Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.14K subscribers
10.7K photos
875 videos
428 files
3.48K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Биласизми

📊 Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?
#Биласизми

📝 Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача);

🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.
#Биласизми

МАКТАБНИНГ МАЪМУРИЙ-МЕТОДИК ХОНАЛАРИДА ҚАНДАЙ ЖИХОЗЛАР БЎЛИШИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ?

Қонунчиликка мувофиқ мактабларнинг маъмурий-методик хоналарида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:


🔰Фаоллар зали учун:
Овоз кучайтиргич
Уч ўринли кресло
Мажлис столи
Яримюмшоқ стул
Минбар

🔰Ўқитувчилар хонаси учун:
Ўқитувчи столи
Яримюмшоқ стул
Китоб жавони
Журналлар учун жавон
Kundalik.com дастурига ўтган мактаблар учун компьютер жамланмаси

🔰Психолог хонаси учун:
Психолог столи
Яримюмшоқ стул
Ўқувчи столи ва стули
Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун)

🔰Кутубхона учун:
Китоблар учун стеллаж (икки томонлама)
Китоблар учун стеллаж (бир томонлама)
Ўқувчи столи ва стули
Журнал столи
Кафедра столи (китоб тарқатиш учун)
Каталог учун жавон
Яримюмшоқ стул

🔰Тиббиёт хонаси учун:
Тиббий кушетка
Шифокор столи
Биринчи тиббий ёрдам столи
Яримюмшоқ стул
Парда (ширма)
Тиббиёт жавони
Холодильник
Бўй ўлчагич
Тиббиёт тарозиси
Тиббий асбоб-ускуналар

Умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланиши мумкин.
#Биласизми

❗️2022/2023 ўқув йилидан магистратурага ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига кириш учун хорижий тилларни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаб қилинади.

🧾 Филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги сертификат талаб этилади.
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.
#Биласизми

Юқоридаги халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

➡️ Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш тартиби билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.
#Биласизми

❗️Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган.

🔰 Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

▫️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
▫️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
▫️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
▫️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
▫️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
▫️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.
​​#Биласизми

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛГАН?

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган тартибда бўлиши мақсадга мувофиқдир.

❗️Ягона мактаб формаларининг шакллари қуйидагича бўлиши лозим:

1-6 СИНФЛАР УЧУН:

👉Кўйлак оқ, 100% пахтадан оддий классик бичимда, енги калта вариантда ҳам тикилади.

👉Нимча кўк, кўк катак 65% пахта, 35% полиэстердан тикилади. Ўғил болалар нимчасининг олд тарафида кўк катак матодан фойдаланилади. Қиз болалар нимчасининг ёнида ёлғон чўнтак тикилади.

👉Шим кўк, 65% пахта, 35% полиэстердан тикилади. Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. Шим кийиб юрилганида оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

👉Юбка кўк катак 65% пахта, 35% полиэстердан трапеция шаклида тикилади ва ён қисмида тўртта йиғма бўлади. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

👉Енгил куртка кўк, 65% пахта, 35% полиэстердан эркин бичимда тикилиб, ёқа ва манжет қисмида резина материал ва икки ёнида чўнтаклари бўлиши лозим.

7-11 СИНФЛАР УЧУН

👉Кўйлак
оқ, 70% пахта, 30% полиэстердан классик услубда тикилиб, енги узун ва калта вариантларда ҳам тикилади.

👉Нимча тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан тикилади. Ўғил болаларнинг нимчасида икки қатор тугма ва қизларникида бир қатор тугма мавжуд бўлиши керак.

👉Шим тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан тикилади. Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бўлиши лозим. Шим кийиб юрилганда оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

👉Юбка тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан, тиззадан юқори бўлмаган, классик услубда тикилади. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 12 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

👉Пиджак тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан, классик услубда тикилиб, рельеф виточкалари ва чўнтаклари бўлиши лозим.
#Биласизми

Ўзбекистондаги шаҳар ва туманлар сони, шунингдек, улар номининг ёзилиши бўйича бир нечта манбаларда турлича маълумотлар келтирилган, ҳатто ҳукумат портали ёки вилоят ҳокимликлари сайтида ҳам айрим маълумотлар ўзгача. Шу сабабли уларнинг якуний рўйхатини каналда эълон қилишга қарор қилдим.

❗️Ушбу рўйхат 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли Президент қарори асосида тайёрланган.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бўйсунувчи шаҳар ва туманлар рўйхати

30 та шаҳар
170 та туман

Қорақалпоғистон Республикаси

1. Нукус шаҳри
2. Амударё тумани
3. Беруний тумани
4. Кегейли тумани
5. Қонликўл тумани
6. Қораўзак тумани
7. Қўнғирот тумани
8. Мўйноқ тумани
9. Нукус тумани
10. Тахиатош тумани
11. Тахтакўпир тумани
12. Тўрткўл тумани
13. Хўжайли тумани
14. Чимбой тумани
15. Шўманой тумани
16. Элликқалъа тумани

Андижон вилояти

1. Андижон ш.
2. Хонабод ш.
3. Андижон т.
4. Асака т.
5. Балиқчи т.
6. Бўз т.
7. Булоқбоши т.
8. Жалақудуқ т.
9. Избоскан т.
10. Қўрғонтепа т.
11. Марҳамат т.
12. Олтинкўл т.
13. Пахтаобод т.
14. Улуғнор т.
15. Хўжаобод т.
16. Шаҳрихон т.

Бухоро вилояти

1. Бухоро ш.
2. Когон ш.
3. Бухоро т.
4. Вобкент т.
5. Жондор т.
6. Когон т.
7. Олот т.
8. Пешку т.
9. Ромитан т.
10. Шофиркон т.
11. Қоровулбозор т.
12. Қоракўл т.
13. Ғиждувон т.

Жиззах вилояти

1. Жиззах ш.
2. Арнасой т.
3. Бахмал т.
4. Дўстлик т.
5. Зарбдор т.
6. Зафаробод т.
7. Зомин т.
8. Мирзачўл т.
9. Пахтакор т.
10. Фориш т.
11. Шароф Рашидов т.
12. Ғаллаорол т.
13. Янгиобод т.

Қашқадарё вилояти

1. Қарши ш.
2. Шаҳрисабз ш.
3. Деҳқонобод т.
4. Касби т.
5. Китоб т.
6. Косон т.
7. Миришкор т.
8. Муборак т.
9. Нишон т.
10. Чироқчи т.
11. Шаҳрисабз т.
12. Яккабоғ т.
13. Қамаши т.
14. Қарши т.
15. Ғузор т.

Навоий вилояти

1. Навоий ш.
2. Зарафшон ш.
3. Кармана т.
4. Конимех т.
5. Навбаҳор т.
6. Нурота т.
7. Томди т.
8. Учқудуқ т.
9. Хатирчи т.
10. Қизилтепа т.

Наманган вилояти

1. Наманган ш.
2. Косонсой т.
3. Мингбулоқ т.
4. Наманган т.
5. Норин т.
6. Поп т.
7. Тўрақўрғон т.
8. Уйчи т.
9. Учқўрғон т.
10. Чортоқ т.
11. Чуст т.
12. Янгиқўрғон т.

Самарқанд вилояти

1. Самарқанд ш.
2. Каттақўрғон ш.
3. Булунғур т.
4. Жомбой т.
5. Иштихон т.
6. Каттақўрғон т.
7. Нарпай т.
8. Нуробод т.
9. Оқдарё т.
10. Пайариқ т.
11. Пастдарғом т.
12. Пахтачи т.
13. Самарқанд т.
14. Тойлоқ т.
15. Ургут т.
16. Қўшработ т.

Сурхондарё вилояти

1. Термиз ш.
2. Ангор т.
3. Бойсун т.
4. Денов т.
5. Жарқўрғон т.
6. Музробод т.
7. Олтинсой т.
8. Сариосиё т.
9. Термиз т.
10. Узун т.
11. Шеробод т.
12. Шўрчи т.
13. Қизириқ т.
14. Қумқўрғон т.

Сирдарё вилояти

1. Гулистон ш.
2. Янгиер ш.
3. Ширин ш.
4. Боёвут т.
5. Гулистон т.
6. Мирзаобод т.
7. Оқолтин т.
8. Сардоба т.
9. Сайхунобод т.
10. Сирдарё т.
11. Ховос т.

Тошкент вилояти

1. Нурафшон ш.
2. Ангрен ш.
3. Бекобод ш.
4. Олмалиқ ш.
5. Оҳангарон ш.
6. Чирчиқ ш.
7. Янгийўл ш.
8. Бекобод т.
9. Бўка т.
10. Бўстонлиқ т.
11. Зангиота т.
12. Қибрай т.
13. Қуйичирчиқ т.
14. Оққўрғон т.
15. Оҳангарон т.
16. Паркент т.
17. Пискент т.
18. Тошкент т.
19. Ўртачирчиқ т.
20. Чиноз т.
21. Юқоричирчиқ т.
22. Янгийўл т.

Фарғона вилояти

1. Фарғона ш.
2. Марғилон ш.
3. Қувасой ш.
4. Қўқон ш.
5. Бешариқ т.
6. Боғдод т.
7. Бувайда т.
8. Данғара т.
9. Ёзёвон т.
10. Қува т.
11. Қўштепа т.
12. Олтиариқ т.
13. Риштон т.
14. Сўх т.
15. Тошлоқ т.
16. Ўзбекистон т.
17. Учкўприк т.
18. Фарғона т.
19. Фурқат т.

Хоразм вилояти

1. Урганч ш.
2. Хива ш.
3. Боғот т.
4. Гурлан т.
5. Урганч т.
6. Хива т.
7. Хонқа т.
8. Ҳазорасп т.
9. Шовот т.
10. Янгиариқ т.
11. Янгибозор т.
12. Қўшкўпир т.

Тошкент шаҳри

1. Бектемир т.
2. Мирзо Улуғбек т.
3. Миробод т.
4. Олмазор т.
5. Сирғали т.
6. Учтепа т.
7. Чилонзор т.
8. Шайхонтоҳур т.
9. Юнусобод т.
10. Яккасарой т.
11. Яшнобод т.
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.