#АРХЕОЛОГИЯ
🔰 Янги Ахси мажмуасидан ноёб тангалар топилди
▫️Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан ноёб тангалар топилди.
Таъкидланишича, ушбу топилмалар 1200−1500 йиллик тарихга эга ва яхши сақланган. Улар ичида 475−600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжудлиги жамоатчиликда қизиқиш уйғотган.
Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми — аверсига подшонинг сурати, орқа томони — реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.
IX асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортган. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.

👍2🔥1