JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
9.7K subscribers
31.4K photos
13.3K videos
75 files
23.4K links
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий канали

Содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз орқали кузатинг!

Мурожаат учун:
@BaxtiyorTogayev
Download Telegram
Ғаллаорол тумани ички ишлар органлари пробация назоратидаги 5 нафар маҳкумларнинг иши туман жиноят ишлари бўйича сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Судда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва иш, яшаш жойларидаги мураббийлари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ижобий тавсифланган барча маҳкумлар жазо муддатларидан шартли равишда озод қилинди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
⚡️ Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласида яшовчи, Ш.Х.нинг хонадонида тинтув ўтказилганида 15,29 грамм кўкнори топилган.

Олиб борилган суриштирув давомида мазкур гиёҳванд моддаси Ш.Х.нинг марҳум турмуш ўртоғи томонидан экиб, етиштирилгани маълум бўлди.

Ушбу маҳаллада яшовчи И.И. 33,19 грамм марихуанани 150 АҚШ долларига сотаётганида ушланган. Унинг турар жойи кўздан кечирилганида полиэтилен пакетларга жойланган 2 килограмм 800 грамм марихуана гиёҳванд воситаси топилди.

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
⚡️ Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пиротехника воситаларини сақлаш, сотиш, ташиш ва фойдаланиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Чунончи, Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 10- синф ўқувчиси А.П. 1140 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситасини сумкасида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.

Худди шундай, Манас-14 йўл-патруль хизмати масканида Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Т. бошқарувидаги “Nexia” тўхтатиб, текширилганида автоулов юкхонасида 1 минг 800 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи пиротехника воситаларини пойтхатдаги “Қўйлиқ” бозоридан олганлигини билдирган. Ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Фориш тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Н.нинг қиморбозлик уюштираётгани аниқланди. Р.Н. турар жойида 7 нафар ҳамқишлоғи иштирокида қимор ва таваккалчиликка асосланган карта ўйини ташкил этган.

Тунги соат 1.30.да қонунбузарлардан 2 миллион 41 минг сўм пул ҳамда ўйин картаси ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Жиззах шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида хотин-қизларни спортга жалб этишга қатарилган тадбир ташкил этилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Асоссиз маълумот тарқатаётган ижтимоий тармоқ фаолларига

Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда, алоҳида давлат органларининг раҳбарларини лавозимида қолиш ёки кетиш масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта, ўзини ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли, оммага тарқатаётган маълумотини текширилганлиги ёки хеч бўлмаганда холислиги хақида қайғуради, лекин шу билан бирга сўз эркинлигини “талтайишга” ёки “масхарабозликка” айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин.

Шу сабабли, айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз.

Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тергов жараёнида яна 2 та жиноят очилди


Батафсил:👉 https://bit.ly/3mrVzx2

Жиззах ИИБ расмий канали👇

👉https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни.

👉https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Темир йўл ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг ва огоҳ бўлинг!

👉https://t.iss.one/jiziib
Бугун эрта тонгда Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласи ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида спорт тадбири ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Дўстлик тумани ички ишлар органлари ходимларига узоқни ёритувчи темир фонариклар тарқатилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрдан қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар билан танишинг.

👉 https://t.iss.one/jiziib
#кун_ҳикмати

Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор... Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим. Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз... Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм қолди, менда ҳам... Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор... Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз...Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда
ҳам...

Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади!

Ўткир ҲОШИМОВ.

👉 https://t.iss.one/jiziib
🔹 #Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳайдовчиларга белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун 223 минг сўм жаримадан бошлаб транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиш ҳамда 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.

⚠️ Бунда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳамда тезликнинг белгиланган меъёридан қанча кўп ошириб юборилганлиги инобатга олинади.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 декабрь – "Халқаро қулликка қарши кураш куни"

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
⚡️ Зомин тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган пиротехника воситаларининг муомаласига қарши назорат тадбирлари натижасида 1.200 дона ўзидан кучли товуш чиқарувчи пиротехника воситалари ҳужжатлаштирилди.

Маълум бўлишича, ушбу пиротехника воситаларни Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Н. “Зомин деҳқон бозори”да сотиш мақсадида ўзи билан олиб юрган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги шодиёналари кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

👉 https://t.iss.one/jiziib