Журналистика.уз
3.02K subscribers
995 photos
227 videos
10 files
1.45K links
Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали
Download Telegram
Forwarded from ANOTHER DAY
Охват не есть глубина. У многих до сих пор есть предубеждение, что нужно работать на охват. Охват не всегда приносит желаемый результат. Хороший материал, набравший 5 тысяч просмотров ценнее новости с отметкой в 10 тысяч, потому что неновостной материал дольше живет. Это аргумент, который местные СМИ могут выдвигать рекламодателям, но и последние должны обратить внимание на это. К тому же, у неновостного материала более сильный impact factor. Посмотрите, к примеру, вот это видео рассказ-расследование об убийстве оперативного сотрудника МВД Узбекистана от команды Kun.uz. Очень классный формат повествования с отличной актерской игрой. Информация донесена куда доходчивее, чем скучный отчет.

Вот такие мысли. Нозима опе отдельное спасибо, что обращает внимание на подобные исследования и делится ими в канале.

2/2

@andanotherday
«Ўзбекконцерт»га янги матбуот котиби тайинланди

Туляганова Севара Тулкуновна - Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига тайинланди.

С.Туляганова тайинловга қадар Рақобат қўмитаси Ахборот хизмати бош мутахассиси,  шунингдек Қўмита ҳузуридаги «Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» ПР бошқармаси бошлиғи,  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

@jurnalistikauzbek
Ёмон сигнал!

ОАВ га алоқадор барча ташкилотлар журналистлар кунини нишонлайман деб байрам, форумлар ташкили  билан оввораю сарсон бўлиб юрган бир вақтда суд ишини ёритаётган журналист ИИБга чақирилди.

«Дарё» журналисти Отабек Қўлдошев 2024 йилнинг 3 июнь куни Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов томонидан очиқ суд дейилган судда қатнашиб, судья саволларига жавоб берган Бахтиёр Қудратуллаевнинг қамоқдан чиққанидан сўнг, давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун «кўча»ни тартибга солишни сўраганини айтганини ёзганди. Таҳририят бу гапларнинг исботи сифатида суд жараёнида тасвирга олинган видеони ҳам эълон қилганди.
 
ИИБ ходимининг билдиришича, судья ўз шикоятида 3 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган. 

«Дарё» журналистининг қўшимча қилишича, ҳақиқатан ҳам ўша судда суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги таъкидланган.

Бироқ судья суд терговига халал берувчи маълумотлар айнан нималардан иборатлигига аниқлик киритмаган. Шунингдек, судья ёрдамчилари яна бир журналист «uznews.uz» мухбирини суд мажлисига ҳам олиб кириб, судья билан юзлаштирган. Судья Толибжон Обидов журналистга судда кўрсатма берган жабрланувчининг юзини кўрсатгани, гапларини оммага ошкор қилгани учун огоҳлантирган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимнома киритилишини айтган. Судья ёрдамчилари эса барча ОАВ вакилларини залдан чиқариб, уларнинг телефонини текширмоқчилигини айтган. Жумладан, «Дарё» журналистининг ҳам. Журналист бунга асос талаб қилган. Шундан сўнг судья ёрдамчилари телефонни титиш фикридан қайтган ҳамда журналистлардан жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ёритмасликни талаб қилган.

Қисқача шу, тафсилотларни дарёда ўқиб оларсиз.

Асосий савол: мақолада тасвирланган ҳолатда Олий суд пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига зид бирон ҳолатни кузатмадим, журналистни қандай асосга кўра чақиртирилди ИИБга? Судга босим ё жараёнга таъсир этадиган қандай фикр мақолада бор эди? Бирон эксперт буни изоҳлаб бера оладими?

@jurnalistikauzbek
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤭ШУМ БОЛА

Шундоқ деди, қуллуқ қилиб,
Гапни қўйиб жойига
Янги замон Шум боласи
Янги замон Бойига:

«Қошингизга яна келдим,
Қулоқ солинг, Бой ота,
Сидқи дилдан хизмат қилай,
Ишга олинг, Бой ота.

Фазилатим кўпдир, яна
Айбимни ҳам айтганман.
Лекин энди янги замон,
Мен ёлғондан қайтганман.

Чунки энди ёлғонни ҳеч
Айбгина деб бўлмайди.
Алдаганни бало урмас,
Алданган ҳам ўлмайди.

Шарт эмас Шум бола бўлиш,
Ёлғон букун осондир.
Газет тўла, китоб тўла,
Мажлис тўла ёлғондир.

Иннайкейин демай туринг,
Қулоқ солинг, Бой ота.
Сидқи дилдан хизмат этай,
Ишга олинг, Бой ота.

Ўн кишилик меҳнат қилиб,
Парча нонга тўяман,
Бир айбим бор, фақат баъзан...
Рост гапириб қўяман».

Бой отанинг жаҳли чиқди,
Деди: – Кўнглим зормиди?
Ёлғонингга чидаб эдим,
Рост гапинг ҳам бормиди?

Йўқол, сени ишга олсам
Хонавайрон бўламан.
Ёлғонингдан омон қолдим,
Рост гапингдан ўламан!

Ғазаб билан ҳассасини
Қўлга олди Бой ота.
Янги замон Шум боласин
Қувиб солди Бой ота.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов2006 йил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Savob qilmoqchimisiz? Juda zo‘r loyihaga taklif qilishayapti! Albatta qatnashing!

Sizlarni 27-30 iyun kunlari Toshkent fotosuratlar uyida o'tkaziladigan Jahon yoshlar festivali doirasidagi "Orzu" nomli noyob ko'rgazma-auksionga taklif qilamiz.

Ko'rgazmada ko'zi ojiz va zaif ko'ruvchi bolalarning tasavvurlari asosida sun'iy intellekt yordamida yaratilgan va rassomlar tomonidan tizgan kartinalar namoyish etiladi.

Auksion 29 iyun kuni soat 17:00 da bo‘lib o‘tadi. Xayriya ko‘rgazmasida sotilgan ijodiy ishlar uchun olingan mablag‘lar ko‘zi ojiz bolalar ko‘rish qobiliyatini tiklash uchun operatsiyalarga yo‘naltiriladi.

Sizlarni ko'rishdan mamnun bo'lamiz 🙏

Xabarni bo‘lishib ham katta yordam qilgan bo‘lasiz!

@jurnalistikauzbek
Журналистика фидойилари ҳаёти ва ижоди қизиқми?

Эртага, 26 июнь куни, соат 10:30 да ана шундай забардаст ижодкор, устоз Анвар Жўрабоевнинг "XX Асрим менинг" китоби тақдимоти ўтказилади.

Манзил: Ёзувчилар уюшмаси биноси,     (ориентир: метро Халқлар Дўстлиги, Олий Мажлис биноси)

Маълумот учун: Анвар Жўрабоев (1941-2010) — таниқли ўзбек журналисти ва ёзувчиси. Булунғурда, Самарқанд яқинида туғилган. У Ўзбекистоннинг етакчи нашрларида, "Халқ сўзи" ва "Народное Слово" ҳамда «Марказий Осиё маданияти» газеталарида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. XX асрнинг кўплаб улуғ шахслари, жумладан, Нобел мукофоти совриндорлари Габриэль Гарсиа Маркес ва Михаил Шолохов, Франция президенти Франсуа Миттеран билан суҳбатлашган.
Жўрабоевнинг самимийлиги ва профессионализми унга ватанидан ташқарида ҳам тан олинишига сабаб бўлди. Михаил Шолохов уни "жасур журналист" деб атаган.

Жўрабоев Ўзбекистон парламенти депутати ва "Адолат" социал-демократик партияси асосчиларидан бири бўлган.

@jurnalistikauzbek
Озодбек Назарбековга янги матбуот котиби тайинланибди

Сирожиддин Ўсаров Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари — вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Сирожиддин Ўсаров 1993 йил Самарқандда таваллуд топган. 2017 йилда ЎзМУни Журналистика факультетини тамомлаган.

«Ўзбекистон» телерадиоканалида кейин, Zo‘r TV каналининг «Бу кун» информацион дастури диктори сифатида фаолият юритган.

Биз журналистлар Жамшид Ниёзовни яхши кўрардик☺️

@jurnalistikauzbek
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унда 40 дан ортиқ ижодкорлар «Меҳнат шуҳрати» «Дўстлик»,II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Соғлом турмуш»,«Келажак бунёдкори»,«Шуҳрат» медаллари билан тақдирланган. Бу сафар ҳам «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» унвони берилмаган.

Тўлиқ рўйхат:

https://president.uz/uz/lists/view/7347

@jurnalistikauzbek
"Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" ғолиблари аниқланди

АОКА ва Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов ғолиблари:

📷 Телевидение йўналиши:

I ўрин – Азаматов Хуршид – "Madaniyat va ma'rifat" телеканали режиссёри;

II ўрин – Воҳидов Нурзод – "Zo'r TV" телеканали мухбири;

III ўрин – Пирбоев Умед – “Xalqaro press-klub” мухбири.

📻 Радио

I ўрин – Мақсудова Нодира – Радио “Grande” муҳаррири;

II ўрин – Умрзоқова Шоира – “O‘zbekiston 24” мухбири;

III ўрин – Азимова Моҳигул – “Yoshlar” радиоканали бош муҳаррири.

💻 Веб-сайтлар

I ўрин – Аҳатова Инобат – Oyina.uz бош муҳаррири;

II ўрин – Абдуҳалимова Зуҳра – Kun.uz мухбири;

III ўрин – Шарипов Шокир – Kun.uz мухбири.

🗞 Босма ОАВ:

I ўрин – Мўминова Адолат – “Surxon tongi” газетаси мухбири;

II ўрин – Асилбеков Ислом – “Hurriyat” газетаси мухбири;

III ўрин – Зарипов Карим – “Darakchi” газетаси мухбири

27 июнь куни АОКА анжуманлар залида танлов ғолиблари тантанали тақдирланади.

@jurnalistikauzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта байрам авжида! Боролмаганлар расмларни кўринг ва йиғламанг😁 Сизни ҳам кейингисига чақиришади☺️

Байрам муборак бўлсин!

@jurnalistikauzbek
Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

@jurnalistikauzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ТАРАҚҚИЙ"ДАН "KUN.UZ"ГАЧА!

Ўзбекистонда 100 йиллик ОАВ тарихи ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланди.

Ушбу фильм "Миллий хотира" лойиҳасидаги илк салмоқли иш. Уни яратишда "Ўзархив" агентлиги архивларида сақланаётган ноёб материалларидан фойдаланилди. "Адолат" МҲАМ журналистлари матбуот, радио, телевидение, интернет ОАВ тарихини креатив ва ифодали ёритишди. Баҳодир Каримов, Анваржон Абдувалиев, Муҳрим Аъзамхўжаев каби экспертларнинг фикрлари ва хотиралари алоҳида салмоқ берди.

Соҳанинг тамал тошини қўйган ва бугунги кунгача меҳнат қилган барча устозларнинг хизматларини эътироф этган ҳолда ҳужжатли фильмни тақдим этамиз (хатолари учун олдиндан узр сўраймиз).

Мана бу ҳаволада байрамга туҳфа сифатида тайёрлаган ҳужжатли фильмимизни томоша қилинг, баҳоланг.

https://www.youtube.com/watch?v=Xr7JKbglLHI

Эътиборингиз учун аввалдан раҳмат!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳамксблар!

@shahnozxon
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига матбуот котиби тайинланди

Шерзодхон Қудратхўжани шогирдларидан бири, «Халқаро пресс-клуб»да бир муддат ижрочи директор бўлиб ишлаган Акабиров Анвархон энди бу вазифани бажаради. У ЎзМУ, Тошкент иқтисодиёт университетида бакалавр, ЎзЖОКУда магистр даражасини олган.

Унинг акаси Акабиров Азамат Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг матбуот котиби бўлиб ишлайди.

Маълумот учун, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг аввалги матбуот котиби Севара Тўлаганова «Ўзбекконцерт»да фаолиятини давом эттирмоқда.

@jurnalistikauzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун яхши янгилик эшитдим! Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 000 дан ошибди! Катта натижа!

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган «WikiStipendia» марафони учинчи мавсуми доирасида ўзбекча википедиядаги мақолалар сони 259 мингдан 300 мингтага кўпайибди.

Бу эса жаҳон викирейтингида ўзбек тили 42-ўриндан 40-ўринга кўтарилишига сабаб бўлган.

Албатта бу киритилаётган маълумотларда айрим хатолар ҳам йўқ эмас. Уларни таҳрир қилишда мутахассислар ёшларга кўмаклашса яхши бўларди.
Умуман олганда шу каби ўзбек тилидаги контентни кўпайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни кўпайтириш керак! Ҳали сунъий интеллект бизни тилни унча яхши танимайди. Ўзбек тилида сифатли контент кам.

Ҳар йили 21 октябрдагина ўтказиладиган дабдабали тадбирлардан кўра ўзбек тилини виртуал ишлатилишини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар кўпроқ молиялаштирилса, фойдалироқ бўлади.

@jurnalistikauzbek
Forwarded from Kutilgan Fursat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Instagram va TikTok yoshlar uchun axborot manbaimi?


📱 https://t.iss.one/kutilgan_fursat

Bizni 📱 youtube | 📱 instagram | 📱 facebook
manzillarda ham topishingiz mumkin!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌏Травел-журналистикаси бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси жорий йилнинг 1 июлидан 31 сентябрига қадар саёҳат журналистикаси бўйича энг яхши иш учун танлов эълон қилди.

❗️Танлов ЮСАЙДнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси кўмагида ўтказилмоқда.

Иштирок этиш учун рус ёки инглиз тилларида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи мақола (3000-5000 сўз) ёки саёҳатга оид видеони (5-12 дақиқа) [email protected] электрон манзилига «Травел-журналистикаси танлови» ёзуви билан юбориш керак.

Батафсил маълумот: 

https://apta.uz/ru/page/2

💻Ғолиблар ноутбук ёки IPhone каби совғалар билан тақдирланади.

@jurnalistikauzbek
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Мен журналист Анора Содиқоваман ва мен сизлардан кечирим сўрайман.

Ҳаммаси жойида биз яхши яшаяпмиз, ҳаётимиз фаровон деяётган журналистлар учун ҳам алоҳида узр сўрайман.

Тоза сув, ҳаво танқислашди, электр қимматлашди, экология ёмонлашди, коррупция ҳаддан ортиқ кучайди. Одамлар ҳаёти оғирлашди. Непотизм айтмасам ҳам биласиз... Журналист сифатида бу вазиятга олиб келувчи омилларни тўлиқ таъсирли ёритолмадик, юқорини ўнгланишга туртки беролмадик. Вазифамизни уддалай олмаяпмиз.

Узрни пишириб емайсиз, чўнтакка сололмайсиз, биламан. Аммо, шунчаки сўз эркинлиги ва журналистлар ҳаракати уларни қўллаш билан юқоридаги масалалар ижобий акс этиши мумкинлигини билиб қўйишингизни хоҳлардим.

Балки бизда бирозгина журъат бўлганида ИИБ эшигидан ўликлар чиқиши камаярмиди. Ахир бир инсоннинг ҳам бу дунёдан бевақт кетиши аслида қанчалар даҳшатли. Бизда эса бунга жавоб берадиган, бўйнига олиб ҳечқурса узр сўрайдиган амалдор йўқ. Одамлар эса ўлишда давом этади. Начора.

Агар биз ёза олганимизда бюджет камроқ ўғирланарди, уйингиз қишда иссиқ, ёзда совуқ, йўлларингиз текис бўларди. Россиядаги фарзандингиз ҳозир юртимизда ишлаган бўларди. Электрга ҳамёнингизга яраша тўлов белгиланарди.

Ишонинг ҳаммаси эркин сўз ва эркин журналистика билан боғлиқ.

Агар сизга журналист овози, эркин фикр Озоданинг "Кўк жигулиси"дан, Шерали ҳофизнинг ўғилларидан, тоғора ва тўй ҳашамингиздан муҳимроқ эканлигини англата олганимизда эди, бугун ҳаётимиз, ҳаётингиз бошқачароқ бўлармиди?!

Мен сизлардан узр сўрайман. Ҳатто шу узрда ҳам кўп нарсани ёза олмаганим учун ҳам. Журъатсизлигим учун😢😢

@anora_sodiq
💻Иш жойи бўйича эълон!

Янги сайтга Журналистика соҳасига қизиқиши ва салоҳияти юқори бўлган номзодлар ишга таклиф қилинмоқда!

Қуйидаги лавозимларда бўш иш ўринлари мавжуд:

- Муҳаррир
- Мухбир
- Оператор
- Монтажчи

Ушбу лавозимлардан бири сизни қизиқтирса LINK'да келтирилган саволларга жавоб қолдиринг.

Биз жавобларни диққат билан кўриб чиқамиз ва лозим топилган тақдирда сизга қўнғироқ қиламиз!

Саволларингиз бўлса 👉🏻 @paradigmauz_bot га мурожаат этинг!

@jurnalistikauzbek
Forwarded from Mitti Ko'prik
“Афросиёб” поездида янги газеталар қўйилган экан, бир кўз ташлаб, 2000-йиллар бошига тушиб қолгандай бўлдим. Эсиз қоғоз! Эсиз дарахтлар!
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби  тайинланди.

Курязова Дилрабо Аминбоевна - Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Д.Курязова тайинловга қадар Департаментнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори вазифасида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун, Дилрабо Курязова ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Республика, ҳудудий нашрларда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизматида фаолият юритган.

@jurnalistikauzbek