TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.05K photos
1.11K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Диққат_эълон

Сиз ўзингизни янгиликлар яратишдан қўрқмайдиган, шижоатли ҳамда креатив ғоялар эгаси деб биласизми?
Ундай бўлса биз Сизни ишга таклиф этамиз.

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларда 170 та бўш иш ўринлари мавжуд.


Булар:
31 та
бошқарув
120 та ишлаб чиқариш
19 та
ёрдамчи ходимлар.

Геодезия, картография ва кадастр, Ер кадастри ва ердан фойдаланиш мутахассислик йўналишларини тамомлаган энг муҳими, фидоий ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга тайёр ёшларни танлов асосида ишга қабул қиламиз.

Бизни жамоада ишлашни истасангиз маълумотнома(объективка)нгизни [email protected]; [email protected] эл.манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

Ишни билмайман деб кайфиятингизни туширманг. Юртбошимиз айтганларидек “Энг муҳими ёшларнинг тоза эканлиги. Ишни биз ўзимиз Сизга ўргатамиз”.

Биргаликда коррупциядан ҳоли жамоани шакллантирамиз!
#Диққат

❗️«Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6044-сон Фармонининг 2-иловаси (2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим турлари) 44-45-бандларига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома ҳамда Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома хизматлари қўшилиши муносабати билан «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома» хизмати қолиши белгиланган.

Шунга кўра, «Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/davxizmat
Forwarded from Olmazor tumani hokimligi
📣#Диққат_эълон

6 май соат 11:00да Олмазор туман ҳокимлигининг масъул раҳбарлари, Давлат хизматлари ва Кадастр агентлиги, Молия, Уй-жой ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахассилари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Унда сиз, “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби”га доир низом юзасидан саволларингизни беришингиз мумкин. Шунингдек, мутахассислар субсидия олиш тартиби, қандай хужжатлар топшириш зарурлиги, қандай оилаларга субсидия асосида уй берилиши хусусида батафсил тушунтириш берадилар.

Мазкур масалада саволларингиз бўлса 👉 қуйидаги ҳавола орқали боғланишингиз талаб этилади.

Матбуот анжуманини онлайн тарзда, Facebook (https://www.facebook.com/Ol.tum.hok/) ижтимоий тармоғидаги расмий каналимизда кузатинг.

ОАВ ва блогерлар қуйидаги рақамлар орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин. +998 90 1892346

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
#Диққат #Эълон

Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda