#ЭЪТИРОФ
🔘 Яна бир косонсойлик ёш "Келажак лидерлари” клуби аъзоси бўлди
🔹 Косонсой туман ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Осимжонов Нодирбек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб "Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун ўтказилган 4 босқичли танловдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл олган давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар қаторида "Келажак лидерлари" клубига аъзоликка қабул қилинди.
Табриклаймиз!
Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

🔘 Ёш депутат "Келажак лидерлари” клуби аъзоси бўлди
🔹 Халқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг энг ёш депутати Абдуллаев Жавлонбек Абдуқаюм ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб "Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун ўтказилган 4 босқичли танловдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл олган давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар қаторида "Келажак лидерлари" клубига аъзоликка қабул қилинди.
Ёш депутатимиз вилоятимизнинг энг кучли 50 нафар ёш кадрлар сафида, сиёсий етук кадрлар заҳирасидан муносиб ўрин олиб, катта мақсадларни кўзлаётгани биз учун эътирофли.

🔘 "30 йилликка 30 та мукофот" танлови ғолиблари тақдирланди
🔹️ Халқ таълими тизимдаги ислоҳoтлар, эришилаётган ютуқларни интернет орқали кенг жамоатчиликка етказиш, соҳа ходимларининг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ошириш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида педагог ходимлар ўртасида "30 йилликка 30 та мукофот" танлови ташкил этилган эди.
Танловда "Энг яхши мақола" ва "Энг яхши видеоролик" номинациялари бўйича Наманган вилоятидан қарийб 1000 нафар номзод иштирок этди.
Иштирокчилар орасидан энг юқори натижаларга эришган 30 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.
Вилоят халқ таълими бошқармасида ғолибларга мукофотларни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлди.
Вилоят ХТБ бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов ғолибларни юксак эътироф ва мукофот билан табриклаб, ғолибларнинг 25 нафарига "Халқ таълими аълочиси", 5 нафарига "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишонларини топширди.

🔰 Шавкат МИРЗИЁЕВ:
▫️- НАМАНГАНда чинакам тадбиркорлик руҳи бор. Сизлардан миннатдорман!
▫️- НАМАНГАН ҳеч муболағасиз тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес марказига айланди!
▫️- НАМАНГАН тадбиркорлик ва кўплаб соҳаларда етакчи ўринларда. Вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқовга тўлиқ ишонаман!
☑️ Мазкур иқтибослар Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида (03.02.2023) билдирган фикрларидан олинди.
https://t.iss.one/ixtisoslashganmaktab

🔰 Шавкат Мирзиёев МДҲнинг олий мукофоти — "Фахрий нишон" билан тақдирланди
▫️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ "Фахрий нишони" билан тақдирланди.
Мазкур мукофотни мамлакатимиз раҳбарига Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров топширди.
Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамдўстликдаги ҳамкорликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади.
"Кўп жиҳатдан Шавкат Миромоновичнинг саъй-ҳаракатлари билан МДҲда янги ишонч муҳити яратилди, ўзаро савдо ва сармоя ҳажмининг ошишига хизмат қилувчи қулай муҳит шаклланмоқда", — деди Садыр Жапаров.

Forwarded from Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф
🔰 Зулфия номидаги Давлат мукофоти - бу катта ишонч ва масъулият!
👉 Аҳмаджонова Муҳайё - Косонсой фарзанди. Қалбида истеъдод ва юрт равнақига дахлдорлик ҳисси жўш ўраётган забардаст ёшлар вакили, бўлажак шифокор.
- Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Президентимиз томонидан топширилиши менга чексиз ифтихор бағишлайди.
Ушбу мукофот мени янада юксак марралар сари қатъият билан олға интилишимда, Зулфияхонимдек оқила, ўз юртига, халқига, ижодига содиқ бўлган буюк ижодкорга муносиб издош бўлишда алоҳида аҳамият касб этади, - дейди қаҳрамонимиз.
☑️ Маълумот учун, Муҳайё Аҳмаджонова Президентимизнинг 2024 йил 4 март куни эълон қилинган "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига асосан таълим йўналишида эришган ютуқлари сабаб ардоқли шоирамиз номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube