TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#ko_chmas_mulk #Huquqiy_bilim

Кўчмас мулк обектларини бир давлат ташкилотидан бошқасига бериш тартиби

🔹Ҳукумат қарори билан (355-сон, 08.06.2021 й.) Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ:

📌 Республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

📌 Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.

🔹 Шунингдек, республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

📌 республика кўчмас мулкнинг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Президент ва (ёки) Ҳукуматнинг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);

📌манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика
кўчмас мулкни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги);

📌Мазкур мурожаатларда республика кўчмас мулкни қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт;

📌 республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

📌 объектларнинг паспорти (ппт форматда) ва фотосуратлари.
#ko_chmas_mulk #statistika
КЎЧМАС МУЛККА ТАЛАБ ОРТМОҚДА

🏘Жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 21,5 мингтани ташкил этди, бу май ойига нисбатан 16,8 фоизга кўпроқдир - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

📊Қайд этиш керакки, май ойида апрель ойига нисбатан бир оз пасайиш қайд этилган эди.
2019 йилнинг июнь ойи (14,3 минг) билан таққослаганда, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалари сони 50,6 фоизга ошди. Бироқ 2020 йил июнь ойига нисбатан (33,6 минг) 36 фоизга пасайиш қайд этилди.

📝2020 йилнинг июнь ойида мамлакатимизда кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 2019 йилнинг июнига (14,3 минг) нисбатан 135,2 фоизга ошган бўлса, Тошкентда бу кўрсаткич (2019 йилнинг июнида 4,5 минг) 148,7 фоизга кўпайганди.
#ko_chmas_mulk #Kadastr #DXM ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНГАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЭНДИЛИКДА ЯНАДА ОСОН

🏢Бино ёки иншоотга кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-бандига асосан кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш имконияти яратилди.

🧾Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструксияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилиши йўлга қўйилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#e_ijara #ko_chmas_mulk
КЎЧМАС МУЛКИНИ ИЖАРА БЕРИШ

🏘2022-йил 1-январдан жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш учун солиқ органларига бориш шарт эмас.

Ҳисобга қўйишни электрон рақамли имзо билан ijara.soliq.uz сайти орқали тез ва осон амалга ошириш имконияти яратилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#poytaxt #ko_chmas_mulk
ТОШКЕНТДАН МУЛК

🏙 Тошкентдаги кўчмас мулкка Россия фуқаролари орасидан талабгорлар ортмоқда.

🔷 Янги санкциялар ва чекловлар фонида россиялик инвесторлар Ўзбекистонга сармоя кирита бошладилар.

🔷 Мутахассислар, яқин келажакда россияликлар орасида Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб ортиши кутилмоқда, деб ёзади РИА НОВОСТИ

🔷 “Бу бизнесни ривожлантириш ва яшаш нуқтаи назаридан жуда қизиқ бозор. Айрим сармоядорлар аллақачон ўз капиталларини Тошкентдаги янги лойиҳаларга ўтказмоқда”, - дейди “Nika Estate” эгаси.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #ko_chmas_mulk
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИНГ

💠 Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар мазкур видеороликда тасвирланган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Kochmas mulk obyektlari🔹

🟦 2022 yil 1 iyun holatiga jismoniy va yuridik shaxslar egaligida bo‘lgan kochmas mulk obyektlari soni va turlari to‘g‘risida ma’lumotlar bilan ushbu videoinfografikada tanishishingiz mumkin.

🟦 Unda mahallalar, obyektlar, umumiy yer maydoni va qurilish osti maydoni haqidagi ma’lumotlar respublika bo‘yicha jamlangan.

#DavKadastrPalata #info #ko_chmas_mulk

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Kochmas mulk obyektlari🔹

🟦 2022 yil 1 avgust holatiga jismoniy va yuridik shaxslar egaligida bo‘lgan kochmas mulk obyektlari soni va turlari to‘g‘risida ma’lumotlar bilan ushbu videoinfografikada tanishishingiz mumkin.

🟦 Unda mahallalar, obyektlar, umumiy yer maydoni va qurilish osti maydoni haqidagi ma’lumotlar respublika bo‘yicha jamlangan.

#DavKadastrPalata #info #ko_chmas_mulk

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#kadastr #ko_chmas_mulk
1 163 ТА КЎЧМАС МУЛК РЎЙХАТДАН ЎТГАН

🔶 Ушбу видеоинфографика орқали 2022 йил 8-13 сентабр кунларидаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан Давлат кадастрлари палатасига келиб тушган аризалар сони ва уларнинг қанчаси рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича статистик маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

🧾 Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига эса 5 242 та аризалар келиб тушган бўлиб, шулардан 1 163таси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Kochmas mulk obyektlari🔹

🟦 2022 yil yanvar-sentabr holatiga jismoniy va yuridik shaxslar egaligida bo‘lgan kochmas mulk obyektlari soni va turlari to‘g‘risidagi ma’lumotlar bilan ushbu videoinfografikada tanishishingiz mumkin.

🟦 Unda obyektlar, umumiy yer maydoni va qurilish osti maydoni haqidagi ma’lumotlar respublika bo‘yicha jamlangan.

#DavKadastrPalata #info #ko_chmas_mulk

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#kadastr #ko_chmas_mulk
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ КЎЧМАС МУЛКЛАР

🔰 Тошкент шаҳридаги кўчмас мулкларнинг ҳолати бўйича маълумот. Ушбу маълумотда пойтахтимизнинг умумий ер майдони, ундаги маҳаллалар ҳамда кўчмас мулклар сони билан танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #statistika #ko_chmas_mulk
SIZ UCHUN MA’LUMOT

📊 2022-yilning yanvar-dekabr oylari yakuniga koʻra, jami koʻchmas mulk bilan bogʻliq xizmatlarining hajmi 9 674,3 mlrd. soʻmni tashkil etib, ulardan 50,1 % yoki 4 847,3 mlrd. soʻmi Toshkent shahar hissasiga toʻg‘ri kelgan.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #statistika #ko_chmas_mulk
KOʻCHMAS MULK BILAN BOGʻLIQ XIZMATLAR

📊 2023-yil yanvar-avgust oylarida respublikamizda koʻchmas mulk bilan bogʻliq xizmatlar hajmi 7 351,3 mlrd. soʻmni tashkil etib, jami koʻrsatilgan bozor xizmatlari hajmidagi ulushi 2,5 %ni tashkil etdi.

↗️ Oʻtgan yilning mos davriga nisbatan oʻsish surʼati 110,4 %ga yetdi.

☑️ Oʻz navbatida, ushbu xizmatlarning eng yuqori ulushi Toshkent shahri (52,4 %) hamda Toshkent viloyati (8,3 %) hissalariga toʻgʻri kelmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube