K photos
4.61K videos
63 files
7.8K links
Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali.
Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy
Murojaat: @Pressatumanbot
Veb-sayt:payshanba.uz
E-mail:[email protected]
@Jahongir_Safarov
https://youtube.com/channel/UCfkdoOcD1dXXaVc-Dpu-9cw
Download Telegram
Республика ишчи гуруҳи Каттақўрғонда

Каттақўрғон туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринлари яратиш ва камбағаликдан чиқариш масалалари бўйича Солиқ қўмитасидан келган Республика ишчи гуруҳи иш олиб борди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қирғиз ва Валижон маҳаллаларида бўлиб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолати ва маҳаллий тадбиркорлик имкониятларини ўрганди. Шунингдек, аҳоли учун қулай тадбиркорлик шароитларини яратиш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида савобли ишга шошилинг!

Ҳаётга умид, фарзандларга она меҳри керак…


Каттақўрғон тумани Қоракўлча маҳалласидан 31 ёшли Нигора Пардаева оғир синов қаршисида турибди. У жигар серрози (3-даража) хасталиги билан курашмоқда. Унинг барча орзуси – икки фарзандини тарбиялаш, уларнинг улғайишини кўриш.

Шифокорларнинг хулосасига кўра, Ҳиндистондаги муолажа унинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Бироқ бу даволаниш учун 27 минг доллар маблағ талаб этилади.

Рамазон – хайр-эҳсон ойи. Шу ойда қилинган савоблар юз каррага оширилади. Кимдир дуч келган дардга мағлуб бўлиб қолмаслиги, бир она фарзандлари бағрида қолиши учун яхшиларнинг ёрдами зарур.

Савоб ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун реквизитлар:

📞 Боғланиш учун телефон рақами: 94-995-26-40
💳 Пластик карта: 9860 0824 5883 2621

Ҳар бирингизнинг самимий дуоларингиз ва саховатингиз унга ҳаёт бахш этади.

Аллоҳ қилган савобларингизни мукофотсиз қолдирмасин!
Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ
Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада божхона органларида ҳам ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ёшлар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси С.Бахтиёров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб, ҳамкорликда ёшлар билан ишлаш бўйича 2025 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Шундан сўнг, ёш-божхоначилар иштирокида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш юзасидан “йўл харитаси” белгилаб олинди ҳамда ёшлар иттифоқининг бошқармадаги етакчиси ва масъулларга тегишли кўрсатмалар ва вазифалар берилди.
ИЛХОМ НУРМУРОДОВ МУНОСИБ КУЗАТИЛДИ

Бугун Каттақўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва маҳалла раислари иштирокида кузатув учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Нурмуродов Илхом Иргашевич нафақага кузатилди. Илхом Нурмуродов узоқ йиллар давомида ҳарбий соҳада турли лавозимларда самарали фаолият юритиб, эл-юртга сидқидилдан хизмат қилган.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар унинг меҳнат фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдириб, юксак масъулият, фидойилик ва ташаббускорлик билан амалга оширган ишлари алоҳида эътироф этилди. Илхом Нурмуродов фаолияти мобайнида жамоатчилик ичида катта ҳурмат ва эътибор қозонган шахс сифатида хотираларда муҳрланди.