Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.42K subscribers
12.5K photos
933 videos
433 files
4.03K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаблар, уларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот давомида ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар учун:

Мавжуд ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати ва тартиби;
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бўйича яратилган электрон платформа;
ихтисослаштирилган мактабларга ўтказиладиган саралаш танловлари (тест) тартиби;
қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан ота-оналар ўртасида онлайн семинарни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиши, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Янги 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг

Ҳурматли ўқитувчилар ва азиз ота-оналар!

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

❗️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

4️⃣ сентябрь соат 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
📢#Diqqat_Ochiq_muloqot

‼️ ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🔰 Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

✳️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

Бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар стипендия ажратилган.

🔘БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

‼️Ҳурматли ўқитувчилар!

Сизларда ажратилган 300 тагача
магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш;
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

♻️ Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

❇️ Хўш, қизиқтирдими?

☑️ Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;

☑️
Танлов шартлари;

☑️Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

🟢 Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

▶️ Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👎21