#vahimasizkarantin #10kun_10alloma #Ibn_Sino
10 КУНГА 10 АЛЛОМА
🏠Бугун барчамиз уйда қолиб, ўзимизни асраш орқали оиламиз, маҳалламиз, Ватанимизни асрамоқдамиз.
🕗 Шу билан бирга, вақт бизга кўп нарсаларни ўргатмоқда.
🖌 Бизчи? Биз фарзандларимизга нималарга ўргатмоқдамиз?
📓 Келинглар, бугун уйда қолган фарзандаларимизга буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ҳазратлари ҳақида сўзлаб берамиз. Ўзимиз ҳам алломанинг битмас-туганмас маънавий хазинасидан баҳраманд бўламиз.
Имом Исмоил Бухорий (810–871)
Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Бухорода таваллуд топди. Отаси шайх Исмоил ибн Иброҳим аҳли ҳадислардан бўлиб, бир оз тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган.
Имом Бухорий ёшлигида отадан етим қолди. 10 ёшларида араб тили ва Ҳадис илмини қунт билан ўрганишга киришди. Бухоролик муҳаддислар Муҳаммад ибн Салом ал-Пойкандий (777–839), Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий Жуъфий (вафоти 843)лардан Ҳадис илмини ўрганиб, кўп ҳадисларни ёд олди. 16 ёшида акаси Аҳмад ва онаси билан ҳаж сафарида бўлди. Зиёрат асносида Балх, Бағдод, Куфа, Басра, Дамашқ, Маккаю Мадина шаҳарларида ҳам бўлди.
Имом Бухорий ўта истеъдодли, муҳофазаси ўткир олим эди. Ривоят қилишларича, қайси бир китобни қўлга олиб, бир мартаба мутолаа қилсалар, ҳаммаси ёд бўлиб қолаверарди.
Имом Бухорийнинг ўз сўзига кўра, юз минг саҳиҳ (ишончли) ва икки юз минг ғайри саҳиҳ (ишончсиз) Ҳадисни ёд билар экан. Унинг шогирдларидан Амр ибн Фаллос: “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга маълум бўлмаган Ҳадис, албатта, ишончли Ҳадис эмастур” деган. Устозларидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Марвазий (780–855)нинг айтишича, “бутун Хуросондан Муҳаммад ибн Исмоил каби олим чиққан эмас”.
Бухорий 20 ёшидаёқ бир неча китоблар муаллифи сифатида машҳур бўлди. Алломанинг “Ал-адаб ал-муфрад” («Адаб дурдоналари»), “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ”дан ташқари яна йигирмага яқин китоблари бўлиб, кўплари бизгача етиб келмаган.
Имом Бухорий ўз ватани Бухорога қайтгач, бир мунча вақт толиби илмларга ҳадисдан дарс берган. 871 йили вафот этгач, Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғига дафн этилган.
«АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ»дан
1-боб. Илм фазилати тўғрисида
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (“Мужодала” сураси, 11-оят), - дейилган. Яна бошқа ояти каримада эса: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт! деб айтинг” (“Тоҳо” сураси, 114-оят) – дейилган...