TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.45K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

💠Аҳолидан тушаётган саволлар ортгани боис “Савол беринг-жавоб берамиз” рукнимизни қайта ишга туширдик.
Ўйлаймизки, саволларга жавоб тарзида берилаётган маълумотлар сизга ҳам фойда бўлиб хизмат қилади.

🧑🏻‍🦱Савол эгаси: Намозбек Мўминов
Номимда уй-жой бор ёки йўқлигини қандай аниқласам бўлади?

Сиз ЯИДХП орқали онлайн ариза беришингиз мумкин. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади. Ана шундай, ўз номингизда уй-жой бор ёки ёўқ эканлигини аниқласангиз бўлади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#auksion #malumot АУКЦИОН БЎЙИЧА СЎРАГАНДИНГИЗ E-auksion.uz…
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

🧑🏻‍🦱Савол эгаси: Суннат Зоиров
Бўш ерни тадбиркорлик учун қандай қилиб сотиб олишим мумкин ва энг аввало ишни нимадан бошлашим керак? Олдиндан рахмат !

Сиз тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ерни аукцион орқали сотиб олишингиз мумкин. Каналимизда аукционда қатнашиш учун барча маълумотлар берилган.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

🧑🏻‍🦱Савол эгаси: Баҳтиёр Раҳматов
Салом. Собиқ Зангиота тумани Хонободтепа маҳалласи ҳудудида ерларимиз бор. Ушбу ҳудуд эндиликда Тошкент шаҳар Сергели тумани хисобланар экан. Еримизга уй қургандик. Янги қурилишнинг кадастр хужжатларини қаерда рўйхатдан ўтказамиз?

Ҳозирда Зангиота туманидан Сергели туманига ўтказилган худудларнинг хатлов ва қабул қилиб олиш ишлари давом этмоқда. Шу боис хатлов ишлари ўз ниҳоясига етказилганидан сўнг, Сиз мазкур қурилишингиз бўйича кадастр хужжатларини Сергели тумани Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

👩🏻‍🦰Савол эгаси: Нигора Салимова
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига яқинда қўшилган худудда яшаймиз. Жой номлари ўзгаргани сабаб уйимнинг кадастр хужжатларини янгилаш учун пул тўлайманми?

Қонунчиликка кўра, жойда ўзгартириш кузатилсагина кадастр хужжатлари тўлов асосида расмийлаштириб берилади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри худудига ўтаётган бино ва иншоотлар фуқаро мурожаат қилганида худуди ўзгаришсиз бўлса, бепул расмийлаштириб берилади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

🧑🏻‍🦱Савол эгаси - Мухтор Зокиров:
Кадастр паспортини тайёрлатиш кўп вақт оладими?

Кадастр паспортини тайёрлаш ерингизнинг ўлчамига қараб муддатланади. Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
-умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
-умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
-умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
-умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
-умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
-умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
-ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

👩🏻Савол эгаси – Нозима Саидова:
Савол: Айрим сабабларга кўра кадастр паспортимиз жудаям яроқсиз холга келиб қолган. Уни янгилаш учун қанча сумма тўлайман?

Жавоб: Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида бепул расмийлаштирилади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Ер участкаларидан ноқонуний фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида билмоқчи эдим.

Жавоб:
Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 708-сонли қонунининг 60- моддасига кўра, «Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади».

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Кадастр паспортини олиш учун топширган аризам кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига кечикди. Тўловларнинг 50 фоизини қандай қайтариб олишим мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади.

Тўловнинг 50 фоизини қайтариб олиш учун Сиз Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат хизматлари маркази ходими кўрсатилаётган давлат хизмати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганлигини аниқлагач, Сизнинг пластик картангизга ёки Сизга қулай бўлган банк (❗️бунда Сиз банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишингиз керак бўлади) ҳисоб рақамига пулни қайтариш чорасини кўради.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

👩🏻Савол эгаси – Ойбек Абдуҳалилов
Савол: Кадастр хужжатларимни электрон карта кўринишидаги янги нусҳасини қандай олсам бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 йилдаги "Кадастр соҳасида алоҳида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" ги қарори билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларига мувофиқ Сиз, Давлат хизматлари марказига ариза бериш орқали кадастр ҳужжатларини шакллантириш ва ўзгартириш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам онлайн тарзда бу хизмат учун ариза қолдиришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Тадбиркорларга берилган ерларни хусусийлаштириш қандай тартибда амалга оширалади?

Жавоб: Қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
▫️юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
▫️фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
▫️хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
▫️бўш турган ерлар.

Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:
📝 умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
💻ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Уйимнинг кадастр хужжатлари ҳозирда марҳум отамнинг номида. Онам ҳам вафот этганлар. Мен уйни ўзимни номимга ўтказмоқчиман. Буни қандай қилсам бўлади?

Жавоб: Сиз даставвал мерос ҳужжатларини расмийлаштириш учун нотариал идорага ёки суд органларига мурожаат этишингиз тавсия этилади. Уйингиз номингизга расмийлаштирилганидан сўнг кадастр хужжатларини ҳам янгилашингиз мумкин бўлади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга нималар киради ?

Жавоб:
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

▫️нотариал тасдиқланган шартномалар (келишувлар);

▫️меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома; эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳнома;

▫️суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисми аукционда (ким ошди савдосида) сотиб олинганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

▫️қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

▫️қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) кўчирма;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;

▫️ хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

▫️қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Аукциондан бўш ерни тадбиркорлик учун ютиб олсам менга ижара бўлиб ўтадими ёки эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштириладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига мувофиқ, Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари аукцион орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида ушбу Низом иловасига мувофиқ схема бўйича берилади деб белгиланган.
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Мен кўп қаватли уйнинг 1чи қаватида истиқомад қиламан. Уйнинг олди ва орқа ерлари биринчи қаватдаги хонадонга тегишли бўладими ёки давлатгами?

Жавоб: Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра,
Кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк элементларини ўз ичига олади деб белгиланган.
Қонунинг 7-моддасида, Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади.

🔹Ҳар бир кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт.
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.

🔹Шунингдек, Қонунинг 13-моддасида,
Умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Умумий мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улушига боғлиқ бўлмайди. Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.

🔹Таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни бошқа шахсга бериш тақиқланади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Мен яшайдиган кўп қаватли уйдаги хонадонимнинг кадастри йўқолиб қолган. Уни тиклаш учун қаерга мурожаат қиламан ?

Жавоб: Даставвал Сиз хонадонга тегишли бўлган юридик ҳужжатни (олди-сотди, ҳадя, мерос ва бошқ.) архив идроралари орқали қайта тиклашингиз керак.
Шунданг сўнг, хонадонингизга тегишли кадастр хужжатини янгилаш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти талабларига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари маркази орқали бошқармага мурожаат этишингиз лозимлиги билдирилади.
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Айрим сабабларга кўра кадастр паспортимиз жудаям яроқсиз холга келиб қолган. Уни янгилаш учун қанча сумма тўлайман?

Жавоб: Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида бепул расмийлаштирилади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Айрим сабабларга кўра кадастр паспортимиз жудаям яроқсиз холга келиб қолган. Уни янгилаш учун қанча сумма тўлайман?

Жавоб: Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида бепул расмийлаштирилади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Айрим сабабларга кўра кадастр паспортимиз жудаям яроқсиз холга келиб қолган. Уни янгилаш учун қанча сумма тўлайман?

Жавоб: Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида бепул расмийлаштирилади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга тааллуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.