Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
33.6K subscribers
24.7K photos
3.78K videos
12 files
19.2K links
Viloyat hokimligi rasmiy sayti:
https://jizzax.uz/
“Ishonch telefoni”:72-226-00-11
@jizzaxviloyatihokimi
@jizzaxuz_bot
Facebookdagi murojaat uchun havola:
https://www.facebook.com/pressslujba/
Download Telegram
May 26, 2020
May 26, 2020
May 26, 2020
May 26, 2020
⚡️Президент: Карантин чоралари юмшатилгани "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилинмоқда

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

🚫 Аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан:

👉 Навоийда — 57 та,
👉 Самарқандда — 73 та,
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 26, 2020
⚡️Кейинги икки ҳафта давомида чет элдан кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган

Бу ҳақда бугунги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

📍Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️

✈️ Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

‼️ Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 26, 2020
⚡️Президент айрим ҳудудларда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

🧪Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 26, 2020
May 27, 2020
May 27, 2020
🔺2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 27, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
May 27, 2020
May 27, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 27, 2020
May 27, 2020
May 27, 2020
May 27, 2020
Тошкент шаҳри "қизил ҳудуд"га айланиши мумкинми?

Ҳа, агар карантин чоралари юмшатилганини тўғри тушунмасдан, бепарволикка йўл қўйилса ва шу ҳудудда касалланиш кўпайса "қизил ҳудуд"га ўтказилиб, карантин чоралари кучайтирилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 27, 2020
May 27, 2020
Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

💉 Олимларнинг фикрича, вакцинани оммавий микдорда ишлаб чиқиш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетиши мумкин.

🦠 Шу хафта Россиянинг Гамалеи номидаги микробиология институтида коронавирусга карши ишлаб чиқилган вакцина билан институтнинг барча ходимлари эмлангани ва ҳозирча ҳеч қандай асоратлар кузатилмагани ҳакида хабар беришди.

☝️Бироқ бу ҳозирча тажриба экани таъкидланмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 27, 2020
May 27, 2020
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
May 27, 2020