Forwarded from Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Муаммо_ва_ечим
⚡️Аҳолини қийнаётган яна бир муаммога ечим топилмоқда
Чилонзор тумани ҳокими томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабули жараёнида ҳамда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chati электрон манзилига тумандаги Яккабоғ маҳалласи фуқароларидан маҳалладаги Боғобод кўчаси 27-уй эгалари хонадон кадастрига киритилмаган, аҳоли фойдаланиши учун умумий бўлган пиёдалар йўлагини ҳам уйига қўшиб олиб, аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан ҳам туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда Кадастр агентлигининг туман бўлими мутасаддилари жойига чиқиб ўрганди. Ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики, ушбу манзилда хонадон қураётган фуқаро ҳақиқатдан ҳам кадастр ҳужжатларида кўрсатилмаган ерни, яъни аҳоли фойдаланиб келган йўлакни ҳудудига қўшиб олган.
Ушбу хонадон эгасига туман кадастр бўлими мутасаддилари қонунга амал қилиш кераклигини, кадастр ҳужжатида кўрсатилмаган, умумфойдаланишдаги йўлакка ҳеч ким ҳеч нарса қуриб олишга ҳаққи йўқлигини тушунтириб, хонадон эгасини огоҳлантирди. Агар хонадон эгаси қонунбузилиш ҳолатини тузатмаса, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини ҳам тушунтириб ўтди. Аҳолига ноқулайлик туғдираётган ушбу муаммо ҳам тез фурсатларда ўз ечимини топадиган бўлди.
🙏 Муаммони ўз вақтда ўрганиб бартараф этишга киришаётган туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими мутасаддиларига аҳоли ўз миннатдорчилигини билдирди.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi