Jamoatchilik nazorati
478 subscribers
765 photos
220 videos
9 files
963 links
Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.
Download Telegram
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, шакли ва туридан қатъи назар, мурожаатлар бир хил аҳамиятга эга.

Савол: Сизнингча, ёзма ва оғзаки мурожаатлар чиндан ҳам бир хил кучга эга бўляптими?
Anonymous Poll
24%
А) Ҳа, мурожаатларга муносабат тубдан яхшиланди
19%
В) Йўқ, ёзма мурожаат ижроси оғзакидан яхшироқ
27%
С) Мурожаатларга муносабат тизими қониқарсиз ва тубдан яхшилаш зарур,деб ҳисоблайман
9%
D) Бирор марта мурожаат йўллаб кўрмадим, аниқ жавоб беролмайман
21%
Е) Мурожаатлар билан ишлаш айрим ташкилотларда яхши, айримларида қониқарсиз
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди — ОАВ

Тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди.

Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Барча яқинларига сабр берсин.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа Илайҳи рожиъун.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#hamdardlik

Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилди.

— Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг «олтин фонди»ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди, — дейилади ҳамдардлик матнида.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#Тўлов_контракт

2023/2024 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдори

💾
PDF шаклида юклаш

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Саводсизлик тарғиботи

«Боллани»
деган сўз расман пайдо бўлдими?

** «Реклама тўғрисида»ги Қонун бўйича ваколатли давлат органидан муносабат кутиб қоламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан барча давлат органлари ва ташкилотларининг қабул қилинган барча турдаги буйруқ, қарор ва фармойишларни «E-qaror» электрон тизими орқали эълон қилиб борилиши керак эди.

2023 йил 1 январдан бошлаб, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилганди.

Аммо бугун 7 сентябрь бўлишига қарамасдан «E-qaror» электрон платформасига амалда фақат адлия тизимидаги ҳужжатлар жойлаб борилмоқда. Бошқа давлат органлари ва ташкилотларида қабул қилинган ҳужжатлардан эса дарак йўқ.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Ўзбекистон экологик партияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ёввойи ҳайвонларга бир марталик ов қилиш бўйича белгиланган нархларни танқид остига олди

«Унутмайлик, барча ўсимлик, жониворлар ҳатто, одам ҳам табиатнинг ажралмас бир қисмидир. Қайсидир турнинг йўқ бўлиши, популяциянинг кескин ўзгаришига ва табиий мувозанатнинг узилишига сабаб бўлади.

Шундай экан ов қилишни тартибга солиш, ов ҳайвонлари нархини қайта кўриб чиқиш, ноёб турларга мораторий қўйиш ва умуман бу тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқамиз», — деб
ёзди Абдушукур Ҳамзаев.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

ҚОВУН ЕЙИШГА ШОШМАНГ...

... Далаларда ҳам қовундаги нитрат миқдори меъёрдагидан 1-1,5 баробар кўп. Бунга сабаб шуки, деҳқонлар кимёвий ўғитлардан ҳаддан зиёд кўп фойдаланишади...

«Ishonch» газетасининг
2023 йил 7 сентябрь кунги сонида далаларимизда етиштирилаётган қовун маҳсулотининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўтказилган текшурувлар ҳақида мақола эълон қилинди. Унда маълум қилинишича, ...

Яхшиси, ўзингиз ўқиб чиқинг!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#madaniyat

👨‍🎨👩‍🎨 Танидингизми?

📺 Кўпчилик севиб томоша қилган ҳинд кинолари юлдузларининг ҳозирги ҳолати.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

«Ishonch» газетасининг 2023 йил 17 августдаги сонида эълон қилинган «Экологияга янги тизимли ёндашув зарур» сарлавҳали мақола юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси муносабат билдирибди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Биз йўқотаётган боғ. Мутахассислар — Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари ҳақида

Ўзбекистон пойтахти «Тошкент — боғ-шаҳар» ғояси устига қурилган. Бироқ кенг кўламли қурилишлар, дарахтларни кесиш, уларни нотўғри парваришлаш ва аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар кўкаламзорлаштиришнинг ўз ечимини кутаётган тизимли муаммоларидан далолат бермоқда, дейди мутахассислар. Акс ҳолда, биз ўзимиз яшаётган боғни йўқотамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#huquq

Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкин. Судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шарт.

(Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 462-моддаси)

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tejamkorlik

«Нуроний» жамғармаси Жондор тумани бўлими раҳбари Жамол Ашуров:

Ноннинг ушоғи ерга тушса, увол бўлади деб дарров оламиз. Газ ва электр энергияси ҳам шундай. Бу неъматларнинг ҳам уволига йўл қўймаслигимиз зарур.

(Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2023 йил 29 августдаги 83-сессиясидан).

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

Бухоро вилояти ҳокими электр энергияси таъминотини яхшилаш учун қандай чоралар кўрмоқчи?

(Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йил 29 августдаги 83-сессиясидан).

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳам бекор ўтиргани йўқ. Пахта даласида теримчиларга астойдил ёрдамлашмоқда.

Мана, бўларканку пахта теримига ҳам оппоқ кўйлакларда борса.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

❗️«Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ:

давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосаларлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati