JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
9.68K subscribers
31.6K photos
13.3K videos
75 files
23.5K links
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий канали

Содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз орқали кузатинг!

Мурожаат учун:
@BaxtiyorTogayev
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Тергов жараёнида яна 2 та жиноят очилди
Батафсил ўқинг 👈
———
В ходе следствия раскрыто еще два преступления
Читайте подробно 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с заместителем руководителя Администрации Президента РФ Дмитрием Козаком.
С удовлетворением отмечено, что плодотворный диалог на высшем уровне обеспечил динамичное развитие многопланового сотрудничества между двумя странами.
Рассмотрены вопросы подготовки и проведения предстоящих встреч как в двустороннем, так и многостороннем форматах.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
АДАБИЁТИМИЗНИНГ СЎНМАС ЮЛДУЗИ

Шоир, драматург, таржимон Рамз Бобожонов 1921 йил 2 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1944 йили Тошкент педагогика институтини, 1955 йили эса худди шу олий даргоҳнинг аспирантурасини тугатган.
Рамз Бобожон 1936 йилдан бошлаб ижод қила бошлаган. 1939 йилда унинг илк қалдирғоч тўплами “Шеърлар” номи билан чоп этилган. Кейинги йилларда “Ҳадя” (1940), “Олтин камалак” (1949), “Водийни кезганда” (1949), “Қадрдон дўстлар”, “Назми ва Турғун” (1954), “Раҳмат меҳрибон”, “Поэма ва балладалар”, “Танланган асарлар” (1958), “Дўстлар ва ўйлар”, “Юрак ҳамиша уйғоқ”, “Севги сирлари” (1963), “Шеърлар” (1965), “Янги рубоийлар” (1966), “Сенга севгилим” (1969), “Биринчи парвоз” (1980), “Муҳаббатга таъзим” (1980), “Сенинг меҳринг” (1996) каби шеърий тўпламлари ҳамда “Сайланма”си, икки жилдлик “Танланган асарлар”и нашр этилган.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
⚡️ Ички ишлар органлари ходимлари томонидан алкоголли ичимликлар ноқонуний савдосининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан бир суткада бу турдаги 6 та қонунбузарлик аниқланган. Чунончи, Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. яшаш уйида спиртли ичимликлар савдосини йўлга қўйгани маълум бўлди. Аёлдан 65 дона ароқ маҳсулоти ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Пақиллатиб, пул ишламоқчи бўлганлар

Батафсил:👉 https://bit.ly/2JvVLgv

Жиззах ИИБ расмий канали👇

👉https://t.iss.one/jiziib
Жон саройини излаётган экансан, жонсан.
Бир луқма нон излаётган экансан, нонсан.
Бир томчи сув излаётган экансан, сувсан.
Зулмнинг ортида экансан, золимсан.

Ишқни излаётган экансан, ошиқсан.
Кўнглинг нимага банд бўлса, сен ўшасан.
Бу ҳикматни билсанг, ишни билдинг демакдир.
Нимани излаётган бўлсанг, сен ана ўшасан...

© Жалолиддин Румий

@jiziib
#Халқаро_кун

🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Manba: Huquqiy axborot

@jiziib
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Ж. телефон аппаратида порнографик мазмундаги материаллар сақлаб келган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактика тадбирлар натижасида мазкур ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарга тегишли уяли алоқа воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Арнасой туманида ўтказилган профилактика тадбирлар натижасида Дўстлик туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ж.нинг совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган хўжалик пичоғини ғилофсиз ҳолда олиб юрганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Айни вақтда “Пайшанба – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактикаси куни” муносабати билан жойларда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Зомин туманида мазкур тадбирлар аввалида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан соҳа вакилларига хизмат олди йўриқномалари берилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
2004 йил туғилган Жиззах шаҳар, Ўратепалик маҳалласида истиқомат қилувчи М.А.дан ички ишлар органлари ходимлари 600 дона пиротехника воситаларини ҳужжатлаштириб олишди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Дўстлик тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Б.Б. яшаш уйи олдидаги савдо дўконида тегишли рухсатномасиз спиртли ичимлик маҳсулотлари сотиб келган. Мазкур ҳолат туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида аниқланди.

Алкагол маҳсулотлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Postda - На посту" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари ходимлари ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида спорт тадбири уюштирилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
⚡️ 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 йил) қабул қилинди (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/8621).

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 сентябрь – пайшанба;
3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Жиззахда эркин туристик зона учун 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди ва унга кўра, Жиззах вилоятининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади.
Лойиҳада келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага эркин туристик зона учун ажратилади.
Эркин туристик зона ҳудудида “Суффа платоси.2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этилади.
Халқаро умуммавсумий курорти ҳамда туризм мажмуасини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офислари эркин туристик зона иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.
Эркин туристик зонаси ҳудудида замонавий туристик инфтузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 60 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага ажратилади.
2021 йил 1 июнга қадар Тошкент–Даштобод–Тошкент ва Самарқанд–Даштобод–Самарқанд йўналиши бўйича электрлаштирилган поездлар қатновини қайта тикланади.
Даштобод вокзалидан эркин туристик зона ҳудудига график асосида доимий автобус қатнови йўлга қўйилади.

@jiziib
#БУГУН_ЯНГИОБОД_ТУМАНИДА

📌 Туман ички ишлар бўлими бошлиғи соҳа вакилларига “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида хизмат олди йўриқномалари берди.

👉 Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносида ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

⚽️ Сармич спорт комплексида футзал бўйича "Устоз – шогирд футзал" спорт мусобақаси ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib