TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#ipoteka #subsidiya #muhim_qaror
Субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан 3 кунгача қисқартирилади!

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Маълум бўлишича, мамлакатимиз бўйича бугунги кунга қадар бошланғич бадал учун субсидия сўраган 27,5 мингта мурожаат бўйича, фақатгина 4 мингта аризага ижобий хулоса берилган (73 миллиард сўм ёки 8 фоиз субсидия берилган, холос).
Ҳозирда 5,5 мингта ариза рад этилган, 18 мингтаси ўрганилмоқда. Сабаби, уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлашнинг амалдаги тартиби бўйича аризани кўриб чиқишга 25 кунгача вақт кетади. Шунинг учун субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан 3 кунгача, келишиладиган ташкилотлар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилади.