TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.45K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#ipoteka #subsidiya #muhim_qaror
Субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан 3 кунгача қисқартирилади!

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Маълум бўлишича, мамлакатимиз бўйича бугунги кунга қадар бошланғич бадал учун субсидия сўраган 27,5 мингта мурожаат бўйича, фақатгина 4 мингта аризага ижобий хулоса берилган (73 миллиард сўм ёки 8 фоиз субсидия берилган, холос).
Ҳозирда 5,5 мингта ариза рад этилган, 18 мингтаси ўрганилмоқда. Сабаби, уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлашнинг амалдаги тартиби бўйича аризани кўриб чиқишга 25 кунгача вақт кетади. Шунинг учун субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан 3 кунгача, келишиладиган ташкилотлар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилади.
▫️Fuqarolarga subsidiya ajratish qayta yo‘lga qo‘yildi▫️

🔹Farmonga ko‘ra, sotib olinadigan kvartira joylashuvi, qiymati va maydonidan qat’iy nazar dastlabki badalning bir qismini qoplash uchun subsidiyalar qat’iy belgilangan 32 million so‘m miqdorida, foiz to‘lovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar – birinchi 5 yil davomida 10 %lik punktdan oshgan qismiga to‘lanadi.

🔹Endilikda fuqarolarga ipoteka kreditini olishda, birgalikda qarz oluvchi sifatida birga yashamayotgan va yaqin qarindoshi bo‘lmagan boshqa shaxslarni ham jalb etish huquqi berildi.

🔹Subsidiya taqdim etish to‘g‘risidagi xabarnomalar ular berilgan vaqtdan boshlab 12 oy davomida amal qiladi.

🔹Subsidiya taqdim etish to‘g‘risidagi xabarnomani olgan shaxslarga ipoteka kreditlari va subsidiyalar 2021 yil 10 dekabrga qadar amalda bo‘lgan shartlar va miqdorlarda ajratiladi.

#DavKadastrPalata #subsidiya #ipoteka

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
#Kadastr #subsidiya
СУБСИДИЯ ОЛИШДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

🟣Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади.

🟣Cотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from JIZZAX KADASTR
🔸Uy-joy uchun yosh yetakchilarga subsidiya beriladi🔸

🔶Yoshlar yetakchisiga ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joy uchun subsidiya beriladi.

🔶Prezidentning joriy yil 19 yanvardagi “Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq joriy etilayotgan Yoshlar yetakchisi lavozimiga yoshlar bilan ishlash tajribasiga ega, yoshlarni ergashtira oladigan, shaxsiy fazilatlari bilan namuna ko‘rsatgan, fidoyi, sadoqatli va vatanparvar nomzodlar ochiq tanlovlar asosida ishga qabul qilinadi.

🔶Boshqa hududlardan kelib o‘z faoliyatini olib borayotgan Yetakchi uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha bo‘lgan miqdorda turar joy ijara to‘lovi qoplab beriladi va ipoteka krediti asosida sotib olinayotgan uy-joy qiymatining 50 foizi miqdorida subsidiya beriladi.

#DavKadastrPalata #yoshlar #subsidiya

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
▫️Markaziy bank tomonidan 2021 yil yakunlari bo‘yicha "Ipoteka kreditlari sharhi" taqdim etildi▫️

💠 Mazkur sharhda ipoteka bozoridagi kreditlar holati, yangi tartibda ajratilayotgan ipoteka kreditlari haqida batafsil ma’lumotga ega bo‘lasiz.

💠“Yangi tartib” doirasida subsidiya xabarnomasiga ega fuqarolarga ajratilgan ipoteka kreditlari:

▪️Samarqand: 635,7 mlrd. so‘mi (26,3 foizi)
▪️Toshkent shahri: 314,0 mlrd. so‘mi (12,9 foizi),
▪️Surxondaryo: 313,5 mlrd. so‘mi (12,9 foizi)
▪️Namangan viloyatlarida: 286,1 mlrd. so‘mi (11,8 foizi) istiqomat qiluvchi uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj fuqarolar hissasiga to‘g‘ri
keldi.

#DavKadastrPalata #markaziy_bank #subsidiya

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
#uy_joy #subsidiya #kadastr
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ

🏘 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун
фуқаролар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга электрон тарзда бир қанча маълумотлар илова қилинади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#uy_joy #subsidiya #tartib
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби

💠 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

💠 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

💠 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.
Субсидиялар:

▪️квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;

▪️кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

💠 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш керак.
#kadastr #subsidiya
АҲОЛИГА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

💠“Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди
2022 йил 1- декабрдан:
▫️ субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;
▫️ субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;
▫️ бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари субсидия.идм.уз дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
▫️ субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади.