TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#auksion #er #mulk
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

💼Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!
Бино қуриш учун ер, иншоот ёки мулк сотиб олишни ният қилаётган бўлсангиз, биз сизга кўмакчи!
Бизнесингизни айнан Тошкент шаҳри худудида амалга оширмоқчимисиз?
e-auksion.uz орқали берилаётган ерларнинг аукцион савдоларини энг биринчи биздан билишингиз мумкин!

💠Тошкент шаҳридан савдода турган 35 та тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаларини аукционда сотиб олинг!

▪️ Бектемир туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Юнусобод туманидан 1 та (кўриш)
▪️ Миробод туманидан 2 та (кўриш)
▪️ Олмазор туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Сергели туманидан 1 та (кўриш)
▪️ Яшнобод туманидан 2 та (кўриш)
▪️ Янги ҳаёт туманидан 20 та (кўриш)
#auksion #er #mulk
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!
Бино қуриш учун ер, иншоот ёки мулк сотиб олишни ният қилаётган бўлсангиз, биз сизга кўмакчи!
Бизнесингизни айнан Тошкент шаҳри худудида амалга оширмоқчимисиз?
e-auksion.uz орқали берилаётган ерларнинг аукцион савдоларини кузтинг ва маъқулида иштирок этинг! 💠Тошкент шаҳридан савдода турган 35 та тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!

📍 Бектемир туманидан 4 та (кўриш)
📍 Юнусобод туманидан 1 та (кўриш)
📍 Миробод туманидан 2 та (кўриш)
📍 Олмазор туманидан 4 та (кўриш)
📍 Сергели туманидан 1 та (кўриш)
📍 Яшнобод туманидан 2 та (кўриш)
📍 Янги ҳаёт туманидан 20 та (кўриш)
#farmon #er_munosabatlari #shaffoflik

2021 йил 8 июнь куни "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Кадастр агентлигига бир қатор вазифалар ва ваколатлар берилди.

💠Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

💠 Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгилансин.

💠 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.

💠Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги билан бирга ер тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан, янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ҳамда аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.
#er_nazorat_bot #telegram

Ноқонуний қурилиш ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш тўғрисида телеграм-бот орқали хабар бериш мумкин!

💠Бош прокуратура томонидан «YER NAZORATI» телеграм-боти ишга туширилганидан хабарингиз борми?
Унинг ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш бўйича хабар бериш мумкин бўлади.
@YerNazoratBot хизмати орқали фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги бўлмаган ерлардан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида тезкор хабар беришлари мумкин. Мурожаат беришда фойдаланувчилар телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари ва ҳудудларини кўрсатишлари керак.

💠Бош прокуратура томонидан белгилаб қўйилишича, ариза берувчининг шахси сир сақланаши таъминланади.
#jinoyat #er_nazorati 200 000 АҚШ ДОЛЛАРИ ЭВАЗИГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН ЕР

Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube