TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari МИРОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган яна бир архитектура ёдгорликлари сирасига кирувчи “Националь” (ҳозирда «Нуроний» жамғармаси жойлашган) меҳмонхона ҳақида маълумот берамиз.

«НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона

🏢
Эътиборлиси, Миробод туманидаги «НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона Ўрта Осиёда дастлабки меҳмонхона бўлиб, 1912-йилда Бухоро кўчасида қурилган.

🏢Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 830кв.м бўлиб, бино иншоотлар майдони 1 559кв.м.ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 830кв.м. га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙 Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган Республика болалар кутубхонаси ҳақида маълумот берамиз.

РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР КУТУБХОНАСИ

🏢 Республика болалар кутубхонаси давлат муҳофазасидан меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланган қадимий бинода жойлашган. Бино 1907 йилда қурилган.

▫️Кутубхона учун бино танлашда унинг шаҳар марказида, қулай жойда, мактаблар ва болалар боғчалари яқинида жойлашганлиги эътиборга олинган.

🏢 Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 1 345 кв.м бўлиб, бино-иншоот майдони 1 855 кв.м ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 1 345 кв.м га эга.

Маълумот учун: мазкур кутубхона Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 47-уйда жойлашган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
МИРОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган тарихий театр биноси ҳақида маълумот берамиз.

🏛Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри — опера ва балет санъати соҳасидаги Ўзбекистоннинг асосий маркази, мамлакатнинг миллий ифтихори саналади.

🏛Театрнинг тарихий биноси маданият ёдгорлиги ҳисобланади ва у ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

▫️Бино таниқли меъмор А.В.Шусев лойиҳаси асосида 1947 йили барпо этилган.

🏢 Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 7993 кв.м, бино-иншоот майдони 23217 кв.м.ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 4932 кв.м.га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🇺🇿 Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган “Кўкалдош” мадрасаси ҳақида маълумот берамиз.

“Кўкалдош” мадрасаси Шарқ меъморлигининг гўзал намунаси. Бино Навоий кўчаси, 46-уй манзилида, Чорсу майдонидаги баланд тепаликда жойлашган.

💫Мадраса маёқ вазифасини ҳам бажарган. Савдо карвонлари сайёҳлар, мусофирлар ҳаво булут, қоронғу кечаларда “Кўкалдош” мадрасаси чироқларига қараб, йўлларини тўғрилаб олишаркан.

🟩 Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 4081 кв.м бўлиб, бино-иншоот майдони 1819 кв.м ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 4081 кв.м га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
ЮНУСОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙 Пойтахтимизнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган маданий мерос объекти ҳақида маълумот берамиз.

🛕Тошкент телевизион минораси қурилиши 1978 йилдан бошланган ва орадан 7 йил ўтиб 1985 йилда ишга туширилган.

🇺🇿 Тошкент минораси ноёб меъморий бино сифатида пойтахт аҳли ва шаҳар меҳмонларининг диққатини ўзига жалб қилади. Бу ерда 100 метр баландликдан Тошкент манзарасини томоша қилиш мумкин.

↗️ Иншоот баландлиги (375 метр) бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲда эса Москвадаги Останкино телеминорасидан кейин иккинчи ўринда туради. 1991 йилгача дунёдаги учинчи энг баланд минора саналган.

Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 48 315 кв.м, бино-иншоот майдони 23 825 кв.м.ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 8 019 кв.м.га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙 Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган Шайх Ҳованди Тоҳур мақбараси ҳақида маълумот берамиз.

👉 Мазкур архитектура ёдгорлиги XIV асрда илоҳиёт ва тасаввуф илмининг йирик намояндаларидан бири Шайх Ҳованди Тоҳур шарафига барпо этилган.

👉 Мажмуа Шайх Ҳованди Тоҳур мақбараси (XIV аср), Қалдирғочбий мақбараси (XVI аср), Юнусхон мақбараси (XV аср) ҳамда Мадамин Ғози уйи (XX аср) сингари 4 ансамблдан иборат.

🏢 Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 143 кв.м бўлиб, бино-иншоот майдони 143 кв.м ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 143 кв.м га эга.
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari #muzey
ЮНУСОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

✳️ Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳақида маълумот берамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

✳️ Мазкур музей 1876 йилда Тошкент музейи номи билан фаолият бошлаган. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, бир неча музейларни бирлаштириш асосида ҳозирги номи билан қайта ташкил этилган.

✳️ Музей Тошкент шаҳрининг марказида Шароф Рашидов кўчасида жойлашган. Унинг биноси 1970 йилда қурилган.

✳️ Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 18466 кв.м бўлиб, бино-иншоот майдони 13166 кв.м ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 3705 кв.м га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari #malumot
TOSHKENT SHAHRIDAGI MADANIY MEROS OBYEKTLARI

⛪️ Poytaxtimizning madaniy meros obyektlari qatorida qadrlanib kelayotgan manzillar haqida qiziqarli maʼlumotlar bilan tanishing.

👉🏼 Novza masjidi;
👉🏼 Toshkent kuranti;
👉🏼 Respublika bolalar kutubxonasi;
👉🏼 A.Navoiy nomidagi Davlat akademik katta teatri;
👉🏼 Toshkent teleminorasi;
👉🏼 Shayx Hovandi Tohur maqbarasi;
👉🏼 Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
CHILONZOR TUMANIDAGI MADANIY MEROS OBYEKTI

🏙 Poytaxtimizning madaniy meros obyektlari qatorida qadrlanib kelayotgan Muqimiy teatri haqida maʼlumot beramiz.

👉🏼 Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston davlat musiqali teatri — 1939-yili Respublika komediya va satira teatri sifatida tashkil etilib.

👉🏼 Beshyogʻoch dahasida joylashgan teatrning hozirgi binosi qadimiy va zamonaviy meʼmorlik uslublarini oʻzaro uygʻunlashtirgan. Tomosha zali 800 tomoshabinga moʻljallangan.

🏢 Madaniy meros yodgorligi egallagan yer maydoni 4206 kv.m boʻlib, bino-inshoot maydoni hamda qurilish osti maydoni ham 4206 kv.m ni tashkil etadi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
MIROBOD TUMANIDAGI MADANIY MEROS OBYEKTI

🏙Poytaxtimizning madaniy meros obyektlari qatorida qadrlanib kelayotgan Toshkent kurantlari haqida maʼlumot beramiz.

👉🏼 Toshkentning birinchi kuranti 2-jahon urushida qozonilgan g‘alaba sharafiga 1947-yilda shahar markazida qurilgan. Minoraning balandligi 28,7 m.

🏢Madaniy meros yodgorligi egallagan yer maydoni 212 kv.m boʻlib, bino-inshoot maydoni hamda qurilish osti maydoni 210 kv.m ni tashkil etadi.

🔷 2009-yil may oyida “O‘zbekiston” anjumanlar saroyi va Toshkent kuranti oralig‘ida yangi kurant quriladi.

🔷 Mazkur kurantlar shahar me’moriy ansamblining Amir Temur xiyobonidagi tarkibiy qismidir. Toshkent kurantlari qurilishida milliy me’morlik va amaliy bezak san’ati an’analari qo‘llanilgan.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube