Jizzax viloyati hokimi
25K subscribers
10 photos
13 videos
1 link
Jizzax viloyati hokimi telegram kanali
Download Telegram
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззах "Мурувват" ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйини кўздан кечирди

Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи умумий қуввати 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 300 нафар васийликка олинган аёллар истиқомат қилишади.

Уларга  215 нафар ходимлар ижтимоий хизмат қилиб келишмоқда.

Ташриф чоғида “Мурувват” интернат уйида васийликка олинган аёллар учун яратилган шарт-шароитлари билан танишилди.

Мазкур мурувват уйида
200 та ўринли фаоллар зали, спорт зали, ота-оналар учрашув хонаси, беморларни қабул қилиш учун қабулхона, меҳнат терапия хонаси, мусиқа хонаси, арт терапия хонаси, гўзаллик салони, кутубхона, маъданият ва маърифат хонаси, релах хонаси жисмоний тарбия хонаси, сунъий қопламали стадион, тикувчилик-бичувчилик хоналари, амалий безак хонаси, рангли қоғозлар билан ишлаш хонаси, каштачилик хонаси, фитобар хонаси,    массаж хонаси, физотерапия, УТТ хонаси ЭКГ хонаси, стоматология, врачлар хонаси, гинекология хона, дорихона, кирхона , қозон хона, ҳар бир бўлимда муолажа хонаси ва ошхоналар фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиб олиш юзасидан барча иситиш тизимлари билан танишиб васийликка олинган аёлларни ётоқ хоналардаги хона ҳароратлари кўздан кечирилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зарбдор туманидаги харобага айланаётган “Кўк” қабристони

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зарбдор туманига ташрифи чоғида "Кўк" қабристонига ҳам бориб у ердаги ҳолатни ўрганди.

Зарбдор тумани Янгикент маҳалласи ҳудудида жойлашган "Кўк" қабристони 1978 йил ташкил қилинган.

"Кўк" қабристони 2008 йил туман ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказилган. Ҳозирги кунда 480 та қабр мавжуд бўлиб, уларнинг ичида 10 та бошқа дин вакилларининг қабри бор. Улар ичида 6 тасининг қабри кимлиги номаълум.

Ўтган вақт мобайнида яхшиларнинг беғараз берган ёрдамида "Кўк" қабристони тозаланиб, атрофи девор билан ўралган эди. Дарвоза, таҳоратхона ва маъмурий бинолар таъмирланганди.

Аммо мазкур ишлар вақт ўтиши билан ўз ҳолига ташлаб қўйилиши оқибатида "Кўк" қабристонида бугунги кунга келиб муаммо ва камчиликлар гирдобида қолди.

Вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қабристондаги камчиликларни қаттиқ танқид остига олиб, масъулларга муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Жумладан, қабристон ҳудудини панжара ёки девор билан ўраш, унга кириш учун алоҳида йўлак очиш ва дарвоза ўрнатиш, чорва ёки ёввойи ҳайвонларнинг киришининг олдини олиш, зиёратга келганлар қабрларни босмай ўтишлари учун қулай йўлаклар ётқизиш, тиловат ва дуо қилиш учун махсус ўриндиқлар ўрнатиш, зиёратга келган кишиларга зиёрат одобларини эслатиб, ножоиз, хурофий амалларни қилишларидан қайтариши бўйича топшириқлар берилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Шароф Рашидов туманидаги мактабни кўздан кечирди

Шароф Рашидов туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабига  борган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев мактаб ҳудудидаги камчиликларни бирма-бир кўрсатиб танқид қилиб ўтди.

Жумладан, мактабга киришдаги фуқароларнинг уйи орқасида чиқиндилар тўпланиб тургани, мингдан зиёд ўқувчи тихсил оладиган мазкур мактабда, спорт зали бор бироқ иситиш тизимида муаммолари талайгина эканини энг ачинарлиси ҳожатхонанинг санитария гигиеник ҳолати умуман талабга жавоб бермаслиги вилоят ҳокими томонидан танқид қилинди. 

Мазкур маҳалла еттилиги билан суҳбат давомида камчиликларга тўхталиб ўтилиб, муаммоларга бефарқ бўлмаслик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш билан бирга аҳолини юзага келаётган камчиликларда беэътибор булмай, фаол бўлиши бўйича тарғиботни  кўпайтириш кераклиги айтилди.

Ўз ўрнида туман ҳокими Махмуд Холбутаев мактабдаги муаммолар, жумладан, чиқиндиларни мактаб атрофидан олинишни доимий таъминлаш, мактабни иситиш тизимини барқарор ишлатиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ҳожатхонани санитария гигиеник ҳолатини намунали тарзда таъмирдан чиқаришини таъкидлади.

Туман ҳокими ва масъулларга қолган мактаблардаги иситиш тизими ва ҳожатхоналарнинг  санитария гигиеник ҳолатини тез орада яхшилаш бўйича топшириқ берилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахга "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан янги жиҳозлар олиб келинди

Президент фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида "Ҳудудий электр тармоқлари" томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш учун Жиззах вилоятига "Ҳудудий электр тармоқлари " АЖ томонидан янги жиҳозлар олиб келинди.

Хусусан, қуввати 160 кВАлик 11 дона трансформатор, қуввати
100 кВАлик 2 дона трансформатор, 47 км 35 - маркали СИП кабель, 40 км 600 метр 4 маркали СИП кабель ва СИП кабель элементлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали марказий омборхонасига олиб келтирилди.

Олиб келинган жиҳозлар тез фурсатларда туманларга тарқатилиб, дастурда келтирилган жойларга ўрнатиш ишлари бошлаб юборилади.

Нурали Норбўтаев "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали бош муҳандиси амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда “Президент арчаси” байрами ўтказилди

Жиззах вилояти Мусиқали драма театрида “Президент арчаси” байрами тантанали тарзда ўтказилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, барча болажонларни янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.

Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши остида олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар, айниқса, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли дастурлар амалга оширилмоқда.

Аслида инсон қандай ёшда бўлмасин, қалбида болалик яшайди. Тинч ва осуда юртга байрамлар ярашади. Шоду хуррамлик эса болажонларимиз билан янада файзли ва шукуҳли бўлади.

Бу йил, мана шундай файзли кунда вилоятимизнинг 365 нафар болажонларига Президентимизнинг махсус совғалари келтирилди ва вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафаев ҳамда масъуллар томонидан тантанали тарзда топширилди.

Шу билан билан бирга 2 минг нафардан ортиқ махсус мактаб интернати ўқувчилари, шифохоналарда даволанаётган болаларга ҳам совғалар етказиб берилди.

Вилоят Мусиқали драма театрида ташкил этилган байрамона дастурлар болажонларга қўвонч улашди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@akmalbinokulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳридаги йўл ҳамда ижтимоий объектлардаги муаммоларни ўрганди

Дастлаб, Шароф Рашидов туманининг Учтепа ҳудудидаги йўл ўтказиш кўприги ва унинг атрофидаги боғдаги ҳолатлар кўздан кечирилди.

Мазкур ҳудудда ёритгичларнинг ишламаслиги, кириб келишда йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги ва боғ ҳудудларидаги камчиликлар айтиб ўтилди.

Туман мудофаа ишлари бошқармаси биносидаги муаммолар ҳам бирма-бир кўрсатилиб, мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди. Учтепа маҳалласидаги одамлар серқатнов жойга ер ости йўли барпо этиш бўйича соҳа вакиллари томонидан ўрганиб, таклиф киритиш масаласи айтилди.

Шундан сўнг, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида жойлашган дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари, йўлни ёритиш воситалари бўйича ҳолатлар кўрилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Жиззах шаҳри марказий кўчаларини ободонлаштириш, ёритиш тизимларида замонавий тежамкор технологиялар жорий этиш, бозор атрофини тартибга келтириш, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсизликни кучайтириш, савдо хизмат кўрсатиш марказларини тартибга келтириб, турли хил кўринишдаги ташқи рекламаларни тўғирлаш, бекатларни яхшилаш, транспорт хизматига эътибор қаратиш бўйича муаммолар танқид остига олинди.

Бу борадаги камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Пахтакор туманидаги аҳоли яшайдиган кўпқаватлик уйлар ва марказдаги маҳаллалар кўздан кечирди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев дастлаб, туманининг Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги кўпқаватлик уйларга борди.

Самарқанд маҳалласи ёнидан катта канал ўтишига қарамай аҳоли уйлари олдида қурғоқчиликни эслатадиган мудҳиш манзара намоён бўлиб турибди. Ачинарлиси аҳоли уйлари олди абгор ҳолатда. Бу борада масъуллар билан учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қисқа фурсатларда муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудда боғ яратиб, ерлардан унумли фойдаланиш бўйича топшириқ берди.

Кейинги манзил туман Истироҳат боғи бўлди. Туман марказида жойлашган боғнинг бугунги кўриниши ҳам ачинарли ҳолатга келиб қолган.Йўлаклар йўқлиги, ёритиш воситаларини яхши ишламаслиги, чиқиндиларга тўла ариқлар, ҳудуддаги аҳоли дам олиши учун шароитнинг умуман йўқлиги қаттиқ танқид остига олинди.Истироҳат боғи ёнидаги Дўстлик маҳалласига борган вилоят ҳокими бу ердаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бирин-кетин санаб ўтди ва сектор раҳбарлари ва масъулларни ўз ишига лоқайдликда бўлаётганини танқид қилди.

Туман аҳолисини энг қийнаётган муаммолардан бири бу чиқинди сувларини чиқиб кетиши ва бунда ҳосил бўладиган бадбуй ҳид ва бу тизимни ишламаслигидир. Мазкур йўналишдаги ишларни тўғри ташкил қилиш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Ғалаба маҳалласи ҳудудида барпо қилиниши режалаштирилаётган сув тозалаш иншоати билан танишди. Мазкур иншоат барпо этилиши билан аҳолини яна бир катта муаммоси ҳал этилади.

Шунингдек, туман марказидаги Тошкент, Ғалаба ва Дўстлик маҳалласидаги барак типида қурилган уйлар бугунги кунда бузилиб, ҳозирда ўз ҳолига ташлаб қуйилиши натижасида вужудга келган муаммолар танқид қилинди. Ушу барак типидан бузилган уйлар ўрнига замонавий 5-7 кўпқаватлик уйларни қуриб, инфратузилмани яхшилаш мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларини қуришга хусусий секторни жалб этиш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан топшириқ берилди.

Ўрганишлар давомида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев марказий кўчаларини ободонлаштириш, ёритиш тизимларида замонавий тежамкор технологиялар жорий этиш, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсизликни кучайтириш, савдо хизмат кўрсатиш марказларини тартибга келтириб, турли хил кўринишдаги ташқи рекламаларни тўғирлаш, транспорт хизматига эътибор қаратиш бўйича муаммолар танқид остига олиб, туман ҳокими ва соҳа мутахассисларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ўз ўрнида туман ҳокими Асилбек Ашуров юқорида келтириб ўтилган муаммо ва камчиликларни тез орада бартараф этилишини таъкидлади.

Қизиқ, туман марказидаги маҳаллаларда шунча камчилик бўлса, марказдан узоқ ҳудудларда аҳвол қандай экан?

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мобил мухбир Пахтакор туманидаги муаммоларни кўрсатди

Мобил мухбир объективи чиқиндиларга ботаётган ва бозори атрофидаги тартибсизликлар бўлаётган ва маҳалладаги муаммолар гирдобидаги  Пахтакор туманига қаратилди

Мобил мухбирнинг йўл-йўлакай лавҳасида Пахтакор тумани марказидаги деҳқон бозори йўлларнинг абгорлиги чиқинди тўкиш жойининг бетартиблиги ва сувнинг кетмаслиги акс эттирилди

Жумладан, буюм бозорида асосий муаммо трансформатор бўлиб, бозор ичида сувларнинг чиқиб кетиш йўли йўқлигидир. 

Туман ҳудудидаги Жанубий Мирзачўл канали бошқармаси атрофи тозаланмаган ва ариқлар чиқиндига тўлиб ётгани ҳамда ҳокимлик рўпарасидаги кўчада ичимлик суви исроф бўлаётганини кўриш мумкин.
 
Шунингдек, 5-9-мактабдаги болаларни бошқа мактабга қатнаши муаммоси, жамоат транспорти  ҳаракати бетартиблиги, Дилором маҳалласидаги кўпқаватлик уйларда канализация муаммоси ҳал қилинмаётганлиги, маҳалладаги 6- боғчадаги кўмир муаммоси ва Туман тиббиёт бирлашмасининг абгор ҳолати видеолавҳада кўрсатилган.
Бу мавзуга яна қайтилади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokim
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Азимов Зафар Абдумажидович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

Mазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Шунингдек, Рузиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Рузиев 1964 йилда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида таваллуд топган.

Мазкур тайинловга қадар 2019 йилдан буён Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилдан бугунги кунгача Мустанов Абдивалижон Саидович ҳамда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бугунги кунгача Ашурматов Ойбек Шодмонкулович ишлаб келаётган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммолар гирдобида қолаётган Мирзачўл тумани

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлик туманида масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли муаммолар кўпайиб, аҳоли норози бўлмоқда

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM