TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.13K subscribers
9.13K photos
1.12K videos
6 files
5.53K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган балиқчилик соҳасини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сунъий ҳавзаларни интенсивлаштириш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.
Соҳани ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган қатор молиявий чоралар ва имтиёзлар белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам обеспечения продовольственной безопасности, в том числе через развитие рыбной отрасли.
Обсуждены вопросы интенсификации искусственных водоемов, развития кластеров и системы кооперации в отрасли. Поставлена задача довести объем заготовки рыбы в следующему году до 600 тысяч тонн.
Определены ряд финансовых мер и льгот, направленных на развитие отрасли и наращивание производства.

#Mirziyoyev #yigilish #baliqchilik #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚜️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги 709-сон қарори тартиби
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #qo_shimcha_dam #2022_yil 2022 ЙИЛ УЧУН ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ

💠Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
3 январь - душанба,
22 март - сешанба,
23 март - чоршанба,
11 июль - душанба,
2 сентябрь - жума.

🔹Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
4 январь - сешанба,
4 май - чоршанба,
5 май - пайшанба,
12 июль - сешанба,
3 сентябрь - шанба ва
31 декабрь - шанба.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul #2021 #kadastr

DIQQAT EʼLON!

Hurmatli Toshkent shahri fuqarolari hamda tadbirkorlari!

🏢 Aholining kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Toshkent shahri, Mirzo Ulug'bek tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi.

📝 Kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish, davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va kadastr bilan bog‘liq boshqa muammolaringiz bo‘lsa, joriy yilning 24-dekabr kuni soat 11:00 dan boshlab sayyor qabulda ishtirok etishingiz mumkin.

📌 Sayyor qabul Kadastr agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari Allaberganov Atabek Validjanovich boshchiligida bo‘lib o‘tadi.

📍Manzil: Toshkent shahri, Mirzo Ulug'bek tumani, Buyuk ipak yo'li ko'chasi, 248-uy. Mirzo-Ulug'bek madaniyat markazi

🔰Sayyor qabulga kelish istagida bo‘lgan yurtdoshlarimizdan karantin qoidalariga rioya qilgan holda tashrif buyurishlarini so‘rab qolamiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Korrupsiya_taraqqiyot_dushmani

“Korrupsiya – taraqqiyot dushmani” mavzusidagi videoroliklar tanlovida 3-o'rinni qo'lga kiritgan Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpog'iston Respublikasi boshqarmasi tomonidan tayyorlangan videorolik.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Кескин танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по обеспечению полноты учета земельных ресурсов и формирования государственных кадастров, внедрению в сферу цифровых технологий.

На совещании, которое, как ожидается, пройдет в духе строгой критики, особое внимание будет уделено ходу сплошной инвентаризации и электронной регистрации земель со стороны новообразованного Кадастрового агентства, выявленным в ходе инвентаризации проблемам, а также коррупционным явлениям в сфере выделения и учета земель.
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.

Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.
Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилди.

"Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз.

Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", деди Президентимиз.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини на кредит гарови сифатида қўя олади, на уни сота олади.
Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.
"Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, “дафтарлар”га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади" - Президент.

Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.

Давлатимиз раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади: "Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?"
Президент ҳузуридаги йиғилиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилдан 7 та вазирлик ва идора фойдаланишида бўлган 13 миллион гектар, ҳокимликлар захирасидаги 3,3 миллион гектар ернинг электрон харитасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш шартлигини кўрсатиб ўтди. Масалан:

- бугунги кунда 8 минг гектар ўрмон ерларида 27 мингта турар ва нотурар объектлар мавжуд бўлгани билан, ушбу майдон ўрмон фонди ерлари тоифасидан чиқарилмаган;

- 43 минг километр автомобиль йўлларида ер ажратиш қарори бўлмагани боис, уларнинг чегараси ва муҳофаза зонаси қаерда бошланиб, қаерда тугаши ноаниқ;

- 7 минг километр темир йўллар ҳамда 820 минг гектар сув фонди ерларида ҳам шу каби муаммолар мавжуд.

Тегишли раҳбарлар олдига келгуси йил 1 июнга қадар ҳақиқатда эгаллаб турган ерларни хатловдан ўтказиш ишларни якунлаш ва натижаси бўйича ҳисобот бериш вазифаси қўйилди.

"Ушбу тоифалардаги ерларнинг ҳисоби чиққанидан кейин ҳар бир вазирдан ўзига берилган ердан қандай фойдаланиши бўйича сўров бўлади. Уларга бюджетдан маблағ ажратиш ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис, ушбу вазирлар ҳозирданоқ ҳисоб-китобини қилиб, ажратилган ерларда аниқ лойиҳаларни бошласин ёки ерни топширсин", деди Президент.
Ер балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.
Юқоридаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида кадастр идораларининг моддий-техник базасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги кунда кадастр идоралари томонидан фойдаланилаётган геодезия ўлчов ускуналарининг асосий қисми маънан эскирган (20 йилдан зиёд).

Мавжуд 50 та геодезия станциялари иқтисодий фаол ҳудудларнинг атиги 50 фоизини қамраган (12 миллион гектар). Ваҳоланки, барча ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 80 та станция зарур.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #notarius #muhokama_va_yechim КАДАСТР ВА НОТАРИУС

💠Кадастр тизимидаги Давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими мутаҳассислари ҳамда пойтахтимиз туманларидаги нотариуслари иштирокидаги йиғилиш бугун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида бўлиб ўтди.

📹Семинар – учрашув тафсилотлари мазкур репортажимизда.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#oav_biz_haqimizda #kadastr #zakovat
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

💠Солиқ ва кадастр тизими ходимлари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг Тошкент шаҳар босқичи “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалому Ўзбекистон” дастурида ёритилди.

📹Юқорида мазкур репортажни томоша қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Korrupsiya_taraqqiyot_dushmani

“Korrupsiya – taraqqiyot dushmani” mavzusidagi videoroliklar tanlovida 2-o'rinni qo'lga kiritgan Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Toshkent viloyati boshqarmasi tomonidan tayyorlangan videorolik.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #subsidiya
СУБСИДИЯ ОЛИШДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

🟣Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади.

🟣Cотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
КАДАСТР ТЕСТ САВОЛЛАРИДА ҚАТНАШИНГ
Пойтахт туманларига таалуқли маълумотлар ушбу каналда жойланган.Улар асосида тайёрланган тест саволларида қатнашинг ва пойтахтимиз ҳақидаги билимларингизни мустаҳкамланг!
БЕКТЕМИР туманида маҳаллалар сони нечта ?
Anonymous Quiz
40%
22 та
21%
20 та
26%
18 та
13%
11 та
#auksion #tanlov
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ
💠Тошкент шаҳридан янги савдога қўйилган 28та ер участкалари бўйича маълумот👉 (кўриш)

🏢Тайёр бино-жойлар қидираётган бўлсангиз онлайн аукционда уларни ҳам кўздан кечириб, сотиб олишингиз мумкин!

💠 Тошкент шаҳридан савдога қўйилган 91 та бино иншоотлар билан танишшингиз мумкин 👉 (кўриш)

🔹e-auksion.uz ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube