Joqarǵi keńes.uz
39.2K subscribers
20.2K photos
1.54K videos
11 files
8.51K links
Веб-сайт: www.joqargikenes.uz
Instagram: www.instagram.com/joqargikenes.uz/
Facebook: www.fb.com/joqargikenes
Youtube: www.youtube.com/@joqargikenes

© Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси
Download Telegram
Forwarded from KarInform.uz
Нөкис қаласында болып өткен II Халықаралық бақсышылық көркем өнери фестивалының жеңимпазлары ҳәм сыйлы орын ийелериниң дизими

👉
Толық мағлыўмат: https://karinform.uz/index.php?newsid=12041

Каналымызға ағза болың 👉 @karinformuz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев қарақалпақ тилинде сөйледи

Президент Шавкат Мирзиёев Бозатаў районында сайлаўшылар менен ушырасыўында сөзге шығып, қарақалпақ тилинде сөйлеген:

«Ҳүрметли жасыүлкенлер! Әзиз апа-сиңлилер! Наўқыран жаслар!

Саўлаў алды ушырасыўларын ең дәслеп Қарақалпақстан елинен баслап атырғаным, әлбетте, бийкарға емес. Алдын да айтқанман, бүгин де үлкен мақтаныш пенен тәкирарлайман – мен өзимди қарақалпақ халқының да перзенти деп билемен!»

Каналымызға ағза болың 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
Шавкат Мирзиёев фидойи қорақалпоғистонликларни ёшларга ибрат сифатида ёдга олиб, Алланияз Ўтениязов номини абадийлаштириш бўйича таклиф берди.

Алланияз Утениязов ҳаётлик чоғида ҳалол пешона тери билан тўплаган шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42 та уй-жой, 4 та мактаб, 4 та боғча ва 4 та тиббиёт пунктини қуриб берган.

Хорижий мамлакатлардаги кўплаб инсонлар ҳам бундай улкан саховат ва бағрикенгликка қойил қолиб, Алланияз Ўтениязовга хатлар ёзишган.

Масалан, аргентиналик миллионер Х.Сапун Алланияз оғага йўллаган мактубида унинг эзгу ишларидан сабоқ олиб, ўзи ҳам бундан буён оддий инсонларга кўмак беришга қарор қилганини қайд этади.

@qurbonova_a
⚡️Шавкат Мирзиёев Алланияз Өтениязовтың атын мәңгилестириў бойынша усыныс берди

Шавкат Мирзиёев пидайы қарақалпақстанлыларды жасларға үлги сыпатында ядқа алып, Алланияз Өтениязовтың атын мәңгилестириў бойынша усыныс берди, - деп жазбақта блогер А.Қурбонова

Алланияз Өтениязов өмири даўамында ҳадал мийнетиниң арқасында топлаған жеке қаржылары есабынан мүтәж адамлар ушын 42 турақ жай, 4 мектеп, 4 балалар бақшасы ҳәм 4 медициналық пункт қурып берген.

Сырт еллердеги көплеген адамлар да бундай сақыйлық ҳәм кеңпейилликке тән берип, Алланияз Өтениязовқа хатлар жазған.

Мәселен, аргентиналы миллионер Х.Сапун Алланияз атаға жоллаған хатында оның ийгиликли жумысларынан өрнек алып, өзи де буннан кейин әпиўайы адамларға жәрдем бериўге қарар еткенин мәлим еткен.

Каналымызға ағза болың 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
Шавкат Мирзиёевнинг маданият соҳасига оид айрим таклифлари:

- Бутун дунёда “Саҳродаги Лувр” деб шуҳрат қозонган Савицкий музейи бўйича АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франциянинг етакчи илмий-маданий муассасалари билан ҳамкорликда махсус тадқиқотлар амалга оширилиб, чет тилларда китоб ва альбомлар нашр қилинади. Хориждаги нуфузли маданият марказларида унинг кўргазмалари ташкил этилади;

- Элликқалъа туманидаги хушманзара Ақ́чакўл бўйларида худди Дўрмон, Зомин ва Паркентдаги каби ижод уйи қурилади;

- Ўзбекистоннинг ташаббусига асосан шу йил охиригача ЮНEСКОнинг 2023 йилда қомусий аллома, биринчи Ренессанс даврининг буюк намояндаси Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақида қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Халқимиз билан биргаликда улуғ аждодимизнинг юксак мақомига муносиб равишда кенг нишонланади;

- Мўйноқ тумани ҳудудида Хўжа Аҳмад Яссавийнинг шогирди, тасаввуф фалсафасининг йирик намояндаси Сулаймон Боқирғоний мақбараси жойлашган. Келгуси йили Сулаймон Боқирғоний таваллудига 900 йил тўлади. Боқирғоний мақбарасини обод қилиш, асарларини чоп этилади;

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев эрта-ю кеч Орол фожеаси ҳақида ўйлашини айтди:

- Бошлаганимизда ҳеч ким бизга ишонмасди. Имкониятларимиз ҳам етарли эмасди. Меҳнаткаш Қорақалпоғистон эли билан қўлни қўлга бериб, аҳиллик ва “оғзибирчилик”да бу муаммони ҳал қилиш учун жиддий киришганимиз барчангизга маълум.

Охирги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 1,6 миллион гектар майдонга саксовул ва саҳро иқлимига чидамли бошқа ўсимликлар экиб, ўрмонзор барпо этишга эришдик.

Яратганнинг инояти билан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари иштирокида қисқа вақт ичида ушбу туманда қандай катта ишларни амалга оширдик.

Кўп давлатлардан, халқаро ташкилотлардан менга хат ёзишади: шу ростми, тўғрими? Келиб-кўриб кетинглар, дейман.

@qurbonova_a
5 йил давомида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 17 триллион сўм йўналтирилган. Бюджетдан 4 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан 444 миллион доллар ҳамда 10 триллион сўм банк кредитлари ажратилган.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг энг катта масалаларидан бири бу – янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш ҳисобланади, деди.

- “Темир дафтар”га кирган 32,5 минг оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлган 45 минг нафар ишсиз аъзоси бандлиги таъминланди. Шу билан бирга, йил бошидан “ижтимоий реестр” жорий қилиниб, 100 мингдан зиёд оилага (жами оилаларнинг 24 фоизи) ижтимоий нафақа ва ёрдам бериш йўлга қўйилди. Бу олдинги йилларга нисбатан 2,5 бараварга кўп.

Сабаби, олдин бундай оилаларни ҳисобга олиш, ижтимоий ёрдам бериш мезонлари аниқ ва шаффоф эмас эди. Оқибатда, ёрдам кўлами йилига 40 минг оиладан ошмаган.

Бу ишлар билан чекланиб қолмасдан, ушбу оилалардаги 80 мингдан зиёд аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиб, молиявий кўмаклашиб, уларни доимий даромад манбаига эга қилишимиз керак. Келгуси беш йилда 200 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келишини ҳам, ҳисобга олишимиз зарур.

@qurbonova_a
Қорақалпоғистон сайловчилари билан учрашувда ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев оғир масалалар сифатида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш, аҳоли саломатлигини тиклаш (355 минг аҳоли юқори хавфга кирувчи сурункали касалликка чалинган), аҳолига уй-жой қуриш (20 мингдан ортиқ оилага уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи бор) ҳамда таълим тизимидаги муаммоларни тилга олди ва уларни ҳал этиш бўйича 5 йиллик Дастур режалари билан таништирмоқда.

@qurbonova_a
Маҳалланинг дардини билган ҳоким, вазир энг яхши раҳбар бўлади. Маҳалла ким- халқ!- Шавкат Мирзиёев

Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, улар маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

Ҳоким ёрдамчилари қўлида ўзининг бюджети бўлади, маҳаллага бириктирилган солиқ, банк, йўл ва бошқа идоралар ходимлари билан бирга ишлайди.

Ҳоким ёрдамчилари солиқ, банк, иқтисодиёт, инвестиция, молия идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва фидойи ёшлар орасидан танланади.

Улар янги тизим бўйича ишлашга ўқитилади ва ишининг натижасига қараб яхши ойлик тўланади. 2-3 йил маҳаллада ишлаб, яхши натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини, келгусида ҳоким ва вазир лавозимларига қўйилади.

@qurbonova_a
Қорақалпоғистонда келгуси 5 йилда қандай қилиб янги иш ўринлари яратилади? IШавкат Мирзиёев режаларини айтди:

- 14 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади ва бу орқали 50 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади.

- 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилади.

- Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.

- Маҳаллага кирган ирригация тизимини тиклаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғармани Фермерлар ва деҳқонлар кенгаши барча туманларда ташкил қилиб, ўзи бошқаради. Бюджетдан ҳар бир туман жамғармасига 10 млрд сўмдан ўтказиб берилади.

- 422 та маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига ҳар йили 650 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

- Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги тадбиркор ва фуқаролар учун келгуси 10 йилда ер, мол-мулк, сув солиғи, ижтимоий, фойда, даромад ва айланма маблағдан олинадиган солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

- 50 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув ва йўл тармоқларини ўтказиб беришни, давлат тўлиқ зиммасига олди.

- 45 та янги кичик саноат зонаси барпо этилади ва бунга бюджетдан дастлабки босқичда 100 миллиард сўм берилади, қарийб 25 мингта янги иш ўрни яратилади.

- Саноат тармоқларида 5 миллиард 100 миллион долларлик 2 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари доирасида 76 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

- Ҳудуднинг экспорт ҳажмлари камида 4 баробарга оширилиб, 500 миллион долларга етказилади.

@qurbonova_a
Ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган Оролбўйи Халқаро форумини ўтказиш таклифи билдирилди.

Шавкат Мирзиёев:
- Қорақалпоғистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга, фаол инвестицияларни ҳамда халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш мақсадида, 2022 йил сентябрь ойида Оролбўйи Халқаро Форумини ўтказишни таклиф этаман. Ушбу тадбирга хорижий давлатлар ҳукумат вакиллари, нуфузли хорижий компаниялар ва инвесторлар, халқаро хайрия жамғармалари ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиб, натижаси бўйича аниқ йўналишлар, лойиҳалар ва ташаббусларни молиялаштиришга маблағлар жалб қилинади.

@qurbonova_a
Келгуси беш йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 триллион сўм йўналтирилади.

Бюджетдан – 10 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан – 19 триллион сўм, банк кредитлари – 14 триллион сўм.

Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт ва инвестиция соҳасида олинган марраларга эришиш учун Ҳукумат, марказий иқтисодий идоралар ва Вазирлар Кенгашининг иш услуби тўлиқ ўзгаради.

Бунда Тошкентдаги вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари Вазирлар Кенгаши билан бирга иш натижалари бўйича ҳар чоракда Жўқорғи Кенгесда ҳисобот беришади.
Бу масала Сенатнинг алоҳида назоратида бўлади ва мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда муҳокама қилиб борилади.

#saylovoldi_dastur #qoraqalpoq
@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев сув масаласи бўйича:

- Туркманистонлик дўстларимиз билан бирга “Туямўйин” гидроузелининг “Султон Санжар” дамбасини мустаҳкамлаймиз, бунда 1 миллиард куб метр қўшимча сув захираси яратилади.

Бу 50 йиллик масала. Биз трансчегаравий сув ҳавзаларида ҳамкорлик қилиб ишлаймиз. Яқинда Туркманистон Президенти юртимизга ташриф буюради.

@qurbonova_a
Бу ҳеч қайси статистикада йўқ эди. Мен виждоним олдида Қорақалпоқ элининг тиббий ҳолати бўйича рақамларни аниқлаштирдим. - Шавкат Мирзиёев

Ўтказилган мониторинглар натижасида Қорақалпоғистонда юқори хавф гуруҳига кирадиган аҳолининг 70 минг нафарида – юрак-қон томир, 42 минг – эндокрин, 35 минг – нафас йўллари, 33 минг – ошқозон-ичак, 19 минг нафарида буйрак сурункали касалликлари борлиги аниқланган.

Айниқса, юрак-қон томир касалликлари – Нукус шаҳри, Элликқалъа, Чимбой туманларида, қандли диабет – Нукус шаҳри, Қораўзак, Мўйноқ туманларида, нафас йўллари касаллиги – Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир туманларида кўп учрайди.

Шу боис, ҳар бир маҳаллага бириктирилган “тиббиёт бригадалари” ва оилавий поликлиникалар сурункали касалликларни барвақт аниқлаш бўйича зарур воситалар билан таъминланади.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда онкология ҳолати бўйича:

Йилига ҳар 100 минг аҳолига 66 нафар онкологик касалликлар аниқланиши бизни ташвишга солиши табиийдир.

Шу сабабли, 12 та туман энг замонавий компьютер томографлари билан таъминланади.

Бирламчи бўғинда аёллар онкологик касалликларини барвақт аниқлаш учун тегишли тиббиёт муассасалари 3 та мобиль маммограф билан таъминланади.

Шу билан бирга, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган 175 ўринли замонавий онкология маркази ташкил этилади.

@qurbonova_a
Президент Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманига келиб, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жугинис Жуманазаров хонадонида меҳмон бўлди.
Бўзатовлик экологлар, маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот бўлди.
Бўзатов тумани давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йилда қайта ташкил этилган эди. Кейинги икки йилда бу ерда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, минг ўринли амфитеатр, спорт майдони, Ёшлар маркази қурилди. Тўқимачилик корхонаси иш бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Бозатауский район и посетил дом жителя махалли «Ёшлик» Жугиниса Джуманазарова.
Состоялась беседа с бозатаускими экологами, местными жителями.
Бозатауский район был заново образован в 2019 году по инициативе главы государства. За последние два года здесь были построены многоэтажные дома, торговые центры, амфитеатр на тысячу мест, спортивная площадка, Центр молодежи. Открыто текстильное предприятие.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter