Kartografiya_Press
226 subscribers
1.82K photos
231 videos
5 files
944 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jamoa_tabrigi

Бугун Кадастр агентлиги директори ўринбосари – “Геоинновация маркази” ДУК директори Абдуллаев Абдушукур Хамидович Тошкент ахборот технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашда “Давлат ташкилотларининг архив фаолиятини ахборот-ҳужжатли ва метрологик таъминлаш усуллари, моделлари ва алгоритмлари” мавзуси бўйича техника фанлари доктори (dsc) диссертaциясини ҳимоя қилди.

Қарийб 3 соат давом этган ҳимоя жараёнида А.Абдуллаевнинг мавзуси Кенгаш аъзоларида катта қизиқиш уйғотди ва кенг муҳокама қилинди.

Кенгаш аъзолари бир овоздан А.Абдуллаевнинг ишини қўллаб-қувватладилар ва келгусида ушбу йўналишни давом эттириш ва шогирдлар етиштириш зарурлигини, бу йўналиш илм-фанда ҳам катта янгилик эканлигини таъкидладилар.

Устоз Абдушукур Хамидовични Кадастр агентлиги жамоаси ҳамда унинг тизимида фаолият олиб бораётган барча ҳамкасбларимиз номидан самимий қутлаймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt