TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.16K subscribers
9.07K photos
1.11K videos
6 files
5.48K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#covid #vaccine

🦠Ҳаётимизга кириб келганига сезиларли вақт бўлган бўлсада, Covid-19 ўзининг ёқимсиз натижаларини беришда давом этмоқда.
🌎Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда 352 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
🚑Ҳозирда дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 170 миллион 426 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
🏥Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 352 685 янги ҳолати аниқланди.
Дунёда касалликни умумий 171 миллион 184 мингдан ортиқ одам юқтирган.
💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 934 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
🇺🇿Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 июнда юртимизда 66905 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 2136423 доза вакцинадан фойдаланилди.
1 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти эгаллаган.
#Covid_19
🌎Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кун хисобида дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 173 миллион 674 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

🏥Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича кеча юртимизда 240 дан ортиқ касаллик аниқланиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони умумий 102848 нафарни ташкил этмоқда.
Юртимиз бўйича энг кўп касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилиб, улар 108 нафар фуқаролар орасида аниқланган.

☝️Бу эса ўз навбатида санитария-гигиена қоидаларига доимо амал қилишимиз лозимлигини кўрсатади!

💉Ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 212 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

💉💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 2477974 доза вакцинадан фойдаланилди. Тошкент шаҳрида умумий 199309 доза эмлашлар сони қайд этилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
#Covid_19 🌎Дунёда сўнгги сутка давомида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 382 341 янги ҳолати аниқланди.

🏥Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича кеча юртимизда 390 дан ортиқ касаллик аниқланиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони умумий 105610 нафарни ташкил этмоқда.
Юртимиз бўйича энг кўп касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилиб, улар 132 нафар фуқаролар орасида аниқланган.

☝️Бу эса ўз навбатида санитария-гигиена қоидаларига доимо амал қилишимиз лозимлигини кўрсатади!

💉Ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2,8 миллион дозадан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

💉💉 Тошкент шаҳрида умумий 224097 доза эмлашлар сони қайд этилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
#covid #gigiena

ОЗОДАЛИК ҲОЗИРГИ КУННИНГ МУҲИМ ТАЛАБИ

🦠Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборотига кўра, 2021 йил 30 июнь ҳолатига - Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

🚑Ҳар куни касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланаётганини хисобга олган ҳолда карантин қоидаларига риоя этишингизни сўралади.

❗️Кўчага ниқоб тақиб чиқишингизни, гавжум жойлардан сақланишингизни сўраймиз!
#covid #koronavirus
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ КЎП

❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бугунги кунга келиб 122 минг нафардан ошди.
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди.

🦠Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишича - 2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда. Хавотирли жихати, касалланганларнинг сони бўйича юқори кўрсаткич айнан Тошкент шаҳри фуқаролари орасида аниқланган.

❗️❗️❗️Бу ўз навбатида, жудаям эътиборли бўлишимизни талаб этади! Карантин чораларига риоя қилган ҳолда оммавий жойларда масофа сақлашни, санитария гигиена қоидаларига амал қилишингизни ва ниқоб тақиб юришингизни сўраймиз.

💉Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари авж паллада.
22июль кунига қадар мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 5,9 миллион доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
#covid_stop
КОРОНАВИРУСНИ БИРГА ЕНГАМИЗ!

❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бугунги кунга келиб 16 885 нафардан ошди.

💉Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам авж паллада.

🏥Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, юртимизда жами 1 миллион 380 минг нафардан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди.

Кадастр тизимининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳам бугунги кун ҳисобида 75%и тўлиқ вакцина қабул қилдилар. Қолган 25% ходимлар тиббиёт бирлашмаларининг берган маълумотларига кўра, бир неча ойдан сўнг эмланишлари мумкинлиги тавсия этилган.

БИЗНИ САФИМИЗГА ҚЎШИЛИНГ
ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛИНГ!
☝️
#covid #vaksina КАСАЛЛАНИШ ХОЛАТИ ИЛК БОР ПАСАЙДИ

💠Ўзбекистонда сўнгги ойда илк марта кунлик холатлар сони 800дан пасайди.

💠Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус, 303 кишида пневмония аниқланган. Хабарингиз бор, сўнгги кунларда касалланганлар 800 нафардан ортиқ кўрсаткичда бораётган эди.

💠Янги касалланиш ҳолатларининг вилоятлар кесимида кузатадиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли эканлиги бизни мунтазам санитария-гигиена қоидаларига амал қилишимиз зарурлигини кўрсатади.
☝️Сергакликни йўқотмаган холда, ниқоб тақиб, озодаликка амал қилиш кун талабидир.
#covid #koronavirus COVID-19 ЧЕКИНМАГАН!

♦️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, кеча юртимизда 400 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, биргина Тошкент шаҳрида 150 нафарга яқин бемор қайд этилган.

♦️2021 йил 28 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185295 (+390) нафарни ташкил этмоқда.

♦️Шунингдек, пневмания касаллиги ҳам ортиб, 28 октябрь куни 4 нафар кишида пневмония аниқланган. Республика бўйича жами беморлар сони 27636 нафарга етди.

☝️Мазкур маълумотларни эътиборга олган холда, кадастр тизими ходимларининг ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, санитария қоидаларига мунтазам амал қилишлари сўралади.
#covid #vaktsina #salomatlik
COVID ЯНА КЎПАЙМОҚДА

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вазият хавотирли тус олмоқда: кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошган.

🦠 2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Энг кўп касалланиш холати айнан пойтахтимиз Тошкентда кузатилиб, кеча улар 331 нафарни ташкил этган.

☝️Сизлардан ўз соғлиғингизга эътиборли бўлишингизни, санитария-гигена қоидаларига амал қилиб аҳоли кўп жойларда ниқоб тақиб, масофа сақлаб юришингизни сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#covid_sentr #manzil
ҲАР БИР ТУМАНДА МАХСУС ПОЛИКЛИНИКА

🦠Юртимизда Covidни олдини олишга қаратилган кучайтирилган чоралар кўрилмоқда.

🔹Ҳусусан, пойтахтимизнинг 12 та туманида махсус поликлиникалар
йўлга қўйилди:
▫️Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси — Водник даҳаси, 75-уй.
▫️Миробод тумани 5-сонли Фтизиатрия диспансери — 8-март кўчаси, 58-уй.
▫️23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали — Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.
▫️1-сон Фтизиатрия диспансери — Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.
▫️58-сон оилавий поликлиника — Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.
▫️11-сон оилавий поликлиника — Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.
▫️3-сон Фтизиатрия диспансери — Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.
▫️Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази — Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.
▫️4-сон фтизиатрия диспансери — Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.
▫️42-сон оилавий поликлиника — Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.
▫️2-сон фтизиатрия диспансери — Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.
▫️Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери — Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Юртдошларимиз ва тизим ходимларидан ўз саломатликларига эътиборли бўлиб, санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари, гавжум жойларда ниқобсиз юрмасликларини сўраб қоламиз.