Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.15K subscribers
10.7K photos
873 videos
427 files
3.47K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#косонсой_дунё_нигоҳида

🔰 Хитой олимлари ташрифи

▫️Милоддан аввалги III-II асрларда ҳозирги Муғтепа археологик ёдгорлиги ўрнида қадим Косон шаҳрига асос солинган. Археологик тадқиқотларга қараганда, Косон шаҳри Косонсой сойининг чап соҳилидаги табиий тепалик устида, стратегик жиҳатдан қулай жойда барпо этилган. Довонлар империяси, буюк Кушонийлар империяси, Эфталитлар (V-VI асрлар), (VI- VIII асрлар), араблар (VII-IX асрлар), Сомонийлар (IX-X асрлар), ундан кейин Қорахонийлар даврида кўҳна Косон шаҳри пойтахт-шаҳар, ҳарбий-сиёсий марказ ҳамда илму фан, йирик ҳунармандчилик, савдо-тижорат ишлари тараққий этган маданий-иқтисодий марказ мақомига эга бўлган.

Ўтган асрларда қадим Косон европалик олимларни қизиқтириб келган ва кўплаб археологик экспедициялар уюштиришган.

Тадқиқотлар натижасида Косонсой қадимда пойтахт шаҳар, ҳарбий- сиёсий марказ ҳамда илму фан, йирик ҳунармандчилик, савдо тижорат ишлари тараққий этган маданий-иқтисодий марказ мақомига эга бўлганлиги ўз исботини топган.

Бугун археолог олим, профессор Wang Jianxin раҳбарлигида хитойлик олимлар Косонсой шаҳрига ташриф буюриб, Муғтепа археологик объектини кўздан кечирдилар.

Улар кўҳна шаҳар тарихини ўрганишда Муғтепа ёдгорлиги муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этишди.

Меҳмонларга археолог олим, академик А.Асқаров, туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев, туман маданият ва туризм бўлими мудири Г.Изатуллаева, Косонсой тарих музейи директори М.Акрамов ҳамроҳлик қилдилар.