TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия

Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда Тошкент шаҳрида:

👉деҳқон бозорлари;

👉шифохоналар;

👉поликлиникалар;

👉аптекалар;

👉турли таомларни етказиб бериш хизмати
фаолияти тўхтатилмайди.

Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

@poytaxt_uz
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида эҳтиёт чоралари. Халқаро тажриба.

⚠️ Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади;

⚠️ Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади;

⚠️ Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади;

⚠️ Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин;

⚠️ Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин;

⚠️ Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин;

⚠️ Фуқаролар уйда қолиш тавсияларига риоя этмаётганликлари хавфи сабаб ҳукумат армияни сафарбар қилишга тайёр;

⚠️ Ўқув жараёнлари тўхтатилади;

⚠️ Давлат хизматчиларининг аксарият қисми масофавий ишлашга ўтказилади, бу хусусий секторларга ҳам тавсия қилинади;

⚠️ Жамоатчилик тартибини, ўта муҳим давлат ва стратегик объектларни, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва транспорт хизматини таъминловчи объектлар муҳофаза қилиш кучайтирилади;

⚠️ Тиббий кўрик ва даволанишдан бош тортган шахслар устидан ва карантин режимига риоя қилиш назорати кучайтирилади;

⚠️Жисмоний ва юридик шахслар учун фавқулодда ҳолатларга риоя этмаганлик учун жарима солишдан то озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва “Синтез” креатив лабораторияси томонидан ҳозирги кунга актуал бўлган баннерлар тайёрланди.

Ушбу баннерлар ягона стильда яратилган. Улардан Республикамиздиги барча реклама тахталарида, LED экранларда унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ушбу баннерлардан унумли фойдаланишда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

🚴‍♂️ Агар Сиз велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз, ёнингизда уч хил ҳужжат олиб юришингиз керак:

паспорт,

иш жойингиз гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма,

айнан карантин даврида ишга жалб этилганингиз ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат (кўпинча бу маълумотнома кўринишида бўлади).

🚫 Бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг 13 апрелдаги 18 баёнида кўрсатилганидек, агар кўчада пиёдалар бемақсад юрганлари аниқланса, ниқоб таққан ёки тақмаганларидан қатъий назар, огоҳлантиришсиз, маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

🚶🏻‍♂️Савдо дўконлари ва дорихоналарда фуқаролар ижтимоий масофа, яъни 2 метр масофада бўлишлари таъминланиши шарт!

🛒 Агар бунга риоя этилмаса, дўкон эгалари ва харидорлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

〰️〰️〰️〰️

Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

📎 Брифинг видоеси: UzReport TV лавҳаси

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📣 Махсус комиссия хабари

Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.

🔰 Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:

‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Сообщение специальной комиссии

Принятые комплексные меры по борьбе с коронавирусом в стране и, самое главное, осознанный переход наших граждан на режим «самоизоляции» и соблюдение принципа «социальной дистанции» позволили удержать под контролем распространение инфекции.

🔰 В целях сохранения результативности проводимых карантинных мероприятий:

‼️ Сообщается, что введенные Специальной Республиканской комиссией до 20 апреля 2020 года ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлеваются до 10 мая 2020 года.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда 2020 йил 26 апрель соат 18:00 гача бўлган ҳолат:

☣️ COVID-19 билан оғриган жами беморлар — 1869

Тузалганлар — 765

🔲 Вафот этганлар — 8

⭕️ Айни пайтда даволанишда — 1096

~~~~~~~

❗️ Ситуация в Узбекистане по состоянию на 18:00 26 апреля 2020 года:

☣️ Всего пациентов с COVID-19 - 1869

Выздоровевших - 765

🔲 Смертей - 8

⭕️ В настоящее время на лечении - 1096

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️«Санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак.

Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ушбу топшириқнинг ижросини сўзсиз таъминлаш чорасини кўрсин», — Президент Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники