Joqarǵi keńes.uz
38.5K subscribers
19.3K photos
1.45K videos
10 files
8.08K links
Веб-сайт: www.joqargikenes.uz
Instagram: www.instagram.com/joqargikenes.uz/
Facebook: www.fb.com/joqargikenes
Youtube: www.youtube.com/@joqargikenes

© Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси
Download Telegram
Қорақалпоғистонда инфратузилмани ривожлантиришдаги муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

- “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;

- таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;

- Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;

- 128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;

- Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;

- икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида:

- Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;

- 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;

- 2025 йилгача
қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш;

- боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига келгуси беш йилда қўшимча 5 триллион сўм ажратиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда аҳоли учун якка тартибдаги уй-жой қуриш мақсадида ер участкаси тақдим этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

"Тўғри, бу амалиётга чек қўйганмиз, ва бошқа ҳудудларда бундай имконият йўқ. Лекин, Қорақалпоғистон аҳолиси мурожаатларини инобатга олиб, истисно қилиб беришга тайёрман.

Фақат пухта ишланган, адолатли ва шаффоф тизим асосида бўлиши керак", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

- бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

- Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

- фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;

- Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Жўқорғи Кенгес депутатлари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикр билдирди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига сайланди.

Президентимиз Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, "Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим", деди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Бирлашсаккина олдимизга қўйган улкан-улкан марраларга албатта етамиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ҳаммангиз гувоҳсиз, бугун шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга янги-янги вазифаларни қўймоқда.

Биз замон талабларидан келиб чиқиб, келгусида сизлар билан биргаликда Қорақалпоғистонда яна кўплаб катта-катта ишларни амалга оширамиз.

Бу янгиланишларни қорақалпоқ халқи сезиши керак. Эски усуллар билан Қорақалпоғистонда ишлаб бўлмайди.

Худо хоҳласа, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва машаққатларига бардош бериб, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган мард ва матонатли Қорақалпоғистон халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу эзгу ва хайрли ишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз", деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига номзоднинг таклифларини эшитиб, Қорақалпоғистон учун алоҳида солиқ имтиёзлари ва молиявий кўмак чораларини белгилаб берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес сессиясидан сўнг Нукус шаҳри Амударё маҳалласида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашмоқда

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter