#farmon #yangiliklar
КАДАСТР ХУЖЖАТЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ?!
☝️❗️Эндиликда фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан 10 дан ошиқ турдаги маълумотлар талаб қилиниши бекор қилинди. Бунда масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Жумладан:
*руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
*наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
*судланганлик;
*манзил-маълумот ахбороти;
*фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
*турар жойнинг майдони;
*солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
*солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
*пенсия ва нафақа миқдори;
*пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
*никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
*шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусҳаси;
*шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
*тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
*меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
*иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
*кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube