Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.43K subscribers
12.5K photos
934 videos
434 files
4.04K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

#Савол
Ўқитувчилар ҳафтада бир кун навбатчилик қилишлари шартми?

#Жавоб
Кўплаб обуначиларимиздан шундай мазмундаги саволлар келиб тушаётганлиги учун ушбу саволга умумий тарзда жавоб беришга қарор қилдик.

Одатда ўқувчилар ва ишчи-хизматчиларнинг ҳаёт ҳавфсизлигини таъминлаш, мактаб биноси ва ҳудудини қўриқлаш, ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва қаватларда ўзини тутишини назорат қилиш, ўқувчиларни дарс жараёнида бесабаб юришларини, дарс жараёнига ўқитувчилар ва ўқувчиларни кечикиб келишларини олдини олиш ҳамда таълим-тарбия жараёнини тўғри ва тўлақонли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида мактабларда директорнинг буйруғи билан навбатчилик ташкил этилади.

Ҳўш, унда навбатчилик қилишдан педагог ходимлар бош тортиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ барча умумтаълим муассасаларининг ўз низоми бўлиши белгилаб қўйилган.

Низом таълим туpи хусусиятлаpи ва таълим муассасасида кадpлаp тайёpлашнинг ўзига хос хусусиятлаpи ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилиб, умумтаълим мактаблари уни тасдиқлаш учун белгиланган таpтибга мувофиқ ўзгаpтиpиш ва қўшимчалаp киpитиш ҳуқуқига эга.

Умумтаълим мактабларининг низомида эса педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мактабда ўзини қандай тутиши, формаси ва бошқалар шу билан бирга мактаб директори ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан тасдикланган навбатчилик жадвалига биноан мактаб бўйича навбатчилик килиши ҳам белгилаб қўйилган.

Мактаб низоми ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида pўйхатдан ўтказилиб, ҳоким томонидан тасдиқланганлиги учун низомда белгилаб қўйилган талабларга барча ходимлар бўйсинишга мажбурдир.

Шу сабабли ўқитувчилар навбатчиликдан бош тортишга ҳақли эмас.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor
, дейилади вазирлик хабарида.

Бунинг натижасида:

1. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

2. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
Манба: Kun.uz

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor

#Сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ЁЗГИ ТАЪТИЛ МУДДАТИ БИРОЗ ҚИСҚАРАДИ

#Савол
Карантин сабабли март ойида олган меҳнат таътилимиз ёзги таътилимиз қисқаришига сабаб бўладими?

#Жавоб
Кўпчилик обуначиларимиз ўқитувчиларга бу йилги ёзги таътил қисқароқ бўладими деб савол билан мурожаат қилмоқдалар.

Хабарингиз бўлса бу ҳақда Халқ таълими вазири матбуот котиби Анвар Умаров жорий йилнинг 25 март куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган эди.

Ушбу брифингда коронавирус туфайли ўқитувчиларга берилган таътил ёзги меҳнат таътилининг бир қисми ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтилган.

Барчамизга маълумки, Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди.

Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади.

Яъни ўқитувчилар март ойида олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. 

Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради. 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган таътил (2020 йилнинг 21 мартдан – 27 мартгача) даврида кўзда тутилган педагогик юкламалар педагоглар томонидан ўрнатилган тартибда ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинган ҳолда масофадан туриб бажарилиши белгиланган эди.

Шу сабабли ҳам ўқитувчилар учун бу йилги ёзги таътил муддати бироз қисқароқ бўлиши мумкин. Бу фақат директор ва унинг ўринбосарларига таъсир қилмаслиги мумкин. Агар улар ҳам қўшимча таътилдан фойдаланмаган бўлса албатта.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИ КАМАЙИБ КEТИШИ БЎЙИЧА ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ!

Ўқув йили якунлангани муносабати билан мамлакатимиздаги таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчиларимиз меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ҳозирги кунда вазирликка келаётган кўплаб мурожаатлардан ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда.

Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди (илова қилинади).

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИИШ БЎЙИЧА АЛОҲИДА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Барчамизга маълумки, 2019-2020 ўқув йили якунлангани муносабати билан таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўрмоқдалар.

Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига кадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш белгиланган эди.

Шунинг учун ҳам ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги кўпчиликни хавотирга солмоқда эди.

Коронавирус пандемияси даврида таълим муассасаларида фаолият курсатаётган ходимларнинг йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олиниши ёки олинмаслиги бўйича бўлаётган мурожаатларни инобатга олиб, Халқ таълими вазирлиги ва Молия в
азирлиги ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хатини тақдим этди.


Вазирликнинг 0303/1-1289 сонли хатга мувофиқ:

Меҳнат таътилини ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация рўйхати ёки штатлар жадвали бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқкан ҳолда амалга оширилади;

Директор жамгармаси ҳисобидан амалга оширилган барча тўловлар инобатга олинади. Бунда, ходимлар учун охирги бир йил давомида Директор жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган барча тўловларни (ҳар ойлик устама, мукофот, моддий ёрдам) ун иккидан бирга (биринчи йил ишловчи педагог ходимлар ишлаган даврига мутаносиб ҳолда олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга, етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга в.ҳ.) оширган ҳолда ҳисобланади.


Шундай экан ўқитувчиларнинг таътил пуллари камайиб кeтиши бўйича хавотирга ўрин йўқ!


Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА ФАНЛАРДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ?
БАРЧА САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖАВОБНИ БИЛИБ ОЛИНГ

#Сўраган_эдингиз

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ТАЯНЧ ЎҚУВ РЕЖА

Эндиликда асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки улардан самарали фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга қаратилади.

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ЖИСМОНИЙ ТАРБИИЯ ФАНИ НЕГА ҚИСҚАРТИРИЛДИ?

Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 1-4-синфларда жисмоний тарбия фани ҳафтасига бир мартага туширилиши бўйича мурожаатларга қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат белгиланган.

Амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соатлари Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида доимий тарзда оммавий спорт турлари мусобақаларини ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жисмоний соғлом бўлишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Шу сабабли, 1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби А.Умаров

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor

#Сўраган_эдингиз

ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА КЎРСАТМА БЕРИЛГАНМИ?

#Савол
Мен мактабда бошланғич синф ўқитувчиси лавозимида ишлайман. Маълумотим ўрта махсус. Яқинда директоримиз меҳнат шартномамиз бекор қилиниши ҳақида ёзма огоҳлантириш берди. Аслида ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни ишдан бўшатиш тўғрисида вазрик томонидан бирон-бир кўрсатма берилганми?

#Жавоб
Хабарингиз бўлса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 2 ноябрда ўтказилган мажлис баёни билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган йўл харитаси”нинг 20-бандида Халқ таълими вазирлигига мактаблар кесимида ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни мутахассислиги ва ёши бўйича таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш вазифалари юклатилган эди.

Шундан сўнг Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 8 майдаги 02-01/4-992-сонли хати орқали юқорида қайд этилган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, умумтаълим мактаблари раҳбарларига:

умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли номутахассис ва бошқа фандан дарс бераётган ўқитувчилар ҳамда нафақа ёшига етган (ўрта махсус маълумотл
#Сўраган_эдингиз

МАКТАБЛАРДА “ЭРТАЛАБКИ САФЛАНИШ” (СУБҲИДАМ), ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР, ЙИҒИЛИШЛАР, КОНЦЕРТЛАР ЎТКАЗИЛМАЙДИ

#Савол
Ассалому алайкум. Бизни мактабда анъанавий ўқиш жараёни бошланган. Саволим шундан иборатки, илгари мактабларда ҳар душанба куни “Эрталабки сафланиш” (субҳидам) шунингдек, муҳим саналарга бағишлаб турли ҳил тадбирлар ўтказиб борар эдик. Пандемия даврида ҳам ушбу тадбирларни ўтказиш мумкинми?

#Жавоб
Мактаб фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур.

Шунинг учун ҳам пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади.

“Эрталабки сафланиш” тадбирлари ўрнига ҳар куни ўқувчилар мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари, масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритиб борилади.

Юқоридаги талаблар 0375-20 СанҚваМ - “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”да белгилаб берилган.


@ixtisoslashganmaktab
#Сўраган_эдингиз

Фарзандимга ҳали мактабда дарслик берилмади. Ўқувчилар дарсликлар билан қачон тўлиқ таъминланади?

ЖАВОБ:
Ўтган ўқув йили пандемия шароитида якунлангани боис йил якунида ўқувчилардан дарсликларни тўлиқ йиғиб олишнинг имкони бўлмади. Бугунги кунда 75% фоиз мактабларда ҳали анъанавий таълим жараёни йўлга қўйилмагани учун ўқувчилар томонидан фойдаланилган дарсликлар тўлиқ мактабга қайтарилмаган ва шу боис дарсликлар билан таъминланишда муаммо юзага келмоқда.
Бундан ташқари карантин даврида баъзи китоб босмахоналарида ҳам китоб чоп этиш билан муаммолар юзага келган.

Ҳозирги кунда барча мактабларни дарсликлар билан таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Дарсликлар билан тўлиқ қамраб олингунига қадар ўқувчларга электрон дарсликлардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча синфлар учун дарсликларининг электрон нусхаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот таълим портали (www.eduportal.uz) ва расмий веб сайти (www.uzedu.uz)га жойлаштирилган.


📲"Koсонсой ТХТБ" каналига
уланиш👇👇
@Kosonsoytumanxtb
#Сўраган_эдингиз

МАКТАБЛАРДА “ЭРТАЛАБКИ САФЛАНИШ” ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР, ЙИҒИЛИШЛАР, КОНЦЕРТЛАР ЎТКАЗИШ МУМКИН ЭМАС

#Савол
Ассалому алайкум. Бизни мактабда анъанавий ўқиш жараёни давом этмоқда. Саволим шундан иборатки, илгари мактабларда ҳар душанба куни “Эрталабки сафланиш” (субҳидам) шунингдек, муҳим саналарга бағишлаб турли ҳил тадбирлар ўтказиб борар эдик. Пандемия даврида ҳам ушбу тадбирларни ўтказиш мумкинми?

#Жавоб
Мактаб фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур.

Шунинг учун ҳам пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади.

“Эрталабки сафланиш” тадбирлари ўрнига ҳар куни ўқувчилар мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари, масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритиб борилади.

Юқоридаги талаблар 0375-20 СанҚваМ - “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”да белгилаб берилган.
MMIBDO‘ XUJJATLARI
#Сўраган_эдингиз

II чоракдан барча ўқувчиларнинг мактабга бориши мажбурий бўладими?

Бугун ота-оналар томонидан II чоракдан барча ўқувчилар тўлиқ анъанавий шаклдаги таълимга қайтадими деган саволлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур саволлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки мактабларда жорий ўқув йили ота-оналарнинг ихтиёри асосида онлайн ҳамда анъанавий шаклда йўлга қўйилди. Бироқ афсуски, бугунги кунда мавжуд вазиятни тўғри тушунмасдан, айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик билан бирга, “Онлайн дарслар” вақтида фарзандини дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига йўл қўяётган ёки уни бошқа ишлар билан банд қилиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Айтиш жоизки, фарзандларимизнинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг эртанги келажагига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олишини ҳеч қандай энг замонавий технологиялар билан ҳам ўрнини босиб бўлмайди.

Шу сабабли ҳурматли ота-оналаримиздан, уйда боланинг телевидение орқали онлайн таълим олишига тўлақонли шароит яратишнинг имкони бўлмаса, фарзандларини мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Бугунги кунда Республикамиздаги 10008 та мактабларнинг деярли ҳаммасида анъанавий таълим олиш имконияти яратилган. Ўқувчилардан 4,6 млн. нафари, яъни 74% анъанавий, қолган 1,6 млн нафари, яъни 26% онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг таълим шакли тўлиқ анъанавийга ўтиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда вазирликнинг расмий манбалари орқали маълумот беради.

Эслатиб ўтамиз, онлайн таълим шакли тўлиқ бекор қилинган тақдирда ҳам “Онлайн мактаб” лойиҳаси доимий равишда давом эттирилиши кўзда тутилган, бу ўз навбатида чекка ҳудудлардаги ўқувчиларга сифатли қўшимча таълим олиш учун имконият яратади.
#Сўраган_эдингиз

СИНФ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН “СИНФ СОАТИ” ЎТИЛИШИ КЕРАКМИ?

#Савол
Маълумки пандемия даврида 6 та фан ўтилмаяпти. Бу йил Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий дарс жадваллари ҳам ишлаб чиқилди. Лекин, ХТВнинг намунавий дарс жадвалида «Синф соати» дарслари киритилмаган экан. Ҳозирги кунда синф раҳбарлари томонидан «Синф соати» ўтилиши керакми ёки йўқ? Журналга ҳам ёзиш керакми?

#Жавоб
Хабарингиз бўлса Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль куни “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғи қабул қилинган.

Ушбу буйруқ билан Халқ таълими муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2012 йил 6 декабрдаги 350-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Мазкур буйруққа асосан ҳафтанинг жума кунлари синф раҳбарлари томонидан ўтиладиган “Маънавият соати” дарслари энди “Синф соати” деб номланадиган бўлди.

Шунингдек, 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларда ҳафтанинг жума кунидаги биринчи дарсни синф раҳбарлари ва тегишли мутаҳасисслар томонидан “Синф соати” сифатида йўлга қўйилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган синф соатларининг 2020 - 2021 ўқув йилига мўлжалланган намунавий мавзулар режаси ҳам тасдиқланди.

Шундай экан барча синфларда ҳафтанинг жума кунлари биринчи соатда «Синф соати» дарслари ўтилиши шарт. Ўтилган дарслар синф журналларига ҳам қайд этиб борилиши керак.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor
#Сўраган_эдингиз

ОТА-ОНАЛАР ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСИГА КИРИШИ МУМКИНМИ?

#Савол
Ассалому алайкум. Мен мактабда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бир ҳафтадан буён менинг дарсимга 9-синф ўқувчиларининг ота-оналари киришиб дарсимдан турли хил камчиликлар топишиб ўқувчилар олдида ҳурматсизлик қилишяпти. Улар дарс жараёнида қатнашиш учун директордан рухсат олишмаган. Тўғриси уларнинг ташрифи мени дарс ўтишимга ҳалақит беряпти. Аслида ота-оналарнинг дарс жараёнига аралашишга қонунан ҳаққи борми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналаминг (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.

Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.

Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.

❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1.115.000 сўм)дан етти баравари (1.561.000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — етти баравари (1.561.000 сўм)дан ўн баравари (2.230.000 сўм) гача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (1.561.000 сўм)дан ўн баравари (2.230.000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари (2.230.000 сўм)дан ўн беш баравари (3.345.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor
#Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

#Савол
Ассалому алайкум. Мен 9 синф раҳбариман. Бир ҳафтадан буён икки нафар ўқувчим мактабга айрим дарсликларни олиб келишмаётганди. Суриштирсак улар ижрага берилган дарсликларни йўқотиб қўйишган экан. Кутубхоначи энди ушбу дарсликлар пулини тўланг, сиз назорат қилиб туришингиз керак эди деяпти. Ўқувчилар дарсликларни асраб ишлатишини таъминлаш учун синф раҳбар масъулми? Ўқувчилар томонидан ижарага берилган китоблар йўқотиб қўйилса, етказилган зарар ким томонидан қопланиши керак?

#Жавоб
“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

👉2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

👉5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
#Сўраган_эдингиз

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади ?

Жавоб:
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

филология
— муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
#Сўраган_эдингиз

МАКТАБЛАРДАГИ «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ШТАТИНИ ҚИСҚАРТИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМАГАН

Айни пайтда мактабларда фаолият юритиб келаётган ёшлар етакчилари яна ҳавотирга тушиб, бизга мурожаат йўллади. Бунинг сабаби шундаки, яқинда ҳар бир маҳаллада ҳокимининг ёрдамчиси - ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади деган хабардан сўнг, кўпчилик ушбу лавозим жорий этилиши билан мактаблардаги етакчи штати қисқаради деган фикрга борган.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида яна бир бор Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари билан боғландик. Уларнинг маълум қилишича, маҳаллада “ҳокимининг ёрдамчиси” лавозимининг жорий этилиши мактабларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилариниг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Ҳозирги кунда етакчилик штатини қисқартириш бўйича ҳеч қандай ҳаракат бўлгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда «Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи» лавозими жорий этилганлиги муносабати билан “ёшлар етакчиси” штат бирлигини 0.75 ставкага тушуриш, кейинчалик эса ушбу лавозимни бутунлай тугатиш таклифи берилган. Кўпчилик ёшларнинг фикрлари иноатга олинган ҳолда ушбу таклиф мақулланмаган.
#Сўраган_эдингиз

ТАЪТИЛ ПАЙТИ ЎҚУВЧИНИНГ ҚИЛМИШИ УЧУН СИНФ РАҲБАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ ТЎҒРИМИ?

#Савол
Ассалому алейкум мен ўқитувчиман. Синфимдаги бир ўқувчим таътил пайти ҳуқуқбузарлик қилганлиги учун бугун менга ҳайфсан эълон қилишди шу тўғрими?

#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Бундай вазиятларда синф раҳбарлари жавобгарликка тортилмайди. Демак, бу ерда синф раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида "ҳайфсан" қўлланиши нотўғри.

Мактаб директори "ҳайфсан" интизомий жазо чорасини ноўрин қўллаган тақдирда, ходим интизомий жазо устидан якка меҳнат низоларини кўриш учун белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган ҳолатни тўлиқ ўрганиб, иш берувчининг интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб, ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info
#Сўраган_эдингиз

СИНФ РАҲБАРЛАРИ «СИНФ СОАТИ» УЧУН КОНСПЕКТ ЁЗИШИ КЕРАКМИ? ТЎГАРАК РАҲБАРЛАРИЧИ?

#Савол
Маълумки, ўқитувчилар конспект юритишдан расман озод қилинган. Бунда синф раҳбарлари ҳам "Синф соати" учун конспект юритиши шарт бўлмайдими? Ундан ташқари тўгарак раҳбарлари ҳам тўгарак машғулотлари учун конспект юритиши шарт эмасми?

#Жавоб
Бу савол жуда кўпчиликни қийнайди. Ҳақиқатдан ҳам мазкур масала бўйича аниқ бир ҳолат айтиб ўтилмаганди. Ўтган давр мобайнида синф раҳбарлари «Синф соати» учун албатта конспект ёзиши шарт бўлган. Чунку у пайтда ўқитувчилар конспект ёзишдан озод қилинмаганди. Шунинг учун синф раҳбарлари ҳам конспект ёзган.

Ҳўш эндичи? Ҳозир бу борада қандай йўл тутиш лозим? Синф раҳбарлари конспект ёзадими ёки йўқ?

Маълумки, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорга кўра ўқитувчилар фақат синф журналини юритади.

Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбари дафтари ва мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оиширлган ишлар йиғма жилдини юритади.

Демак синф раҳбарлари ҳам синф соатида конспект ёзмайди. Аммо таълим сифатини ошириш мақсадида "Синф соати"да тарқатма ва кўргазмали материал ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиши зарур.

Шу ўринда тўгарак раҳбарлари томонидан ҳам тўгарак машғулоти учун конспект ёзилиши Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланмаган.
#Сўраган_эдингиз

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?

#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.

Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

👉дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;

👉умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;

👉муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;

👉ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

👉ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;

👉умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.
👍2👏2🔥1
#Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини тўлаши шарт.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

👉2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

👉5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
👍1
#Сўраган_эдингиз
#Qabul_2022

⚡️Sizga qulaylik yaratish maqsadida eng ko'p kelib tushayotgan savollarga mutaxassis javoblarini e'lon qilib boramiz.

Prezident maktablariga hujjat topshirayotgan talabgorlarning qaysi fanlardan baholari 5 bo'lishi talab etiladi?

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga hujjat topshirayotgan talabgor-o'quvchining matematika va tabiatshunoslik fanlaridan 2021-2022-o'quv yilidagi yillik bahosi 5 ("a'lo") bo'lishi talab etiladi.

Prezident maktablariga imtihonlar qaysi fanlardan bo'lib o'tadi?

Prezident maktablariga kirish imtihonlarining 1-bosqichi matematika fanidan, 2-bosqichi esa tanqidiy fikrlash, muommoni hal qilish va ingliz tilidan bo'lib o'tadi.
______

❗️Shuningdek, qabul yuzasidan kelib tushayotgan savollarga javob berish maqsadida сall-markaz faoliyati ham yo'lga qo'yilgan.

📞
Call-markaz raqami: 1206.

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
#Сўраган_эдингиз
#Qabul_2022

Yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga nechanchi sinfdan qabul qilinadi?

2022-2023-o'quv yilida Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimiga o'tkazilgan 168 ta ixtisoslashtirilgan maktablarning:

▶️ aniq fanlar yo'nalishiga 5-11-sinflarga
▶️ tabiiy fanlar yo'nalishiga 7-11-sinflarga qabul bo'lib o'tadi.

Yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga qanday hujjatlar talab etiladi?

• Tug‘ilganlik to‘g‘risida guvohnoma;
• 3x4 rasm (oxirgi 2 oyda olingan);
• baholar tabeli nusxasi (direktor tomonidan tasdiqlangan);
• pasport ma’lumotlar va telefon raqamlar (talabgorning ota-onasi yoki uning o‘rnini bosuvchi shaxsning doimiy ishlab turgan telefon raqamlari).
_____

📞Call-markaz raqami: 1206

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
#Сўраган_эдингиз
#Qabul_2022

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi maktablarga imtihonlar qanday manbalardan olinadi? Imtihon savollari o'qishga hujjat topshirgan o'quvchilarning yoshi va maktabda o'qigan fanlarini inobatga olgan holda tuzilganmi?

Mazkur maktablarga kirish imtihonlari o'quvchilarning yoshiga mos tarzda, maktab darsliklari asosida tashkil etiladi.

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarda qaysi fanlar o'quvchilarni ikki guruhga ajratgan holda o'rgatiladi?

Agentlik tizimidagi aniq fanlar yo'nalishiga o'qishga hujjat topshirgan o'quvchilarga matematika, fizika, informatika va ingliz tili fanlari, tabiiy fanlar yo'nalishiga o'qishga hujjat topshirgan o'quvchilarga esa kimyo, bilogiya va ingliz tili fanlari o'quvchilarni ikki guruhga bo'lgan holda tashkil etiladi.

📞Call-markaz: 1206
👍61
#Сўраган_эдингиз
#Kun_savoli

Jiyanim va uning sinfdoshi bir xil ball olishdi. Lekin jiyanim qabul qilinmadi. Nega? Sababini izohlab bersangiz.

❗️Qabul natijasiga ko'ra bir xil ball to'plagan talabgorlar soni belgilangan qabul kvotasidan oshib ketgan taqdirda talabgorga quyidagicha tartibda ustunlik beriladi:
🔹1-blok savollari bo'yicha yuqori ball to'plaganlar;
🔹2-blok savollari bo'yicha yuqori ball to'plaganlar;
🔹3-blok savollari bo'yicha yuqori ball to'plaganlar;
🔹tug‘ilgan sanasi bo'yicha (yoshroq nomzod tanlanadi).
👍14🤯11👏21🔥1🤔1